Ж арро ҳ ли к стоматологияси пропедевтикаси



Download 5,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/155
Sana25.02.2022
Hajmi5,69 Mb.
#273552
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   155
Bog'liq
Жарроҳ стом пропед Азимов М И 2009

Давоси. Ў ткир чўққи периодонтита ёки ўткирлаш ган сурун­
кали периодонтитни даволаш периодонтдаги яллигланиш жараё- 
нини йўкотиш ва йирингли экссудатнинг атрофдаги тўқималар 
ҳисобланган суяк усти пардаси, жаг олди ю мш оқ тўкималари, су­
якка ёйилиш ини 
бартараф этиш га қаратилган. Асосан дори- 
дармонлар бериб (консерватив) даво қилинади, у «Терапевтик сто­
матология» дарслигининг тегиш ли бўлимида баён қилинган 
қоидаларга м увофиқ олиб борилади.
Новокаинли блокада килиш яллигланиш ж араёнларининг бир 
қадар тезрок йўколиш ига ёрдам беради - бунда альвеоляр 
ўсимтанинг зарарланган ва қўш ни 2-3 тиш лар соҳасига 5-10 мл 
0,25-0,5% ли новокаин ёки тримекаин эритмасини инфильтрацион 
анестезияга ўхш аб ю борилади. Бу ўткир периодонтитни самарали 
даво килиш имконини беради. Илгари кенг тавсия қилинган ново- 
каин-пенициллинли 
ва новокаин стрептомицинли блокадаларда 
тез-тез учраб турадиган аллергик реакциялар ва ш у дориларга се- 
зувчанликни аниқлаш нинг зарурлиги, сўнгги вақтларда уларнинг 
иш латилиш ини чеклаб қўйди. Н овокаинли ёки тримекаинли блока­
да (5-10 мл 0,5% ли новокаин эритмаси ва 0,02% фурациллин 
эритмаси) яхш и натижа беради. Блокадалардан яхш и натиж а олиш 
учун, тўпланган экссудатни тиш канали ёки тиш милк чўнтаги 
орқали чикарилган бўлиш и шарт, бўлмаса натижа бермаслигини 
ҳисобга олиш зарур. Блокадани ўтув бурма бўйича суякка қадар 
кесув билан бирга ўтказса бўлади. Бу айникса консерватив даво 
наф бермаганда ва яллигланиш жараёни зўрайиб борганда 
кўрсатма ҳисобланади. У тказилган муолажа натижасида оғриқ 
тўхтайди яллигланиш кайтади ва тишни режали равиш да даволаш 
имкони тугилади.
Ўтказилган 
даво 
чоралари 
яхши 
натижа 
бермасдан, 
яллигланиш жараёни зўрайиб борганда, тиш ни олиб таш лаш ло- 
зим. Сабабчи тиш ни олиш ни ўткир периодонтит билан зарарланган 
тиш илдизи соҳасида периостотомия (ўтув бурма бўйлаб кесма) 
билан бирга ўтказиш мумкин. Бундан ташкари, тиш нинг тож қисми 
бутунлай емирилиб кетган, канал ёки каналлар тиқилиб қолган, 
каналда ёт жисм бўлган ҳолларда тишни олиш кўрсатилган. О дат­
да, тиш олиб таш ланганда, яллигланиш аломатлари камаяди ва бу­
тунлай йўк бўлиб кетади. Ҳатто тиш олиб таш лангандан кейин хам 
оғриқларнинг кучайиши, тана ҳарорати кўтарилиш и кузатилиш и 
касалликнинг авж олаётганидан далолат беради. Бирок, 1-2 кундан
94


кейин бу ҳолат яллиғланиш га қарш и дори билан тегиш ли даволаш
ўтказилганда йўқолади.
Тишни олиб таш лаш дан кейинги асоратларнинг олдини олиш 
учун тиш
альвеоласига 
стаф илококка 
қарш и 
плазма, 
унга 
стаф илококкли 
ёки 
стрептококкли 
бактериофаг 
юбориш , 
ф ерментлар билан ювиб уни тозалаш мумкин.
Ўткир ёки ўткирлаш ган сурункали периодонтитда умумий 
даво анальгетик, амидопирин (0,25-0,5 г дан), фенацетин (0,25-0,5 
г дан), ацетилсалицилат кислотасини (0,25-0,5 г дан) суткасига 3-4 
марта 
тайинлаш дан 
иборат 
бўлади. 
Бу 
препаратлар 
оғриқсизлантирувчи, 
яллигланиш га 
қарш и 
ва
десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлади.
Я ллигланиш ҳодисаларини тўхтатиш учун совукни (муз 
солинган пуфакни тиш га мувоф иқ ю м ш оқ тўқималар соҳасига) 
тиш олиб таш лангандан кейин 2-3 соат м обайнида даврий равиш да 
қўйиш
м ақсадга 
м увоф ик 
бўлади. 
Я ллигланиш
ҳодисалари 
босилганидан кейин соллю кс 
15 минутдан, бош қа даволаш
усулларини, УВЧ, флю ктуоризация, димедрол, кальций хлорид
протеолитик ф ерментларни электроф орезини тайинлаш мумкин 
бўлади.

Download 5,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish