Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
76
лар: соғлиқ ва бадан тарбияси, ақлий тарбия, нафосат тарбия-
си, ахлоқий тарбия, виждоний-нафсоний тарбия, диний-руҳий 
тарбия) маънавий-ахлоқий тарбия сифатларини кўрсатиб 
ўтар экан, инсонпарварлик, адолатлилик, ватанпарварлик, 
иймонлилик, эътиқодлилик, қаноат, донолик, меҳр-оқибат, 
яхшилик, нафс меъёри, дўстлик, виждонлилик, камтарлик
иффат, ибо-ҳаёдан иборат ғояларни олға суради. Румий томо-
нидан яратилган жамоа билан муносабат жараёнидаги таъ-
лим-тарбия бериш усулларини суҳбат, ўрнак, рағбатлантириш 
каби гуруҳларга ажратиш мумкин.
“Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб 
бўлмайди”
208
, шунинг учун таълимни модернизациялаш жараё-
ни кечаётган ҳозирги пайтда унга тарбияни уйғунлаштириш 
ва ижтимоий онгни шакллантиришга хизмат қилувчи тарбия 
методлари (ҳикоят, тушунтириш, ўқитиш, маъруза, ахлоқий 
(маънавий) суҳбат ва баҳс) асосида тарбия жараёнини педаго-
гик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этиш кўзда тутилади. 
Тарбия методлари ўқитувчи ва жамоа томонидан ғоявий 
ва маънавий эътиқодларни, маънавий ҳис-туйғу ва одатларни 
инсонда шакллантириш мақсадида қўлланиладиган шахсга 
тарбиявий таъсир кўрсатиш йўллари демакдир. Ўрганилади-
ган кўпгина дидактик қонуниятларга асосланиб, ижтимоий 
буюртма, жамоавий ва тарихий шарт-шароитлар биринчи-
лардан бўлиб таълим жараёнига боғлиқ ҳисобланади. Шу-
нинг учун жамиятда шахс уни ўраб турган ижтимоий муҳит ва 
маънавий-ахлоқий тарбиясини белгилайдиган асосий мезон-
лар орқали шаклланади ва камолга етади. Албатта, “...маъна-
вият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий 
ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар 
экан, унинг шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига 
қўйилган талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади”
209
.
Шахсни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ҳар қандай жа-
мият ва мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Чунки унинг ўсиши ва тараққиёти учун моддий ва маънавий 
бойликлар ишлаб чиқариш тўхтовсиз равишда юксалиб бо-
риши лозим. Маънавий тарбия шахснинг маънавий ривожи, 
дунёқараши, ахлоқий қиёфаси, эстетик дидини ўстиришга 
208
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. 
–Б. 62.
209
Ўша жойда. –Б. 29.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
77
йўналтирилган педагогик фаолиятни англатади. Ҳар қандай 
маънавий тарбия таълим билан чамбарчас боғлиқ ҳолдагина 
мавжуд бўлади. Чунки таълим ва маълумот олиш жараёни-
да шахснинг билими кўпайибгина қолмай, балки маънавий-
ахлоқий сифатларининг қарор топиши ҳам тезлашади. Румий 
инсонни ҳар жиҳатдан тадқиқ этади ва бутун умрини инсон 
маънавий камолотига бағишлайди. Инсонни комилликка чор-
лайди:
Сарбаланддир менки, кўргаймен баланд,
Соғ-омонсан гар, эсанг юксакка банд
210
.
Румий “баланд” деганда мансаб ёки бойликни эмас, балки 
маънавий-руҳий тетиклик, назари баландлик,
юксак марта
-
ба, юксак сўз, юксак қисмат, Оллоҳ лутфини пок ва юксак ту
-
тиш 
каби тушунчаларни назарда тутади.
 
Бундай юксакликка 
эришиш учун эса, албатта, инсон ўз шахсий фикрига эга бўли-
шини оқлайди ва ““Мақолот”нинг бир нусхасида “Қачонгача 
бошқаларнинг ҳассасига суянасизлар? Ўз оёқларингиз билан 
юринг! Сизлар айтадиган ҳадису тафсиру ҳикмат ва бошқалар 
бир замонлар ўз асрида бирор мартабага ўтирган шахслар-
нинг сўзларидир... Агар (сизлар) бу замоннинг фарзандлари 
бўлсангиз, қани сизлар айтадиган сўзу асрор?” – дейди”
211

Дарҳақиқат, “фақат ўтмишга, аждодлар меросига маҳлиё бўлиб 
юришнинг ўзи билан узоққа бориб бўлмайди”
212
. Шунинг учун 
давлатимиз мустақил давлат сифатида аждодларимизнинг 
бизга қолдирган улкан меросига таянган ҳолда шу замонга 
мос ва ўзига хос миллий истиқлол мафкурасини танлади. 
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, шахс 
маънавий-ахлоқий тарбияланишида она қорни тарбиясига 
эътибор, яъни онанинг соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, 
гўдакни ташқи дунё билан таништириш, уни ташқи дунёга 
мослаштириш, оилада онанинг меҳрибонлиги, отанинг талаб-
чанлиги ва ота-она фаолиятининг бирдамлигини таъминлаш, 
устозларнинг шахс маънавий-ахлоқий тарбиясида ўрнак бў-
210
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 488.
211
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. 
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар 
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 22.
212
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. 
–Б. 50.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish