Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
82
Пирлар борким, ҳамиша бохабар,
Нафсу тан ирмоқларин қазгай улар
220
.
Румий фикрича, пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига худди 
она сингари меҳрибондирлар. Бироқ фақат пайғамбарлар 
эмас, балки сўфийлик сўқмоғидан ўтган, пири муршидларни 
ҳам “она” деб тасаввур қилиш мумкин. Шогирдини сўфийлик 
сўқмоғининг сир-асрорлари билан таништирувчи пир билан 
мурид орасидаги яқинликни онанинг боласига кўкрак бери-
шига қиёслаш мумкин
221
. Яна Румий таъкидлашича, ҳамма 
сочи оқарган кимсалар пир бўла олмайди:
Пирлик ул сочу соқолнинг оқимас,
Ул ақл бирлан келур инсонга, бас...
222
Не-не оқ соқолли қариялар борки, кўнгиллари қора. Ҳаёт 
моҳиятини тушунган, ўзидан кейингиларга буни тушунтира 
оладиганлар инсонларгина пир саналади.
Бош-оёқсиз давлатинг тарк айлабон,
Пир топиб олгин ўзингга, пири жон.
Пирдин ўзга бўлмагай устоди дод,
Кекса пир эрмас, вале пири рашод
223
.
Маснавийнинг биринчи китобида “Пир сифатлари ва унга 
итоат баёни”
224
келтирилган бўлиб, унда пир – “раҳнамо”, 
“соҳиби сир”, “комил”, “навқирон иқбол”ли сифатлари билан 
таърифланади.
Бўйла, пирким, ул магар оғози йўқ,
Бўйла бир дурри ятим, ҳамрози йўқ.
Эски май кучли бўлганидек, эски зарнинг қиймати кўп 
бўлганидек, пир ҳам нуроний, донишманд, кўпни кўрган шахс 
саналади.
Бас, у йўлким, юрмагансен ҳеч қачон,
Борма танҳо, бўлма раҳбарсиз равон.
Соя ташлаб турмаса бошингга ул.
Бас, сени саргашта айлар бонги ғул...
Сен улов бошини тўғри йўлга бур,
Тўғри йўлни йўлчи раҳбарлар билур.
220
Ўша жойда. –Б. 106.
221
Ўша жойда. –Б. 70.
222
Ўша жойда. –Б. 311.
223
Ўша жойда. –Б. 763.
224
Ўша жойда. –Б. 97.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
83
Шоир фикрича, бир ишни бошлашдан олдин пир билан 
маслаҳат қилиш керак. Маслаҳатсиз иш хавфу хатар келтира-
ди. Пирни ўз ҳолига қўймай, уни маҳкам тутиш, унинг билган-
ларини ўрганиш лозим. Агар киши бир нафас ғафлатда қолса, 
йўлдан адашади.
Румий “Ичиндаги ичиндадир” асарида ўзининг ваъз-
лари (суҳбатлари, маърузалари) орқали инсониятга буюк 
ҳақиқатни тушунтиришга ҳаракат қилади. Масалан: “Олим-
ларнинг ёмони амирларни зиёрат қилгани, амирларнинг 
яхшиси олимларни зиёрат этганидир” ҳадисини у шундай 
шарҳлайди: “Олимларнинг ёмони амирдан ёрдам олгани ва 
улар воситасида ўз аҳволини яхшилагани, кучга киргани-
дир. Амирлар менга инъом берадилар, мени иззат-икром 
қиладилар ва яхши жой эҳсон этадилар, деган тушунча билан 
ва уларнинг қўрқуви остида ўқиган кимса олимларнинг энг 
ёмонидир... Олим агар амирлар соясида олим бўлишни ўйла-
маса, унинг билими ибтидо ва интиҳода Оллоҳ учун қилинган 
бўлади”
225
. “Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор”
226
. Бу оят-
нинг маъноси: олимлар ўз илмлари билан мағрурланиб, ўз 
устида ишлашни тарк этмасинлар, доимо уларни ҳам биров 
танқид қилиб қолишига ўзларини тайёрлаб турсинлар, демак-
дир
227
. Бундан кўринадики, олим киши биров соясида эмас, ўз 
соясида халқни эргаштириши, футувватли, жавонмард бўли-
ши лозим. “Маснавий”да “Илм – исломнинг ҳаёти, иймоннинг 
таянчи”, “Олимлар – Аллоҳнинг нури, пайғамбарларнинг хали-
фалари, менинг ворисларимдир” ҳадисларига ишора сифати-
да қуйидаги байт келтирилади:
Баски, оқиллар бақо топгай абад,
Боқий этгайдир жаҳонни бу сифат...
228
“Арабнинг “Биз бермоқни ўргандик, олмоқни ўрга-
нолмадик” мақоли сингари олим ҳам беради-ю, бировдан 
225
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 11.
226
Қуръони Карим (маънолар таржимаси) / Таржима ва изоҳлар муаллифи 
Абдулазиз Мансур. –Т.: Тошкент ислом университети, 2001. –Б. 235.
227
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Иймон. –Т.: “Sharq” нашриёт-
матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2010. –Б. 6. 
228
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 735.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish