Ж
алолиддин
Р
умий
асаРлаРида
юксак
маънавиятли
шахс
таРбияси
86
тингни бошла, дейди. Ҳадис: “Ота рози – худо рози”. Демакки,
шоир қарашларида устоз отага муқояса қилинар экан, устоз
рози бўлмаса, шогирднинг бирор иши самара бермаслиги-
ни таъкидлайди. Устозсиз шогирд мевасиз ниҳолдир. “Устод
зарурлигига далил кўпдир, устозга эргашмаган кишининг
меҳнати самара бермайди. Кимки устозсиз иш бошлаган бўл-
са, иши ва амали самара қозонмайди, устоз этагини тутиб шод
бўлмоқ, бир муддат устодга хизмат қилиб, сўнгра устодлик
мақомига эришмоқ афзалдир”
236
, – дейилади. Устоз илм киши-
си, яъни илмли бўлиши керак, у истиқболни ўйлаб ўз илмини
шогирдига етказар экан, шогирди ҳам пайти келиб ўз илмини
келажак авлодга мерос қилиб қолдиради. Румий илм таъри-
фида шундай дейди:
Ҳотами мулки Сулаймондир илм,
Жумла олам – сурат-у, жондир илм
237
.
Сулаймон пайғамбар илми билан башариятни лол
қолдирган пайғамбарлардан ҳисобланади. У ўз илми туфай-
ли жами жонзотларни англаган ва тўғри йўлга чорлаган. Шу-
нинг учун Румий устознинг мартабаси илм билан баҳоланади,
илм Сулаймон пайғамбарнинг мулкидир, оламларнинг жони
ҳам илмдир, деган фикрни билдиради. Инсон илми орқали
ҳайвондан фарқ қилади:
Илм боис жумла жонзотларки бор,
Одамий олдида ожиз, бемажол
238
.
Румий бу фикрни XIII асрда айтиб, илмнинг қудратини
таъкидлашга ҳаракат қилди. Салкам саккиз аср оша, яъни
XXI асрга келиб илм шунчалик чўққиларга эришдики, унинг
тараққиёти туфайли бу асрни бевосита техника асри деб ном-
лашга тўғри келади. Дарҳақиқат, айни пайтда жумла олам
жонзотлари олимлар илми олдида қудратсиздир. Илм қудрати
шундай чуққиларни забт этмоқдаки, энди олимлар олам сир-
ларини очишга ҳаракат қилишяпти. Худди Румий асрлар оша
келажакда рўй берадиган воқеа- ҳодисаларни олдиндан англа-
236
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. Ахлоқи муҳсиний / На
-
шрга тайёрловчилар: М.Аминов, Ф.Ҳасанов. –Т.: “Ўзбекистон миллий энци
-
клопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2011. –Б. 41.
237
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 39.
238
Ўша жойда. –Б. 39.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
87
гандай, кўра билгандай инсондаги илм тараққиётини меъёр
ва мезонга солади. Шоир илмнинг таъсири борасида:
Илм агар кўнгилга сингса, ёр эрур,
Гар баданга сингса ул, бекор эрур...
Илм ҳудан келмаса бевосита,
Бир бўёқдирким, кетар билвосита...
Илм юкин элтма ҳавойи нафс учун,
Илм тулпорига мингайсен у кун.
Илм тулпорига сен бўлгач савор,
Қолмагай елкангда ул юкдин ғубор
239
.
Илм, аввало, инсон кўнглига сингдирилиши керак, чунки
у инсоннинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлайди ва ўзлиги-
ни англашга кўмаклашади. Инсон ўз илмини ҳуда-беҳудага
қаратмайди. Агар илм инсонни нафс ва ҳирсдан қайтармаса,
у жаҳолатга юз тутади. Инсон жаҳолатга юз тутдими, олган
илми бесамар кетади. Шоир илм юкини нафсни қондиришга
ишлатмаслик, илм тулпорига миниб илмни ижтимоий фойда-
ли, жамиятга нафи тегадиган ҳолатларга созлаш зарурлигини
уқтиради. Токи илм инсон елкасидаги юкдан (бурч ва виждон-
дан) халос этиши лозим.
Румий “Маснавий”да келтирилган ҳикоятлар орқали сабоқ
берар экан, илм борасида “Ҳаёт дарахти” ҳикоятини келтира-
ди. Бир юртнинг подшоси Ҳиндистонда бир дарахт бор экан,
унинг мевасидан тотган инсон ёш бўлиб, абадий тирикликни
қўлга киритар экан, қарилик нималигини билмасмиш, деган
миш-мишларни эшитибди. Подшоҳ ўз девонидан бир инсонни
танлаб, Ҳиндистондан ҳаёт дарахтини топиб келишни бую-
рибди. У одам Ҳиндистонга бориб, ҳаёт дарахтини қидиришга
тушибди. Унинг ҳолини кўрган одамлардан бири уни девона
деса, бошқаси мақтар экан. Йиллар мобайнида ҳаракатлари
зое кетибди, ҳаёт дарахтининг дарагини тополмабди ва ўз
юртига қайтибди. Подшоҳ саройига киришдан олдин йўлов-
чи устозидан маслаҳат сўраш учун унинг ёнига бориб, унга
кўрган-кечирганларини айтиб берибди. Устози шогирдини
тинглаб табассум қилиб: “Эй шогирд, сен нарсанинг суратига
янглишиб, алданибсан, унинг маъносига боқмабсан-да. У да-
рахтнинг номи дониш ва билим”, – дебди.
Гоҳ дарахт дерлар уни, гоҳ офтоб,
Гоҳи денгиз бўлди номи, гоҳ саҳоб.
239
Ўша жойда. –Б. 13.
Do'stlaringiz bilan baham: |