Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
68
ва жамиятдаги ўрнини тушунишида, Ватан ва миллатга муно-
сабатида намоён бўлади.
Бирор жамият одамларнинг онгида маънавий ва ахлоқий 
қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай ту-
риб, ўз истиқболини, маънавий имкониятларини тасаввур эта 
олмайди. Шу ўринда Румийнинг маънавиятга таърифини кел-
тирамиз:
Маънавийдир ул, маъоний қатма-қат,
Янгиликдир ул азалдин то абад
190
.
Яъни маънавият маънолар мажмуи, ҳеч замонда эскирмай-
диган, инсонни юксакликка кўтарадиган тушунча сифатида 
тасвирланган. Румий маънавиятни тушунтирар экан, инсон-
даги ички ва ташқи гармония (уйғунлик)ни улуғлайди ва уни 
англашга чорлайди. “Маънавиятни тушуниш, англаш учун, ав-
вало, инсонни тушуниш, англаш керак”
191
. Дарҳақиқат, Румий 
таълимотида барча қарашларининг марказини инсон эгал-
лайди.
Инсондаги маънавий ривожланиш (ўз-ўзини англаш) ва 
ахлоқий маданият (ижобий хусусиятлар) унинг комилликка 
эришганлик даражасини намоён қилади. Инсоннинг ўтмиши, 
бугуни ва эртанги ҳаётини ўрганиш, тадқиқ қилиш, психоло-
гик, биологик, физиологик, маърифий, маданий, тарихий, фал-
сафий, педагогик, археологик, ва бошқа кўп жиҳатлардан олиб 
борилади. Инсонни тадқиқ қилган сари унинг макон ва замон-
да тутган ўрни, миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши, боти-
ний ва зоҳирий қарашларининг янгидан – янги қирралари 
очилаверади. Мутафаккирлар ичида ҳеч ким инсондаги маъ-
навий ва ахлоқий етукликни Жалолиддин Румийчалик мукам-
мал тасвирлаган эмас. У инсонни тадқиқ этар экан: “Улуғ Оллоҳ 
инсонни билимли, илмли ва олим қилиб яратгани учун инсон 
ўз борлиғининг устурлабида вақт-вақти билан Оллоҳ тажал-
лийсини ва беназир гўзаллигини, беназир ҳолда кўради”
192
, – 
дейди. Оллоҳ тажаллийси, албатта, комил инсондагина кўри-
нади. Ҳар бир Шахс – тарбия объекти ва субъекти ҳисобланади. 
190
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 695.
191
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. 
–Б. 29.
192
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 35.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
69
Шахс миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариб борар экан, унинг 
макон ва замонда шахс сифатида камол топишида тарбия ва 
фаолият муҳим роль ўйнайди. Тарбия ва фаолият бир-бирини 
тўлдирувчи компонентлардир. Тарбия – тарбиячи томонидан 
тарбияланувчида барқарор ахлоқий хислат ва хулқий фазилат-
ларни таркиб топтириш, шакллантириш мақсадида тарбияла-
нувчининг онгига аниқ мақсад йўлида тарбиявий таъсир этиш 
жараёнидир. Педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган фаоли-
ятгина шахснинг шаклланишига кучли таъсир кўрсатади. 
Жалолиддин Румийнинг маънавий мероси таълим-тар-
бия жараёнида шахснинг маънавий-ахлоқий тарбиясини 
шакллантиришда юксак ўрин эгаллаши билан бир қаторда, 
унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти марказида инсонни тўғри 
йўлга бошлаш ва тарбиялашнинг долзарб аҳамиятини ку-
затиш мумкин. Мутафаккир жамиятнинг тараққиётини 
маънавий-ахлоқий комилликда кўради ва шунинг учун шахс-
ни маънавий комиллик сари элтувчи ўзига хос қарашларни 
илгари суради. 
Румийнинг инсон камолотига дахлдор қарашлари асрлар 
оша бундай шуҳрат топиб келиши ва дунё аҳлини ларзага 
солишига сабаб нима? Унинг ижодида қандай бир туйғу бор 
эдики, дунё аҳлини лол қолдириб, ижод аҳлини ларзага солиб 
келмоқда? Унинг ижоди нима билан йўғрилган эканки, буюк 
шоир ва ёзувчилар унинг ижоди олдида тан беришди? – каби 
саволлар Румий ижодининг инсон маънавий-ахлоқий шакл-
ланишида таъсир кўрсатувчи жиҳатларини тадқиқ этишга ун-
дайди. Румий яратган асарлар турли муаммоларга объектив 
ёндашиш, ишларни аниқ режалаштириш, илм аҳилига тав-
сиялар бериш ва дидактик талаблар қўйиш, таълим-тарбия 
қонун-қоидаларини белгилаш каби жиҳатлари билан ажралиб 
туради. 
Румийнинг асарларида илгари сурилган ғоя ва қарашлар, 
ифодаланган маъносига кўра муайян тартиб билан жойлашти-
риб чиқилса, комил инсоннинг ўзига хос ахлоқ китоби пайдо 
бўлади ва у ўз таълимоти орқали шахс маънавий-ахлоқий тар-
биясига таъсир кўрсатувчи муҳитни тўрт босқичга ажратиб 
кўрсатади: 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish