Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Учинчидан,
Румий “Маснавий”си билан танишган инсон, 
ҳаёт моҳиятини тушунадиган, ўз-ўзини англаган, муомала 
қилиш маданиятини эгаллаган, ҳар бир масалага инсоф ва 
адолат нуқтаи назаридан ёндашадиган, виждон нима, ёлғон 
ва рост нима, ор-номус нима, ҳалол ва ҳаром нима – буларнинг 
ҳаммасини бир-биридан ажрата оладиган, ҳаётда ёмонликка 
бошловчи хатти-ҳаракатлардан воз кечадиган, яхшиликка 
бошловчи амалларни бажарадиган шахс бўлиб етишади. Бун-
дай маънан шаклланган инсонлар жамиятнинг, миллатнинг 
юзи, ғурури, обрў-эътибори ҳисобланади.


Ж
алолиддин
Р
умий
қаРашлаРи
ва
унинг
таълим
-
таРбия
таРаққиётидаги
ўРни
2.1. Шахс маънавий-ахлоқий 
тарбиясига таъсир 
кўрсатувчи омиллар 
2.2. Устоз ва шогирд 
фаолияти 
муносабатларининг 
тузилиши
2.3. Комил инсон
тушунчаси ва ўз 
моҳиятини билиш 
мазмуни
2-БОБ 


2-БОБ. 
Жалолиддин Румий қарашлари 
ва унинг таълим-тарбия 
тараққиётидаги ўрни
2.1. Шахс маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир 
кўрсатувчи омиллар
Маънавиятли жамиятда ақл, соғлом фикр, адолат ва яхши 
хулқ устувордир. Бундай жамиятда халқнинг эртанги кун-
га ишончи кучли бўлади. Одамга номуносиб турли иллатлар 
барҳам топади. Миллатнинг асрлар давомида шаклланган 
илдизлари, унинг тарихий тажрибалари ва ижтимоий-мада-
ний ривожланишисиз маънавиятни тасаввур қилиш қийин. 
Ўзбекистонда маънавиятни юксалтириш, халқни маънавият-
ли қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгандир. Айни 
пайтда ўзбек халқининг кўп асрлик бой тарихий, ил мий, ма-
даний ва диний меросини ўрга ниш, ундан халқнинг умумий 
ва бебаҳо мулки сифатида фойдаланишга кенг йўл очилди. “...
Халқ маънавияти шундай бир буюк уммонки, ҳар қайси ав-
лод ундан куч-қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар 
улкан ишларга қодир эканини намоён этади”
172
. Асрлар мо-
байнида халкимизнинг маънавият, ахлоқ, адолатпарварлик, 
маърифатпарварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фалсафаси 
ва ислом дини таълимоти билан узвий равишда ривожлан-
ди. Ҳозирги тарихий тараққиёт жараёнида ижтимоий соҳалар 
қатори маънавий соҳада ҳам ўзгаришлар, янгиланишлар содир 
бўлди. Юртимизда маънавий соҳадаги ютуқлар – ўзлигимиз-
ни англаш, миллий қадриятларимизни, урф-одатларимизни, 
маданиятимиз ва анъаналаримизни, дин ва эътиқодимизни, 
тилимиз ва маънавиятимизни қайта тиклаш ва ривожланти-
ришдан, ҳуқуқий давлатчиликни барпо этишдан иборатдир.
172
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. 
–Б. 171.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
61
Ҳуқуқий давлат куч билан, инқилобий ўзгаришлар асо-
сида эмас, балки табиий-тарихий жараён сифатида, тадри-
жий равишда, эволюция йўли билан, маданият, маърифат 
ва маънавий-ахлоқнинг ўсиши орқали шаклланади. “Биз 
халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзанд-
ларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта 
бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни 
сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия ма-
саласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу 
масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъули-
ятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўлар-
чиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятимизга 
йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тари-
хий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган 
умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз 
мумкин”
173

Шунинг учун ҳар бир инсон ўз касбининг фидойиси бўлиши, 
қатъият ва масъулият билан келажак авлодларга маънавият 
тушунчасини сингдириши, уларни маънавиятга қаратилган 
ҳар қандай таҳдидлардан асраши лозим. Президентимиз Ис-
лом Каримов айтганларидек: “Агар мендан ҳозирги кунда маъ-
навиятимизни асраш учун нима қилиш лозим ва унга таҳдид 
соладиган хуружларга нимани қарши қўйиш керак, деб сўраш-
са, мен авваламбор, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзли-
гини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ 
аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бу-
гунги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил 
фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик 
туйғуси билан яшаши зарур, деб жавоб берган бўлар эдим”
174
.
Ижтимоий ҳаёт жараёнида инсон маънавий-ахлоқий ола-
мининг ижобий ва салбий ҳолларига дуч келамиз. Инсон 
маънавий-ахлоқий оламидаги ижобий ҳолатлар: ҳалол меҳнат, 
холис ва эзгу ишлар, эл-юртига наф етказадиган, унинг ғаму 
ташвиши билан яшайдиган, бағрикенг, фидойи, ҳалол-пок, 
виж донли, ҳушёр, жонкуяр, меҳр-оқибатли, тириклик мазму-
нини теран англаган, нафақат бугунги кун лаззати, охират 
обод бўлиши ҳақида ўйлаб яшайдиган инсон.
173
Ўша жойда. –Б. 4.
174
Ўша жойда. –Б. 17.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish