Мавзуга оид муаммолар:
1. Тарқоқ Герман давлатлариинг буюк Рим империясига бирлаштирилиши ва давлат бошқарувидаги мураккабликларни аниқлаш.
1-савол бўйича дарснинг мақсади:Герман давлатлари тарқоқлигига сабаб бўлган ички ва ташқи омиллар уларнинг ҳалқаро аҳволи ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсади:
1.1. 30 йиллик урушдан сўнг, Германиянинг аҳволини билади.
1.2. Германиядаги тарқоқликнинг сабаблари ва оқибатларига баҳо беради.
1.3. Герман давлатларининг ички ва ташқи аҳволи хақида тушунча ҳосил қилади.
1-саволнинг баёни:
Янги даврда Германия ҳар томонлама тарқоқ давлат эди. 30 йиллик уруш ва Вестфаль сулҳи тарқоқлик ва чет эл ҳукмронлигини мустаҳкамлайди. Болтиқ денгизига чиқувчи марказлар Швеция, Ғарбий Германия Франция мулкига айланди. Ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари ички ва ташқи савдо инқирозга юз тутди. Мамлакатда феодал анъаналар ва зулм кучли бўлиб, қувғинга учраган деҳқонлар сони кўпайиб борди. Шу даврда Германияда 300 та катта ва кичик диний ва дунёвий князликлар 51 та эркин шаҳар мавжуд эди.
Диний реформация ҳам тарқоқликни янада мустаҳкамлади. Вестфаль сулҳига кўра Франция ва Швеция немис миллатини буюк Рим империясига бирлаштирди. Император 9 та немис курфюрсти кенгашида сайланган Австрия Габсбургларидан эди. 30 йиллик уруш ва тарқоқлик қишлоқ ҳўжалигига ҳам жиддий зарар етказди. Ерга эгалик қилиш шакллари ғарбий ва шарқий ҳудудларда бир-биридан кескин фарқ қиларди. Шимолий ғарбий ҳудудлар: Вестфалия, Ганновер, қуйи Саксонияда йирик ер эгаларининг камлиги туфайли, сеньорлар ҳўжалиги кенг тарқалди. Жанубий-ғарбий Германияда, Баден, Бавария, Вюртемберг, Тюрингияда, баршчина ва оброк кучли бўлиб, бу ердаги деҳқонлар ўз мажбуриятларини сотиб олардилар. Баршчинага асосланган энг йирик дворян ҳўжаликлари Бранденбург, Пруссия, Мекленбургда кенг тарқалди. Ўттиз йиллик уруш Германияда крепостнойликнинг янги босқичини бошлаб берди.
Саноат,савдо-сотиқнинг ўсишига эски феодал тартиблар, цех тизими, зарур сармоянинг етмаслиги, ишчи кучининг етишмаслиги, саноат ва савдо-сотиқнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатди. Ички божлар умумий Герман бозорининг шаклланишига тўсқинлик қилар эди. Фақатгина XVIII-аср бошларида мамлакатда жуда секин иқтисодий жонланиш бошланди.
XVIII-асрнинг иккинчи ярмида бир мунча ривожланган немис давлатларида (Вюртенберг, Пруссия, Саксонияда) мануфактура цех усулидан устунлик қилди. Мануфактуралар умуман мавжуд бўлмаган ҳудудларда, Баварияда, Франконияда пайдо бўлди. Умуман XVIII асрнинг охирига келиб, мануфактуралар ишлаб чиқаришда асосий ўринни эгалладилар.
Немис давлатлари ичида Вестфаль сулҳига кўра ҳудудлари кенгайган Бранденбург-Пруссия давлатининг мавқеи тобора ўсиб борди. Бу ерда курфюрст ҳокимиятига қаршилик қиладиган йирик феодаллар йўқлиги учун Гогонцоллернлар сулоласи абсолютизми эрта ўрнатилди. Саноатнинг ривожланишига буюк курфюрст Фридрих Вильгельм I (1640-1688) даврида кўплаб кўчиб келган эммигрантлар катта ҳисса қўшдилар.Ўзининг ерини бирлаштиришга интилган курфюрстлар бошқа давлатлар ўртасидаги зиддиятлардан унумли фойдаланиб чегараларини кенгайтирдилар. Курфюрст Фридрих III (1688-1713) даврида ҳудудлари анча кенгайган Бранденбург – Пруссия курфюрстлиги 1701 йилда Пруссия қироллигига айлантирилди. Йирик Европа давлати даражасига Пруссия Фридрих II (1740-1786) даврида кўтарилди. Бу даврда Пруссиянинг ҳудудлари анча кенгайди. Фридрих II даврида Пруссияда «Маърифатли абсолютизм» тизими шаклланди. Турли соҳаларда иқтисодиёт, давлат бошқаруви, суд, маъориф ислоҳотлари ўтказилди. Лекин барча ўзгаришлар феодал бюрократик тизимнинг устунларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |