Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet26/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Муҳокама учун саволлар:
1. Немис давлатлари тарқоқлигининг сабаблари нимада?
2.Немис давлатларида ерга эгалик қилишнинг қандай шакллари мавжуд эди?
3. «Маърифатли абсолютизм» сиёсати деганда нимани тушунасиз?


2-савол бўйича дарснинг мақсади:
XVIII аср охири XIX аср бошида Герман давлатларнинг ички ва ташқи аҳволи, Европа давлатларининг Германиядаги сиёсатларини ёритиб бериш.


Идентив ўқув мақсади:
2.1. Германиядаги иқтисодий-ижтимоий тангликлар сабабини аниқлайди.
2.2. Наполеон юришларининг Германияга таъсирини изоҳлайди.
2.3. Германияда мустақиллик учун курашларнинг аҳамиятига баҳо беради.
2- саволнинг баёни:
Франция инқилоби даврида Пруссия ички сиёсатда инқилоб таъсирида бошланган халқ чиқишларини бостириш йўлидан борса, ташқи сиёсатда инқилобий Францияга ва ундан кейинги Наполеон империясига қарши уруш олиб борди. Пруссиянинг Наполеон армиясидан мағлубиятга учраши Германияни вақтинча Франция таъсирига тушиб бқолишига сабаб бўлди. Наполеон 21 та немис князлигини 1806 йил 12 июлда ташкил этилган Рейн иттифоқи орқали бошқарди. Бу ерда Наполеон кодексларига мос ҳолда либерал ислоҳотлар ўтказилиб, капитализмнинг кейинги тараққиётига хизмат қилди. 1813 йил немис ерлари Наполеон истилосидан озод бўлганинга қарамай, абсолютизм, сиёсий тарқоқлик ва консерватив анъаналар хукумрон эди. Вена конгресси қарорларига кўра муқаддас Рим империяси тугатилиб, 39 та давлатдан иборат Германия иттифоқи тузилди. Иттифоқ сейм орқали Австрия вакили назорати остида бошқариларди. Вена қарорлари энг қудратли Герман давлати бўлган, Пруссиянинг манфаатлари билан ҳисоблашди. Натижада ривожланган ҳудудлар, Бранденбург, Померания, Силезия, Саксония, Познань, Рейн ва Вестфалия Пруссия таркибига киритилди. XIX-асрнинг I-чорагида барча немис давлатларида абсолютизм мустаҳкамланди. Бунинг асосий сабаби немис буржуазиясининг тарқоқлиги ва мўтадиллиги, шунингдек мамлакатда чет элликлар таъсирининг кучлилиги эди. Абсолютизмнинг энг кучли маркази Пруссиядаги Фридрих Вильгелм III қироллиги ҳисобланарди. Мамлакатда молия саноат доиралари ва ҳалқ кайфиятини ифодалаган муҳолифат шаклланиб, парламент ва сиёсий ҳуқуқларни жорий этиш учун кураш олиб борди. Халқ ғалаёнлари ва ички аҳвол қишлоқ ҳўжалигида ҳам, ислоҳотлар ўтказилишига сабаб бўлди. 1816 йилда деҳқонлар ўз мажбуриятларини сотиб ола бошлади. Феодал тўловлар камайтирилди. Ерлар янги замонавий деҳқонлар юнкерлар ва бой деҳқонлар – гросбауэрлар, қўлида тўплана бошлади. Ер эгалари ўз ҳўжаликларини замонавий агротехник усулда ривожлантирган. Бу ўзига хос пруссча йўл сифатида ном қозонди.
Герман давлатларида амал қилаётган турли бож таърифлари, савдо сотиқнинг ривожланиши ва миллий бозорнинг шаклланишига ғов бўлиши, 1834 йил Пруссия ташаббуси билан таркибида 18 та немис давлати бўлган божхона иттифоқининг ташкил топишига сабаб бўлган. Бу Европа давлатларининг иқтисодий молиявий таъсирига берилган биринчи зарба бўлиб, миллий бозорнинг шаклланишидаги дастлабки қадам бўлди.
Бу даврда Германия ҳалқининг олдида эски феодал қолоқлик, ҳар томонлама тарқоқликни тугатиш ва марказлашган давлат ташкил этиш вазифаси турарди.
XIX– асрнинг 1-ярмида мамлакатда юз берган ғалаёнлар ижтимоий ҳаракатлар айнан мана шу мақсадни амалга оширишга йўналтирилди. Ижтимоий ҳаракатларнинг энг фаоллари 1834-1835 йилларда фаолият олиб борган Гуцков раҳбарлигидаги «Ёш Германия иттифоқи», 1834 йил Парижда ташкил топган немис ишчиларининг «қувғиндилар» иттифоқи, Вильгельм Вейтлинг бошчилигидаги сўл утопистлар, қироллар Вильгелм III ва ВильгелмIV лар томонидан таъқиб қилинди.Абсолютизм,чет эл ҳукмронлиги, тарқоқлик ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг энг маъқул йўли бу мустақил марказлашган давлатни барпо этиш бўлиб,немис халқи учун асосий вазифа бўлиб қолди.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish