«Ўзбекистон темир йўллари» ҳудуд жиҳатдан Европа ва Осиёни боғловчи қадимий савдо йўллари кесишган ерда жойлашган. қачонлардир Европа ва Осиё халқларини бирлаштирган Буюк ипак йўли ўз вақтида давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишида тараққиётпарвар аҳамиятга эга бўлган, халқларни бирлаштиришда боғловчи бўғин ҳисобланган. Бизнинг темир йўлларимиз ўз жуғрофий ўрнига кўра, Шарқ ва /арбни боғловчи асосий бўғин ҳисобланади. Бу бўғин Хитой, Корея ва Японияни, МДҲ мамлакатлари, Эрон, Туркия ва Жанубий-/арбий Европа ўртасидаги транспорт алоқаларини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси темир йўллари халқаро транспорт йўлаклари таркибига киради.
Ўрта Осиёда биринчи темир йўли 1880 йилдан Каспий денгизидан бошланиб қурилган. Узунлиги 1700 км бўлган бу йўл 1888 йилда Самарқандгача, 1899 йилда Тошкентгача қуриб тугатилган. Бу темир йўл ишлаб чиқариш корхоналарининг ўсишига туртки бўлган ва кўп йиллар давомида ҳарбий ҳолатда сақланган.
1906 йилда узунлиги 2000 км келадиган Оренбург-Тошкент темир йўли ишга туширилган. Бу темир йўл Россиянинг ривожланган марказий ишлаб чиқариш туманларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини берди. Темир йўл асосий мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга эга эди.
Ўрта Осиёнинг асосий қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш ҳудудларига хизмат қилиши учун 1907 йилдан 1916 йиллар оралиғида Фарғона ҳалқа йўли (қўқон-Наманган-Андижон), узунлиги 190 км бўлган Бухоро темир йўллари қурилиб, ишга туширилди. Бу йўллар техник жиҳатдан жуда кучсиз эди. Сутка давомидаги ўтказиш қобилияти 2 тадан то 12 тагача жуфт поездларда эди. Юк поездининг оғирлиги 540 т, эди. Участка тезлиги 13,6 км/соатни, вагон айланмаси 7,2 сутка, паравозларнинг сутка давомидаги юриши 125 км ташкил этар эди. қабул-қилиш йўлларининг узунлиги 650-720 м. гача эди.
Тошкент-Ангрен йўналиши уруш йилларида қурилган. Урушдан кейинги йилларда мамлакат халқ хўжалигини тиклашда узунлиги 1025 километрдан иборат бўлган Чоржўй-қўнғирот-Бейнеу темир йўлининг қурилиши муҳим воқеа бўлган ва у 1972 йилда фойдаланишга топширилган. Бу темир йўл Ўзбекистоннинг Жанубий минтақаларини, қорақалпоғистон Республикасини Россиянинг Жанубий ҳудудлари билан боғланиш имконини берди.
1973 йилда темир йўл бошқармасида ҳисоблаш маркази ташкил этилган. Бугунги кунда бу марказ ЭҲМ негизидаги янги ҳисоблаш мажмуалари билан жиҳозланган.
Ҳозирги кунда Компаниянинг асосий йўлларининг умумий узунлиги 4000 км ошиб кетди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компанияси («ЎТЙ» ДАТК) Ўзбекистон Республикаси темир йўлларини бошқариш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.11.1994 й. 982-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.1994 й. 551-сонли қарорига мувофиқ ташкил топган.
Ҳозирги вақтда темир йўл тармоғини ривожлантириш ва реконструкция қилиш Ўзбекистонда ягона миллий транспорт тармоғини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлардир. Темир йўллар давлатнинг асосий транспорт тизими сифатида Ўзбекистон халқ хўжалигининг стратегик муҳим тармоғи саналади.
Тармоқнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
ягона темир йўл транспорт тармоғини яратиш;
темир йўлларнинг асосий участкаларини электрлаштиришни давом эттириш;
темир йўл транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан темир йўлларни модернизация қилиш;
ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш базасини яратиш;
жаҳон бозорига чиқиш ва Республика экспорт салоҳиятини муқобил транспорт йўлакларини излаш;
республика ҳудуди бўйлаб ташиш учун қўшимча транзит юкларни жалб қилиш.
«ЎТЙ» ДАТК собиқ Ўрта Осиё темир йўли негизида тузилган бўлиб, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган минтақавий темир йўл узеллари (МТУ), корхона ва ташкилотлар киради.
«ЎТЙ» ДАТК Ўзбекистон Республикасининг 12 вилоят ва қорақалпоғистон Автоном Республикасига хизмат кўрсатади. Ҳозирги кунда «ЎТЙ» ДАТК юк ташиш бўйича 5 МТУ (Тошкент, қўқон, Бухоро, қарши ва қўнғирот МТУ лари) ва йўловчи ташиш бўйича «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилотларидан иборат. Компания таркибида 246 бекат бўлиб, улардан 4 таси саралаш, 2 таси йўловчи, 11 таси участка ва 80 таси юк бекатларидир. 179 бекат юк қабул қилиш ва топшириш учун очилган. 226 бекат ўтказгич ва сигналларни электр марказлаштириш қурилмалари билан жиҳозланган. Компания участкаларининг 780 км. диспетчер марказлаштириш ва 1618 км. автоблокировка қурилмалари билан жиҳозланган, 490 км участкаси электрлаштирилган. қўшни давлатлар билан бирикиш пунктлари бўлмиш Ченгельди бекатигача поезд ўтказиш қобилияти бир кунда 100 жуфт поезд ва Бейнеу ва Хўжадавлат бекатлари бўйича 40 жуфт юк поездини ташкил этади. Поездлар ҳаракатини бошқариш ягона диспетчерлик марказидан амалга оширилади. У Собиқ иттифоқ темир йўлининг барча тармоқлари орасида биринчи бўлиб 1988 йилнинг 1 майида ташкил этилган эди. Марказни ташкил этиш билан поездлар ҳаракати ва юк ишларининг диспетчерлик бошқарувини жамлаш, вагонларни юк ортишга бериш ҳамда локомотивлар билан таъминлаш масалаларини янада самарали ҳал этишга эришилди. Йўловчи ташиш хўжалигида иқтисодий ислоҳатлар ва тизим ўзгаришларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириғига кўра темир йўл компанияси раҳбариятининг буйруғи билан «Ўзтемирйўлйўловчи» Давлат корхонаси ташкил этилди. Йўловчилар, уларнинг юкларини ташиш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини кенгайтириш, Республикамиз аҳолиси эҳтиёжларини тўлиқ ва ўз вақтида қондириш, корхонанинг рентабеллигини яхшилаш, ҳаракат таркибидан самарали фойдаланиш, ташишдан тўлиқ даромад келишини таъминлаш ҳамда йўловчи, сайёҳ, почта-юк ва шаҳар атрофига қатновчи поездларнинг ҳаракатланиш жадвалларини қайта ишлаш ва унга тузатишлар киритиш, халқаро алоқалар миқёсида поездлар қатновини йўлга қўйиш, йўловчи вагонларни тайёрлаш, йўлга шайлаш ва бошқалар янгитдан ташкил этилган корхонанинг асосий вазифаларидан саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |