Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


боб 2. Бекатлар ва уларнинг ишини ташкил қилиш бўйича умумий тушунчалар



Download 13,23 Mb.
bet8/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

2 боб
2. Бекатлар ва уларнинг ишини ташкил қилиш бўйича умумий тушунчалар


2.1. Ажратиш пунктлари ҳақида тушунча. Бекатлар турлари.

Темир йўл тармоғи ажратиш пунктлари ёрдамида алоҳида перегонларга бўлинади. Бу пунктлар қаторига бекатлар, разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари, йўл постлари ҳамда ўтиш светофорлари киради (2.1.-расм).


Темир йўл бекати деб, йўл тармоғи, ҳамда юкларни қабул қилиш, топшириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездларни қабул қилиш, жўнатиш, уларнинг ўзаро кесимини ва қувиб ўтиши, поездларни тарқатиш ва тузиш маневр ишлари, алоҳида вагонлар ва уларнинг гуруҳлари билан техник амаллар бажариш учун қурилмаларга эга бўлган ажратиш пунктига айтилади.





А Б В Г


2.1-расм. Темир йўл йўналишида ажратиш пунктларининг жойлашиши




-бир бош йўлли участка
-икки бош йўлли участка


-саралаш бекатлари –А, Г;
-участка бекатлари Б, В;

-оралиқ бекатлари


-қувиб ўтиш пунктлари




-разъездлар

-тугун бекати –В.


Бажариладиган ишнинг тавсифига кўра бекатлар оралиқ, участка, саралаш, юк ва йўловчи турларига бўлинади. Бир неча темир йўл йўналишлари бириккан бекатлар тугун бекатлари деб аталади.
Оралиқ бекатларига поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва тўхтамасдан ўтказиш, ҳамда кичик ҳажмда юк ва тижорат амаллари бажариладиган бекатлар киради. Баъзи оралиқ бекатларида жўнатувчи маршрутлар тузилади, шаҳар атроф поездлари таркибининг айланмаси ташкил этилади, локомотив бригадаларини алмашлаш амалга оширилади. Оралиқ бекатлари участка бекатларининг орасида ёки участка ва саралаш бекатларининг орасида жойлаштирилади.
Участка бекатларига асосан ўткинчи поездларга хизмат кўрсатувчи (вагонларнинг кўруви, локомотив ва бригадаларни алмашлаш) бекатлар киради. Бу бекатларда саралаш ишларининг ҳажми кичик миқдорда бўлиб, участка ва терма поездларни тузиш ва саралаш амаллари бажарилади.
Саралаш бекатларига кўплаб поездларни тузиш ва саралашга мўлжалланган бекатлар киради. Бу бекатларда асосан узоқ масофага борувчи техник маршрутлар ва ўткинчи поездлар тузилади, кам миқдорда маҳаллий бўлмиш участка ва терма поездлар тузилади. Саралаш бекатлари йирик вагон оқимларининг барпо бўлиш ва тарқатилиш пунктларида (йирик саноат марказлари, денгиз ва дарё портлари яқинида) жойлаштирилади.
Юк бекатлари деб асосан юк ва тижорат амаллари бажариладиган бекатларга айтилади. Юк бекатларида қуйидаги амаллар бажарилади: юкларни қабул қилиш, торозида тортиш, сақлаш ва топшириш, ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш, шаҳобча йўлларига хизмат кўрсатиш. Бу бекатларда юклар бир транспорт туридан иккинчисига ортилиши, бир колеяли вагондан иккинчисига (масалан, чегара бекатларида) ортилиши мумкин.
Йўловчи бекатларига йўловчиларга ва йўловчи поездларига хизмат кўрсатувчи бекатлар киради. Бу ерда йўловчи поездлар таркиблари билан амаллар бажарилади (таркибларнинг техник кўрувчи ва экипировкаси, охирги бекатга етиб келган таркибларни тузиш ва рейсга тайёрлаш); йўловчиларни поездга чиқариш ва тушириш, багаж ва қўл юкини қабул қилиш ва топшириш, йўл чиптаси сотиш ҳамда почта амаллари бажарилади.
Йўловчи бекатлари йирик шаҳарларда, саноат марказларида ва курорт жойларида барпо этилади.
Бажариладиган ишнинг ҳажми ва мураккаблигига қараб бекатлар олий синфга ва I-V синф бекатларига бўлинади.
Бекат синфини аниқлаш, бажариладиган ишнинг турли кўрсаткичларини балл бўйича баҳолаш орқали олиб борилади.
Иш ҳажми 75 баллдан ошган бекатлар олий синфга киритилади. Олий синфга саралаш, йирик йўловчи ва юк бекатлари киради. Иш ҳажми
30 дан то 75 баллгача –1 синфга;
14 дан то 30 баллгача-2 синфга;
6 дан то 14 баллгача-3 синфга;
1 дан то 6 баллгача-4 синфга;
1 баллгача-5 синфга киради.
Биринчи синфга катта участка, иш ҳажми унча катта бўлмаган юк, йўловчи ва саралаш бекатлари киради. Иккинчи синфга иш ҳажми кам бўлган участка, юк ва йўловчи бекатлари киради. 3 ва 4 синфларга оралиқ бекатлари, 5 синфга разъездлар ва қувиб ўтиш пунктлари киради.

2.2. Бекатлар ва уларнинг технологик жараёнлари ҳақида


умумий тушунчалар

Темир йўл тармоғи участкаларидан керакли миқдорда поездларни ўтказиш, уларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда поездлардан вагонларни ажратиш ва бириктириш мақсадида бир-бири билан ажратиш пунктлари билан чегараланган перегонларга бўлинади.


Ажратиш пунктларининг йўл тармоғисиз ва йўл тармоғига эгали турлари мавжуд. Биринчи турдагиларга автоблокировкали йўналишларда йўл постлари ва ўтиш светофорлари, иккинчи турдагиларга эса разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари ва бекатлар киради. Йўл тармоғисиз ажратиш пунктлари перегонларни светофорлар билан чегараланган кўрсаткичлари поездларнинг бу участкалар бўйлаб ҳаракатига рухсат беради ёки уни таъқиқлайди. Ярим автомат блокировкада бундай участкалар постлараро, автоблокировкада эса-блок-участкалар деб аталади.
Агар перегон икки йўлли бўлса, ҳар бир постлараро перегонда турли ҳаракат йўналишларида иккитадан поезд бўлиши мумкин (2.2, б-расм). Агар перегон 3-белгили автоблокировка билан жиҳозланган бўлса (2.2 в, г-расм), бир йўлли перегоннинг бир ҳаракат йўналишида ёки икки йўлли перегоннинг ҳар бир ҳаракат йўналишида поездлар

2.2-расм. Бир йўлли ва икки йўлли йўналишларда жойлашган йўл тармоғисиз ажратиш пунктларининг чизмалари: а, б – блок-постлар; в, г-ўтиш светофорлари (1,2,3,4,5,6-уларнинг рақамлари).


нинг яшил чироқда ҳаракатида уларнинг сони блок-участкалар сонининг учга бўлинганига тенгдир (кетма-кет ҳаракатланаётган поездлар орасида 2 блок-участка бўш бўлиши керак).


Йўл тармоғисиз ажратиш пунктлари, ҳамда разъездлар ва қувиб ўтиш пунктлари темир йўлдан ҳар бир ҳаракат йўналиши бўйича керакли миқдорда поездлар ўтказиш учун мўлжаллангандир.
Разъездлар бир йўлли участкаларнинг ажратиш пунктлари бўлиб, уларда қарама-қарши йўналишдаги поездларнинг ўзаро кесишиши ташкил этилади. қувиб ўтиш пунктлари эса икки йўлли участкаларнинг ажратиш пунктлари бўлиб, уларда бир ҳаракат йўналишдаги поездларнинг ўзаро қувиб ўтиши ташкил этилади.
Бекатлар темир йўлнинг энг муҳим ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, бу ерда мижозлар билан бевосита алоқа ўрнатилади. Бундан ташқари бекатларда ташиш жараёнининг бошланғич ва якуний амаллари бажарилади ва поездлар ҳаракатини таъминлаш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади.
Бекатларда техник амаллар, юк, тижорат ишлари ва йўловчи ташиш ишлари билан боғлиқ амаллар бажарилади. Техник амалларга қуйидагилар киради:
-поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва тўхтатмасдан ўтказиш;
-вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, уларни юк ортишга тайёрлаш;
-локомотив ёки локомотив бригадаларини алмаштириш;
-составлар ва вагонлар гуруҳи билан маневр ишлари.
Юк ва тижорат амалларига қуйидагилар киради:
-юкни жўнатувчилардан қабул қилиш;
-юк ташиш тўловларини расмийлаштириш;
-юк ортиш, тушириш, сақлаш ва эгасига топшириш;
-юкларни саралаш ва бошқалар.
Йўловчи ташиш ишлари билан боғлиқ амалларга қуйидагилар киради:
-йўловчиларни поездга чиқариш ва тушириш;
-йўл чиптасини сотиш;
-багаж ва қўл юкларини қабул қилиш ва эгасига топшириш ва бошқалар.
Бажариладиган иш тури ва ҳажмига кўра бекатларда қуйидагилар мавжуд:
-поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, маневр ва юк ишларини бажариш учун йўллар;
-саралаш қурилмалари (саралаш тепаликлари, тепачалар, тортилган йўллар); вагон ва локомотивларни кўрикдан ўтказиш, экипировка қилиш ва таъмирлаш учун йўллар ва қурилмалар;
-сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировкалаш (СЦБ) ва алоқа қурилмалари;
-техник-хизматчилар бино ва хоналари, йўловчилар бинолари ва платформалари, билет ва багаж кассалари; багаж ва қўл юкларини қабул қилиш, сақлаш ва топшириш хоналари;
-юк қурилмалари (омборхоналар ва очиқ майдончалар, платформалар, вагон тарозиси, контейнер майдончалари);
-ёритиш, ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ва сув таъминоти қурилмалари.
Юқорида санаб ўтилган қурилмалар белгиланган миқдордаги поездларни қайта ишлаш ва ўтказиш, поездлар, вагонлар ва локомотивлар билан бажариладиган, ҳамда юкларни ортиш, тушириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш амалларни бажариш вақт меъёрларини таъминлаши керак.
Темир йўл йўллари бош, бекат ва махсус турларга бўлинади.
Бош йўллар перегон йўлларининг бекатдаги давомидир.
Бекат йўлларга қабул қилиш-жўнатиш, саралаш, тортиш, юк ортиш-тушириш, локомотив ва вагон хўжаликлари йўллари ва бошқа амалларни бажариш йўллари киради. (тортиш, қайта ортиш, бириктирувчи йўллар, хизмат вагонларининг туриш йўллари ва бошқалар).
Махсус йўллар-корхоналар, омборлар, карьерларга бирикувчи шаҳобча йўлларидир, ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қиладиган берк (асровчи ва тутувчи) йўллардир.
Асровчи берк йўллар ҳаракатдаги таркибнинг поезд ҳаракати маршрутига чиқиб кетмаслигини таъминловчи йўллардир. Тутувчи йўллар эса нишабликда ҳаракатланаётган бошқарувини йўқотган поездларни тўхтатиш учун хизмат қилувчи боши берк йўллардир.
Бир турдаги амалларни бажаришга хизмат қилувчи йўллар паркларга бириктирадилар ва улар мос равишда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, саралаш, транзит ва бошқа парклар деб аталадилар.

Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish