Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


Саралаш тепаликлари ва уларнинг ишини ташкил қилиш



Download 13,23 Mb.
bet16/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

2.9.1. Саралаш тепаликлари ва уларнинг ишини ташкил қилиш


Саралаш бекатларида вагонларни оғирлик кучи ёрдамида саралаш учун тепаликлар қурилади. Саралаш тепалиги саралаш бекатининг асосий элементидир. Унинг иш унумдорлигига бутун бекатнинг иш унумдорлиги боғлиқдир. Тепаликнинг баландлиги саралаш паркидаги йўлларнинг сони, вагон оқимлари тавсифи ва об-ҳаво шароитларига боғлиқдир. Тепалик баландлигини енгил бўш вагоннинг ноқулай об-ҳаво шароитларида саралаш паркининг ҳисобли нуқтасигача етиб бориши шарти бўйича ҳисобланади. Ҳисобли нуқта энг чекка йўлнинг чекловчи устунчасидан кейин 100 м масофада белгиланади.


Тортиш йўллари майдончада ёки кичик нишабликда жойлашадиган бўлса, саралаш бекатида тепалик йўли профили ўркач шаклида бўлади. Бу йўлнинг чўққиси (ёки ўркачи) саралаш тепалигини икки қисмга бўлади: қабул қилиш парки томонидан таркиб тепаликка силжитиладиган силжитиш қисми, саралаш парки томонидан ажратмалар тарқатилувчи тушириш қисми. Тепаликнинг силжитиш қисми чўққидан аввал кескин қияликка (8-10 %0) эга бўлиб, бу ерда таркиб қисмларга ажратилади.
Тепалик чўққисидан саралаш парки томон 30-50 м масофада кескин нишаблик бўлиб, у тезлантириш нишаблиги деб аталади.
Саралаш тепалиги чўққисидан саралаш паркининг энг охири жойлашган стрелкасининг чекловчи устунчасигача бўлган қисми стрелка зонаси деб аталади. Саралаш парки йўллари ҳар бири 4-8 тадан бўлган гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар саралаш паркининг бош қисмини ташкил этади (2.14-расм).
Ажратма тепалик чўққисидан ошиб ўтгандан сўнг вагонларнинг оғирлик кучи таъсири остида локомотивнинг иштирокисиз саралаш парки томон ҳаракатини давом эттиради. Тепача деб аталувчи баландлиги катта бўлмаган саралаш тепаликларида, вагонларнинг оғирлик кучи етарли бўлмай, локомотивнинг қўшимча турткиси ҳам зарурдир.
Таркибни тепалик орқали тарқатиш тортиш йўлларида бажаришдан тезроқ амалга оширилади. Шу сабабли тепаликли саралаш бекатларининг қайта ишлаш қобилияти тепаликсиз бекатларникидан бир неча бор ортиқдир.
Тепалик механизмлари, марказлаштирилган стрелка ва сигналларини бошқариш тепалик постларидан амалга оширилади. Вагонларнинг оғирликлари, ҳаракатланиш қобилиятлари турлича бўлганлиги учун, уларнинг тепаликдан тушиш тезликлари турличадир. Тепаликдан тушаётган вагонларнинг бир-бирига етиб олмасликлари учун уларнинг тезликлари ростланади. Бундай ростлаш тушаётган вагонларнинг саралаш паркида турган вагонларга хавфсиз яқинланиш тезлигини таъминлаш учун ҳам зарурдир.
Шундай қилиб, саралаш тепалигидан тушаётган ажратмаларнинг ҳаракат тезлигини ростлаш стрелкаларни ўтказиш учун улар орасидаги маълум масофани сақлаш (интервал тормозлаш), ҳамда уларнинг саралаш паркида турган вагонларга хавфсиз яқинлашиши тезлигини таъминлаш ва саралаш паркининг маълум жойида тўхташ (мақсадли тормозлаш) учун зарурдир.

2.14-расм. Саралаш тепалигининг плани ва профили


Саралаш тепалигидан тушаётган ажратмаларнинг тезлигини ростлаш учун тормоз воситаларининг икки тури мавжуд: вагон секинлаштиргичлар ва тормоз бошмоқлари.


Механизациялашган тепаликли саралаш бекатларида таркибларни тарқатиш жараёнида тепалик навбатчиси, бошқарув ва ижро постлари операторлари, тепалик локомотивлари сонига кўра 2-3 нафар поезд тузувчиси ёрдамчилари, вагонлар ҳаракати тезлигини бош ростловчиси, саралаш паркининг тезлик ростловчилари иштирок этадилар.
Саралаш бекатида тепалик навбатчиси тарқатиш жараёнига раҳбарлик қилади, тепалик ишининг ҳисобини олиб боради, саралаш паркида вагонларни зичлаш ишларини ташкил этади. Тепалик навбатчиси таркибни тарқатишдан аввал саралаш варақасида ажратмаларни тормозлаш тартибига мос белгиларни қўяди. Таркибни тарқатиш жараёнида ижро постлари операторлари ажратмалар орасида маълум масофани сақлаш ва саралаш паркининг белгиланган жойида тўхташи учун вагон секинлаштиргичлари ёрдамида ажратмаларни тормозлайдилар.
Тепаликдаги поезд тузувчиси ёрдамчилари саралаш варағига мувофиқ равишда вагонларни ажратадилар. Тепалик навбатчиси ҳар сафар таркиб тепалик чўққисига келганда юқори товушли алоқа ёрдамида таркибни тарқатишда иштирок этувчи ходимларни таркибни тарқатиш бошлангани ҳақида огоҳлантиради. Вагонлар ҳаракати тезлигини бош ростловчиси юқори товушли алоқа ёрдамида саралаш варағи маълумотларига кўра иш ҳажми билан вагонлар ҳаракати тезлигини ростловчилар бригадасини таништиради.
Саралаш тепалигидан тушаётган ажратмалар турли тормозлаш шароитлари ва вагонларнинг турли юриш хусусиятларига кўра, саралаш йўлининг дуч келган жойида тўхташи мумкин. Шу сабабли саралаш йўлида турган ажратмалар орасида маълум масофалар пайдо бўлиши мумкин. Шу масофаларни бартараф этиш мақсадида, тепаликдан 3-4 таркиб туширилгандан сўнг, саралаш парки йўлларида вагонларни зичлаш амалга оширилади.



Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish