Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига



Download 13,23 Mb.
bet14/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

ЙБ - йўловчи биноси;
қ.қ-Ж- қабул қилиш-жўнатиш парки;
СП - саралаш парки;
ЛХ - локомотив хўжалиги;
ЮХ - юк ховлиси

2.8.1. Транзит поездлар билан ишлашнинг технологик жараёни


Технологик жараён вагон ва таркиблар билан ишлаш бўйича амалларни бажариш тартибини белгиловчи ишлар тизимини ва уларни бажариш меъёрларини аниқлайди. Технологик жараён поездлар ва вагонлар билан ишлашнинг энг кам вақтини, юқори иш унумдорлигини, вагонларни қайта ишлашнинг энг кам таннархини, техникавий воситалар ва бекат штатидан самарали фойдаланишни таъминлаши керак. У илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқлари негизида тузилиши керак.


Саралаш ва участка бекатларидан ўтувчи транзит поездлар икки турга бўлинади: қайта ишловсиз транзит поездлар ва қисман қайта ишланувчи транзит поездлар. қисман қайта ишланувчи транзит поездлар ўз навбатида массаси ўзгартирилувчи, йўналиши ўзгартирилувчи ва кўп гуруҳли поездларга бўлинади.
Транзит поездлар махсус транзит паркларга ёки жўнатиш паркларига қабул қилинади. Транзит поездлар қабул қилинувчи йўллар эҳтиёт қисмлар учун токчалар, таркибни жўнашга тайёрлаш учун зарур қурилмалар, автотормозларни синаш учун ҳаво ўтказгичлар, юқори товушли алоқа ва сўзлашув колонкалари билан жиҳозланади.
Поезд келгунга қадар поезд диспетчери бекатга унинг номери, келиш вақти ва манзили ҳақида маълумот узатади. Келаётган поездни уни ишлаш билан боғлиқ бўлган бекат ходимлари кутиб оладилар.
қайта ишловсиз транзит поездлар билан бекатда қуйидаги амаллар бажарилади: вагонларнинг техникавий ва тижорат кўруви, вагонларни таъмирлаш, бригадаларни алмашлаш, баъзи бекатларда локомотивларни алмашлаш ва автотормозларни синаш ва бошқалар. Массасини ўзгартирувчи ва гуруҳларини алмашловчи поездлар учун ҳужжатларни тахтлаш ва натура варақаларини расмийлаштириш ишлари бажарилади.
Таркибларнинг техникавий кўриги вагонларнинг, уларнинг автотормоз жиҳозларининг техникавий ҳолатини текшириш, носозликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Носоз вагонлар таркибдан ажратилмай таъмирланади ёки махсус таъмирлаш йўлларида ва депода таъмирлаш учун узатилади.
Таркибларнинг тижорат кўригига юкларнинг очиқ ҳаракатдаги таркибга тўғри жойлашиши ва маҳкамланишини, вагонларнинг эшиклари ва люклари тўғри ёпилиб маҳкамланганлигини ва пломбаларнинг бутунлигини, цистернадан юкнинг оқмаётганлигини, вагоннинг ҳолатини текшириш киради.
Техникавий ва тижорат кўрикларини, ҳамда вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлашни штатида қабул қилиб-топширувчилар бўлган техникавий хизмат пункти (ТКП) ҳодимлари бажаради. Техникавий ва тижорат жиҳатдан поездлар билан ишлаш амалларини икки ва ундан гуруҳдан иборат бригада амалга оширади. Бригада таркибига носозликларни аниқловчи кўрувчилар ва уларни бартараф этувчи чилангар-таъмирчилар киради.
Вагонларнинг юк ҳужжатлари локомотив бригадасида сақланади. Ушбу ҳужжатлар пломбаланган ҳолда локомотив бригадасига ГУ-48 шаклидаги китобга имзо чекиб топширилади. Бекатда локомотив бригадалари ўзгартирилганда янги ҳужжатларни бекатга келган локомотив бригадасидан бевосита қабул қилиб олади. қабул қилиш ва топшириш жараёни машинист маршрутларида вақтни кўрсатган ҳолда имзоланади. Поезднинг қайта ишлов бекатига келганида техникавий контора ходими ёки парк навбатчиси локомотив бригадасидан ҳужжатларни қабул қилади, ҳужжатларнинг ушбу поездга мослигини, уларнинг бутлигини текширади ва ҳужжатларни қабул қилгани ҳақида машинист маршрутига имзо чекади.
2.10-расмда қайта ишловсиз транзит поезд билан ишлашнинг технологик графиги келтирилган.
Ҳаво ўтказиш тармоғи бўлмаган бекатларда транзит поездлар билан ишлаш вақтини камайтириш мақсадида поезд билан келган локомотив дарҳол янгиси билан алмаштирилади. Янги локомотив техникавий кўрик билан параллел равишда автотормозлар синовини ўтказади. Поезд билан ишлаш вақти 20-25 дақиқагача камайтирилиши мумкин. Транзит поездни қисман қайта ишлашда таркибнинг техникавий ва тижорат кўригидан сўнг, маневр локомотиви вагонлар гуруҳини ажратиш ва улаш бўйича маневрларни бажаради. Уланувчи вагонлар гуруҳи поезд келгунга қадар тайёр бўлиши, техникавий ва тижорат кўрикларидан ўтказилиши ва паркнинг бирор йўлида туриши керак. Вагонларни ажратиш ва улаш бўйича маневр амаллари 10 дақиқа давом этиши мумкин. қисман қайта ишланувчи транзит поездлар билан ишлашнинг умумий вақти 35-40 дақиқани ташкил этади.

2.8.2. Қайта ишланувчи поездлар билан ишлаш


технологияси

Қайта ишланувчи поездлар билан бекатда қуйидаги амаллар бажарилади: поезднинг келиши бўйича амаллар, тарқатиш, вагонларнинг тўпланиш, тузиш, жўнатиш бўйича амаллар (2.11-расм).


Поезднинг келишига қадар тайёргарлик ишлари олиб борилади: алоқа тармоқлари бўйича қўшни техникавий бекатдан тарқатиш учун келаётган поезднинг телеграмма-натуркаси олинади, ундаги маълумотларга асосланиб поездларнинг тарқатиш ва тузиш ишлари режалаштирилади. БТМ да телеграмма-натуркада ҳар бир вагон номери қаршисига тарқатилгандан сўнг тўпланиш йўли рақами ёзилади. Белгиланган телеграмма-натурка асосида техникавий контора ҳодими саралаш варақаси тузади. Саралаш тепалигисиз бекатларда саралаш варақаси поезд тузувчиларга, вагонлар ҳаракати тезлигини ростловчиларга, агар стрелкалар марказлаштирилган бўлса, марказлаштириш пости операторига, ҳамда техникавий хизмат кўрсатиш пункти ҳодимларига тарқатилади.
Поезднинг келиши бўйича амаллар тарқатиш бўйича маневрларнинг бошланишига қадар бажарилади ва уларга таркибнинг техникавий ва тижорат кўриги, томонидан таркибни текшириш, поезд ҳужжатларини қабул қилиш ва почта орқали техникавий конторага жўнатиш, таркибни ажратиш жойларида автотормоз енгларини узиш киради. Техникавий контора ҳодими таркибни қайта ишлаш билан бир вақтда телеграмма-натурканинг тўғри белгиланганлигини текширади. қайта ишланувчи поездлар билан бажариладиган технологик жараён 2.10-расмда келтирилган.

2.8.3. Бекатда тузилган поезд билан ишлаш технологияси


Саралаш паркида вагонлар тўпланиши тугалланиб, поезд тузилгандан сўнг, таркиб қабул қилиш-жўнатиш ёки жўнатиш паркига чиқарилади. Ушбу паркда таркиб билан жўнатиш бўйича амаллар бажарилади.


Бекатда тузилган поезд билан ишлаш амалларига қуйидагилар киради:
-назорат техникавий кўриги ва вагонларни ажратмай таъмирлаш;
-назорат тижорат кўриги ва тижорат носозликларини бартараф этиш;
-автотормозлар кўриги ва синови;
-ҳужжатларнинг, натура варағи тузилишининг ва таркиб массаси ҳисобининг тўғрилигини текшириш;
-локомотив бригадаси томонидан ҳужжатларнинг қабул қилиб олиниши.

Амаллар


Поезд келишидан аввал

Поезд келгандан сўнг

Ижрочилар

Вақт, дақиқа

0 10 20 30

Поезд билан ишлашда иштирок этувчи ҳодимларга поезднинг номери, келиш вақти ва қабул қилиш йўли ҳақида маълумот бериш













Бекат навбатчиси

Поезд локомотивини ажратиш ва автотормозларни бўшатиш




2







Локомотив бригадаси, ТКП ҳодимлари

Локомотив бригадасидан юк ҳужжатлари ва натура варағини қабул қилиш




5








Бекат навбатчиси

Таркибнинг техникавий кўриги ва вагонларни таъмирлаш




20








ТКП ҳодимлари

Тижорат кўриги ва тижорат носозликларини бартараф этиш




20







қабул қилиб-топширувчилар

Поезд локомотивини улаш, автотормозларни синаш, юк ҳужжатларини қабул қилиш ва жўнаш




5





10


Локомотив бригадаси, автотормоз кўрувчилари

Умумий вақт







30







2.10-расм. Локомотивлари алмашланувчи ва вагонларнинг йирик таъмири бажарилувчи транзит поездлар билан ишлашнинг технологик графиги.




Амаллар


Поезд келишидан аввал

Поезд келгандан сўнг

Ижрочилар

Вақт, дақиқа

0 5 10 15 20

қўшни бекатдан поезднинг жўнатилгани ҳақида хабарни олиш ва бекат технологик марказ (БТМ) ва техник кўрик пункти (ТКП) ҳодимларига поезднинг номери, келиш вақти ва қабул қилиш йўли ҳақида маълумот бериш
















Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish