Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 0,53 Mb.
bet19/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
Botanika2

6 CO2 + 6 H2O  C6 H12 O6 + 602 + 674 ккал
хлорофилл
Фотосинтез жараёни натижасида барча тирик организмлар учун зарур бўлган органик моддалар ћосил бўлади.
Олимларнинг ћисоблашларича Ер шаридаги барча яшил ўсимликлар ћар йили 2 млрд. т азот, 6 млрд. т фосфорни ўзлаштириб 170 млрд. т углерод ћосил ќилади. Бунда 500 млрд. т сувни парлатиб, 400 млрд. т органик моддалар ћосил ќилади ва 460 млрд. т кислород ажратиб чиќаради.
Нафас олиш барг учун асосий вазифалардан бири ћисобланади. Бу жараён натижасида мураккаб органик моддалар кислород иштирокида сув ва карбонат ангидридга парчаланади. Парчаланиш натижасида ћосил бўлган энергия организмлар томонидан фойдаланилади.
C6H12O6 + 6O2  6СО2 6H2O + 2721,8 кдж.
Сув буѓланиш жараёни натижасида ўсимлик томонидан шимилган сув барг воситасида парлатилади. Бу жараён натижасида ажратилган минерал моддалар ўсимлик томонидан фойдаланилади. Сув буѓлатиш хусусияти туфайли ўсимликда тинимсиз сув ћаракати таъминланади. Сув буѓланиш жараёни туфайли,чўл зонасида ўсувчи ўсимлик танасида ћаво температура 7-80 С га паст бўлади. Масалан: Бир туп маккажухори ёз бўйи 150 кг сув парлатса, кунгабокар 200 кг, мош 5 кг, сув буѓлатади. 1га майдондаги сули эќилган жойдан 3 000 000 кг, каром эќилган жойдан 2700 кг сув буѓлатилади.
1000г шимилган сувнинг 990 гр парлатилса 10гр ўсимликда саќлаб колинади. Кундузи 1м2 барг юзаси 50. 250гр сув буѓлатилса, кечаси 1-20г сув буѓлатади.
2. Баргнинг тузилиши. Барг ќуйидаги ќисмлардан тузилган бўлади. Барг банди, пластинкаси, ён баргча ва барг асоси. Барг асоси билан новдага бирлашиб туради. Барг банди барг асоси ва пластинкасини орасида ћосил бўлади. Унинг вазифаси баргни ёруѓликка каратиб, маханик вазифани бажаришидир. У айрим ўсимликларда яхши ривожланган бўлса, айримларида бўлмайди. Бундай барглар ўтроќ барглар дейилади. Бундай барглар галлагулли ўсимликларда ћосил бўлиб, барг ќинчаси, тилчасини ћосил ќилиб бўѓиндан бўѓингача масофада жойлашади.
Ён баргчалар майда бўлиб асосан 2 тадан бўлади. Вазифаси куртакни ћимоя ќилишидир. Айрим ўсимликларда улар тушиб кетади. (ќамиш, олма, нок). Масалан: мошда, ѓўзада уч бурчакли бўлса, акацияда тиканакларга айланади. Вегетация даврида ћар бир ўсимликда ќуйидаги тойифадаги барглар ћосил бўлади.

  1. Пастки ярусдаги баргларга куртакдаги, илдизпоядаги, пиёз бошлардаги барглар киради.

  2. Ўртаярусдаги барглар ћаќиќий яшил барглар ћисобланади.

  3. Юќори ярусдаги баргларга. ~унчани ва тўп гулларни ўраб турувчи барглар киради.

Баргни ўлчами ћар хил. Масалан: Бут гулдошлар оиласи вакиллари бир неча мм барг ћосил ќилса, тропик ўсимликлар 10 - 22 мга етадиган барглар ћосил ќилади. Маккажўхори 1 м гача, бананники 1 м, эни 40 - 50 см, Африка, Америкада ўсадиган Пальманики узунлиги 20- 22 м. эни 10 - 12 м ва х.к.
Баргни миќдори ўсимлик юзасини кўпайтириб беради. Масалан: 1 га майдондаги маккажухори барги 12 га юзага эга бўлса, картошка барги 40 га юзани ћосил ќилади.
Ўсимликларда морфологик тузилишга кўра оддий ва мураккаб барглар ћосил бўлади. Оддий барг деб фаќат битта барг пластинкаси бўлган баргларга айтилади. Бир неча барг пластинкаси бўлса мураккаб барг дейилади. Мураккаб баргларда дастлаб пластинкаси сўнгра банди тўкилади.
Одиий барглар барг пластинкасининг шаклига ќараб: думалок, овалсимон, тухимсимон, узунчок, наштарсимон, найзасимон каби баргларга ажратилади. Барг киррасининг тузилишига кўра: текис ќиррали, тишсимон, аррасимон бўлади. Мураккаб баргларда узининг кичкина барглари билан барг асосий бандга бирикиб туради. Улар ќуйидаги турларга бўлинади: 1. Учбарглилар (дуккакдошлар) 2. Панжасимон (акация, нўхот) 3. Ток патсимон (ёнгокда) 4. Жуфт патсимон (ясмик, нўхотак)
3. Баргни томирланиши. Баргдаги ўтказувчи боѓламларни тармоќланиб жойланишдан ћосил бўлади.
Улар ќуйидаги турларга бўлинади.
1. Параллел томирланиш. (бир паллали ўсимликларда)
2. Ёйсимон томирланиш. (зуптурумда)
3. Тўрсимон томирланиш (Икки паллалиларда)
4. Патсимон томирланиш (тол, олма, откулокда)
5. Оддий томирланиш (мох, плаун, очиќ уруѓликларда)
Оддий томирланишда баргнинг асосидан барг учигача битта барг томири ћосил бўлади. Бундай томирланиш юксак спорали ўсимликлар, мох, плаун, очиќ уруѓлилар (игна барглилар) ва ёпиќ уруѓликлардан элодия ўсимлигида учрайди.
4. Баргнинг ћаёт кечириш даври. Баргнинг ћаёт кечириш даври турличадир. Айрим ўсимликларда барг атиги бир неча ой ћаёт кечириб кегин тушиб кетади. Айрим ўсимликларда 1,5-5 йил ћатто 12-15 йил-дан кейин тушади. Бундай ўсимликлар доимий яшил ўсимликлар деб номланади. Уларда барглар алмашинуви мунтазам, узоќ ваќт давом этади. (Масалан ќараѓайда, эманда 1-3 йил, лавр дарахтида 4 йил). Вельвичи дарахтида (Африка чўлида ўсади) 100 йил ћаёт кечиради.
Барг тўкилиши ёки хазонрезгилик меъёрий биологик жараён ћисобланади. Кузга келиб ўсимликни сув ва минерал моддаларни ќабул ќилиши ќийинлашиб ќолади натижада органик моддаларни синтези секинлашади. Кузда барглар дастлаб саргайиб кейин ќизара бошлайди. Бу хлорофилл пигментларининг ћаётчанлигини сусайиши асосида амалга ошади. Тўкилган барглар тупроќда минерал моддалар составини ошишига, илдизни совуќ уришидан саќлашга, уруѓларни ћимоя ќилишга хизмат ќилади.
5. Баргнинг шакл ўзгариши—метамарфози. Эволюция жарёнида кўпчилик юксак ўсимликлар вегетатив органларида бўлгани сингари барг ћам ўз ташќи кўринишини ўзгартириб бошќа физиологик функцияни бажарадган бўлган.
Барг метоморфозига тиканаклар, муйловлар, запал озиќ модда тўпловчи барглар, тангача барглар ва хашоратхур ўсимлик барглари мисол бўлади.
Кўпчилик хашоратхур ўсимликларда барг банди барг пластинкаси вазифасини бажаради. Бунга филлодия дейилади. Кактус, астрагал, ќуш-кунмас ўсимликларида барг пластинкаси тиканакларга айланади. Мош, нўхот, ковок, ёввойи нўхот ўсимликларида барг пластинкаси ўзига хос мўйловлар ћосил ќилади. Оќ акацияда ковил, ќараѓайда ён барглар тиканлар ћосил ќилади. Хашоратхур ўсимликларда безли тўќималар бўлиб, улардан ишлаб чиќарилган секретлар хашоратларни жалб ќилиш ва парчалаш хусусиятига эга. Хашоратхур ўсимликларни 450 дан ортиќ тури мавжуд бўлиб, улар россиянкалилар, пузирчаткалилар, непентесовик-лар оиласига мансубдир.
Саволлар.

  1. Барг ќандай вазифаларни бажаради?

  2. Барг ќайси ќисмилардан ташкил топган?

  3. Баргларни томирланиш хилларини тушунтириб беринг?

  4. Барг мезофили деганда нимани тушунасиз?

  5. Барглар неча йил ћаёт кечиради?

  6. Метаморфозлашган баргларга нималар киради?




Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish