Номларнинг маъно ва этимологиясини тадқиқ қилиш билан бо\лиқ тушунчаларни англатувчи терминлар.
Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради: а) атоқли отлар маъносига оид тушунчани умумлашган ҳолда ифода қилувчи терминлар: атоқли отлар маъноси (семантикаси), исмлар маъноси, киши номлари маъноси, топонимик маъно, топонимлар маъноси, топонимнинг лексик маъноси, шахс номлари маъноси, этнонимлар маъноси каби; б) номлар маъносининг типлари ва оппозицион маъноларни англатувчи терминлар: кўп маъноли номлар, мажозий маъноли номлар, маъноси аниқ номлар, маъноси ноаниқ номлар ғғ маъноси номаълум номлар, маъноси қоронғи номлар, номнинг этнографик маъноси, сохта маъноли номлар, исмнинг асл маъноси, исмнинг кўчма маъноси, исмнинг символик маъноси, исмнинг турдош отлик маъноси, исмнинг этнографик маъноси ва б.
Ономастик бирликларнинг тарихий (даврий) мансублигига оид тушунчаларни ифода қилувчи терминлар.
Маълумки, ҳар қандай тилдаги ономастик бирликлар бир даврнинг маҳсули эмас, балки тилда қадимиятдан тортиб, шу кунга қадар юзага келган лисоний ҳодисадир. Бизнинг кузатишларимиз ўзбек ономастикасида ономастик бирликлар, тарихийлик, даврий мансублигига кўра икки катта гуруҳга бўлиб тадқиқ қилинаётганини кўрсатди: 1) тарихий номлар; 2) янги, замонавий номлар. Шунга кўра тарихий номларни аташ учун қуйидаги терминлардан фойдаланилмоқда: а) таркибида «тарихий» сўзи қатнашувчи терминлар: тарихий номлар, тарихий антропонимия, тарихий жой номлари, тарихий-жў\рофий номлар, тарихий исмлар, тарихий топонимия, тарихий топонимлар, тарихий қатлам, тарихий-этимологик қатлам; б) таркибида «қадимги», «азалий» сўзи қатнашган терминлар: қадимги номлар, номларнинг қадимий қатлами, қадимги атамалар, қадимги географик номлар, қадимий туркий номлар, қадимий эроний топонимлар, қадимий топонимлар, қадимий сўғд элементлари, қадимий юнонча исмлар, қадимий яҳудийча исмлар, азалий номлар.
Замонавий номларни аташ учун қуйидаги терминлардан фойдаланилган: а) таркибида «замонавий», «ҳозирги» сўзлари иштирок этган терминлар: замонавий номлар, замонавий исмлар, замонавий исмлар фонди, замонавий ном; ҳозирги топонимлар, ҳозирги ўзбек исмлари; б) таркибида «янги», «янгидан» сўзи мавжуд терминлар: янги атоқли отлар, янги исмлар, янгидан ижод қилинган исмлар, янгидан ясалган исмлар, янги, замонавий ном, янги номлар қатлами, янги топонимлар ва б.
Ономастика соҳасидаги диний ва афсонавий тушунчаларни ифода қилувчи терминлар.
Исмларнинг танланиши ва берилишида, географик объектлар, турли мавжудотларнинг у ёки бу тарзда номланишида турли хил диний, илоҳий, афсонавий (мифик), шунингдек, этнографик тушунча ва тасаввурнинг сезиларли роли бор.
Бир қатор ономастик терминларнинг пайдо бўлишида қайд қилинган тушунча ва тасаввурлар мотивлик ролини ўйнайди:
1) диний-афсонавий тушунчаларни умумий тарзда ифода қилувчи терминлар: теонимлар, теонимия, теонимик номлар, афсонавий номлар, диний номлар, мифик номлар, диний-афсонавий антропонимия, диний-афсонавий исмлар, илоҳийлаштирилган номлар, мифонимлар, хаёлий-фаразий номлар, ўзбек теонимияси каби;
2) реал мавжуд бўлган конкрет шахс, объектлар номи: пай\амбар номи, авлиёлар номи, халифалар номи, саҳобалар номи, теотопонимлар, бутлар номи, қабристон номи, қабрлар номи каби;
3) диний-афсонавий шахслар, мифик образлар, предметлар ва объектлар номи: афсонавий мавжудотлар номи, афсонавий шахслар номи, жин ва девлар номи, мифологик образлар номи, фаришта ва малоикалар номи ва б.;
4) диний-афсонавий маъноли номлар баъзи ҳолларда: илоҳийлаштирилган номлар, муқаддас номлар, диний маъноли исмлар, диний маъноли номлар, диний руҳдаги исмлар каби умумий тарзда аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |