Ызбекистон республикаси фанлар академияси



Download 223 Kb.
bet1/21
Sana07.04.2022
Hajmi223 Kb.
#534691
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
A O\'zbek onomastikasi terminlarining lis 2005 R Nur 141



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ

ИНСТИТУТИ

НУРИТДИНОВА РАЪНО СЕВДИЕВНА


Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 81’373.2(-512.133)

ЎЗБЕК ОНОМАСТИКАСИ ТЕРМИНЛАРИНИНГ ЛИСОНИЙ ТАҲЛИЛИ

10.02.02 – ўзбек тили

Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И



Тошкент - 2005


Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳамда Навоий давлат педагогика институти ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар - филология фанлари доктори,
профессор Э.БЕГМАТОВ

Расмий оппонентлар: - филология фанлари доктори


Ҳ.ШАМСИДДИНОВ

- филология фанлари номзоди,


профессор Т.НАФАСОВ

Етакчи илмий муассаса – Самарқанд давлат университети


Диссертация ҳимояси 2006 йил _______ ойининг ___ куни соат___ да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини бериш бўйича Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 700170. Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.


Манзил: 700170. Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автореферат 2005 йил ______ ойининг ____ куни жўнатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология
фанлари номзоди Н.МАҲКАМОВ

ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ




Мавзунинг долзарблиги. Ўтган асрнинг 60-йилларида ўзбек тилшунослигининг тадқиқ доираси анча кенгайди ва унда анъанавий грамматика, лексикология, семасиология соҳаларидан ўз мақсад ва вазифаларига кўра фарқланувчи янги йўналишлар пайдо бўла бошлади. Мана шу даврда пайдо бўлган ва ривожланишга юз тутган янги йўналишлардан бирини ўзбек ономастикаси ташкил қилади.
Маълумки, атоқли отларга қизиқиш ўтмишда ҳам бўлган. Киши исмлари, жой номларининг пайдо бўлиши, этнографияси, маъно ва этимологияси ҳақида тарихий ёзма манбаларда анчагина қизиқарли фикрлар мавжуд. Аммо атоқли от материалларини системали ва изчил равишда тўплаш, уларни илмий асосларда кенг кўламда таҳлил қилиш ўзбек филологиясида ўтган асрнинг 60-йилларидан бошланди. Бу борадаги илк қадамлар Ҳ.Ҳасанов1, Т.Нафасов2, Э.Бегматовларнинг3 тадқиқотларида ўз ифодасини топди. Кейинги йилларда ўзбек номшунослиги, айниқса, унинг топонимика, антропонимика, этнонимика соҳалари жадал ривожланди. Эндиликда ўзбек антропонимларининг материаллари қониқарли равишда тўплангани ва тадқиқ қилингани, деярли барча вилоятлар, бир қатор туманлар топонимияси монографик тарзда ўрганилганини қайд этиш мумкин.
Ўзбек тилшунослигида ономастик тадқиқотлар кўламининг кенгая бориши бу илмий соҳанинг ривожи, шаклланиши ва равнақ топишига олиб келди. Ўтган давр давомида ўзбек исмлари ва топонимларини ўрганишга бағишланган докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди, ўнлаб монография, тўплам ва рисолалар, кўпгина мақолалар эълон қилинди. Буларнинг барчаси ўзбек ономастикаси ҳозирда тилшуносликнинг ривож топган ўзига хос илмий йўналиши эканидан далолат беради.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, киши атоқли отлари, топонимлари ва этнонимиясига муносабат тубдан ўзгарди. Эндиликда бу номлар нафақат лисоний материал, балки халқ тарихи, маданияти ва маънавиятининг нодир мероси сифатида ҳам эъзозланадиган ва ўрганиладиган бўлди. Натижада ўзбек ономастикасининг тадқиқ йўналишлари янада кенгайди ва нуфузи ошди.
Ўзбек номшунослигининг пайдо бўлиши ва замонавий илмий соҳа сифатида шаклланиши бу соҳанинг ўзига хос илмий терминологиясининг яратилиши ҳамда унинг ривожи ва такомилига сабаб бўлди. Ўзбек ономастикаси терминлари ўзбек тили терминологик тизимининг таркибий қисми бўлиб, атоқли отлар тизимини тадқиқ қилиш билан боғлиқ илмий тушунчаларни ифода қилади.
Ўзбек ономастикаси терминларининг материаллари шу кунга қадар тўпланган ва таҳлил қилинган эмас. Ҳолбуки, бу терминларни атрофлича тўплаш ва лингвистик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш, бир томондан, ўзбек тили илмий терминологияси тизими ҳақидаги мавжуд тасаввурларни янада кенгайтирса, иккинчи томондан, ўзбек номшунослиги соҳасининг такомиллашуви учун хизмат қилади.
Қайд қилинганларнинг барчаси ушбу диссертация мавзуининг долзарблигини кўрсатади.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish