Ызбекистон республикаси фанлар академияси


Атоқли от типлари ва уларга дахлдор тушунчаларни ифода этувчи терминлар



Download 223 Kb.
bet5/21
Sana07.04.2022
Hajmi223 Kb.
#534691
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
A O\'zbek onomastikasi terminlarining lis 2005 R Nur 141

Атоқли от типлари ва уларга дахлдор тушунчаларни ифода этувчи терминлар.
Тилдаги атоқли отлар англатувчи объектлар моддий, табиий ва сунъий, хаёлий, реал ва афсонавий, дунёвий ёки диний бўлиши, улар қуруқликда ва сувликларда, ер юзаси ёхуд ер остида, аксинча, фазо (само)да жойлашган бўлиши мумкин. Атоқли отлар маъно ва вазифасига кўра хилма-хил бўлиб, улар инсонга ёки ҳайвонот, ўсимликларга, бошқа хил жонли ва жонсиз мавжудотларга, ҳажман улкан ёки кичик объектларга тегишлидир. Ушбу тушунчаларни ифодаловчи терминлар миқдоран кўп бўлиб, мураккаб гуруҳларни ташкил қилади. Шу сабабли илмий тадқиқотларда бу номларни қандайдир умумлаштириш, уларни маълум омиллар асосида таснифлашга тўғри келади:
1. Шахс (инсон) тушунчасига дахлдор терминлар: аёллар исми ғғ аёллар номи1, бобо исми, ота исми, бола исми, лақаб, индивидуал лақаб, коллектив (жамоавий) лақаб, тахаллус, антропоним, антропонимия, исм, фамилия, киши атоқли отлари, кишилар номи, лақаб-ном, лақаб-тахаллуслар; отасининг исми (отчество), патронимик ном, шахс атоқли отлари, эркаклар исми (номи), эрлар номи, ўғил болалар исми, қиз болалар исми.
2. Кишиларнинг уруғ, қабила, элат, халқ, жамоа бўлиб уюшиши ва яшашига оид тушунчаларни ифода қилувчи терминлар: уруғ номи, қабила номи, халқ номи, миллат номи, уруғ-аймоқ номлари, уруғ бирлашмаси номи, уруғнинг умумий номи, уруғнинг кичик тармоғи номи (патроним), элатлар номи, эл-элатлар номи, этноним, этнонимия, геоним, геонимия ва б.
3. Қуш ва ҳайвонларга берилган атоқли от тушунчаларни англатувчи терминлар: зоонимлар, зоонимия, қуш номлари, ҳайвонларнинг атоқли оти, ҳайвонлар номи, от номи, отлар номи.
4. Самовий объектлар (космонимлар)нинг атоқли отини ифода этувчи терминлар: космонимлар, космонимия, астронимлар, астронимия, венесуоним, марсионим, марсионимия, меркуроним, меркуронимия, осмон буржлари номи, планеталар номи, юлдузлар номи, планетоним, селеноним, селенонимия ва б.
5. Маданий, бадиий, илмий ва санъат асарлари номини ифода этувчи терминлар: хрематоним, асарлар номи, бадиий асарлар номи, сарлавҳалар номи, документоним, идеонимлар, ктематоним, мусиқа асбоблари номи, куйлар номи, тарихий асарлар номи, тарихий ҳужжатлар атоқли оти ва б.
6. Ер усти ва ер остидаги табиий-жўғрофий ҳамда сунъий объектларнинг атоқли отларини ифода этувчи терминлар. Бундай объектлар хилма-хил ва миқдоран кўп бўлиб, ономастикада асосан 3 та умумий термин билан юритилмоқда: топоним, гидроним, ороним. Номларнинг ушбу йирик гуруҳлари яна бир қатор майда гуруҳлар, шохобчаларга бўлинади: агрооним, – ер участкалари номи, ойконим, комоним – аҳоли яшовчи ўринлар номи, гелоним – ботқоқликлар номи, дромоним – йўл ҳаракати билан боғлиқ объектлар номи, лимноним – кўллар ва ўша типдаги сувликлар номи, селеоним – ер тагида жойлашган табиий объектларнинг атоқли оти ва б.
Атоқли отларнинг мана шу кўринишларига хос лисоний ҳамда нолисоний хусусиятларини англатувчи тушунчаларни тадқиқ қилиш ономастикада ўзига хос терминларни юзага келтирган. Уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Аҳоли истиқомат қилувчи жойлар, масканлар, ўринлар номини англатувчи терминлар:
а) аҳоли истиқомат қилувчи жойлар номи: шаҳар номи, қишлоқ номи, овул номи, аҳоли пунктлари номи, аҳоли масканлари номи, гузарлар номи, кварталлар номи, мавзелар номи, майдон номи, манзиллар номи, маҳалла номи, комонимлар, комонимия, ойконим(лар), ойконимия, урбаноним, урбанонимия, урбонимлар, қўр\онлар номи, қалъалар номи ва б.;
б) маъмурий-ҳудудий бўлинмаларни ифода этувчи терминлар: шаҳар номи, туман номи, вилоят номи, давлат номи, мамлакат номи, хороним ва б.;
в) йўл ҳаракатига алоқадор бўлган объектларнинг номини ифода этувчи терминлар: йўллар номи, кўча номи, шоҳкўча номи, берк кўча номи, бекатлар номи, кўприклар номи, тор кўчалар номи, дромонимлар, одонимлар каби.
2. Сувликлар, сув ости ва сув устидаги объектлар номини ифода қилувчи терминлар: сувликлар номи, сой номи, кўллар номи, сув номлари, сув объектлари номи, гидроним, гидронимик номлар, булоқлар номи, гелоним, гелонимия, гелонимика, гидрогеографик номлар, гидрогеграфик объектлар номи, дарё номи, денгиз номи, жилғалар номи, каналлар номи, кечиклар номи, лимноним, лимнонимия, макрогидроним, микрогидроним, океаноним, пелагоним, пелагонимия ва б.
3. Ер юзасидан баланд жойлашган объектлар номини англатувчи терминлар: ороним, оронимия, оронимик номлар, оротопонимлар, довон номи, тепаликлар номи, тепа номлари, тоғ номи, қирлар номи каби.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish