Ызбекистон республикаси фанлар академияси


Номларнинг бадиий-услубий хусусиятларига алоқадор тушунчаларни ифода қилувчи терминлар



Download 223 Kb.
bet9/21
Sana07.04.2022
Hajmi223 Kb.
#534691
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
A O\'zbek onomastikasi terminlarining lis 2005 R Nur 141

Номларнинг бадиий-услубий хусусиятларига алоқадор тушунчаларни ифода қилувчи терминлар.
Атоқли отлар ўз номинатив вазифасидан ташқари бадиий адабиёт ва фольклор тилида ўзига хос бадиий-услубий вазифа ҳам ўтайди. Атоқли отларнинг мана шу хусусиятини тадқиқ қилувчи ономастика йўналишлари ва бу йўналишларнинг ўзига хос терминлари юзага келган: а) номларнинг бадиий-услубий хусусиятларини ўрганадиган илмий йўналишлар, усуллар номи: адабий ономастика, адабий-бадиий ономастика, бадиий адабиёт ономастикаси, бадиий ономастика, бадиий тил ономастикаси, ономастик стилистика, стилистик ономастика, достонлар ономастикаси; б) номларнинг услубий хусусиятларига ишора қилувчи номлар: антропонимлар услубияти, сўзловчи лақаблар, сўзловчи исмлар, бадиий асарлар ономастикаси; в) бадиий образлар, персонажлар номи билан бо\лиқ тушунчалар англатувчи терминлар: бадиий образлар номи, персонажлар исми, персонажлар номи, тўқима номлар, тўқима образлар номи, салбий образлар номи, тўқима-хаёлий номлар, тўқима исмлар ва б.
Ономастик қонуниятлар билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи терминлар.
Атоқли отлар мураккаб лисоний тизим бўлиб, ушбу тизимнинг яшаши, ривожи, ўзгариши, функционал табиати баъзи қонуниятлар, жараёнлар асосида юз беради. Ономастик тадқиқотларда мана шундай қонуният ва жараёнлар муайян терминлар билан юритилади: антропонимик (топонимик) универсалия, атоқли отга кўчиш қонуниятлари, детопонимизация, деэтимологизация, негативлик қонуни, негативлик принципи, нисбийлик принципи, нисбий негативлик, сўзнинг атоқлилашуви, номларнинг информативлиги, номларнинг функционал алмашинуви, ономасиологик жараён, ономастик қонуниятлар, позитивлик принципи, позитивлик ҳолати, позитивлик қонуниятлари, топонимик номинация қонуниятлари, топонимик тизимнинг турғунлиги, топонимларнинг ареаллашуви, топонимнинг информативлиги, топонимнинг яшовчанлиги, топонимик тизим эволюцияси ва б.
Атоқли отларнинг имлоси ва талаффузига дахлдор тушунчаларни англатувчи терминлар.
Ушбу гуруҳ терминларни учга бўлиш мумкин:
1. Атоқли отларнинг имлосига оид терминлар: жой номлари имлоси, жой номларининг имловий нормалари, жой номларини тўғри ёзиш, жой номларининг ўзбекча имлоси, исм ва фамилиялар имлоси, исмларнинг миллий орфографияси, исми шарифлар имлоси, киши номлари имлоси, номлар имлоси, номларнинг имло қоидалари, тарихий номлар имлоси, топонимнинг имловий шаклини белгилаш, топонимнинг русча имлоси, хорижий номларнинг ўзбекча имлоси, шахс номлари имлоси, ягона имловий шакл, ўзбекча номлар имлоси, исмларнинг имло луғати, имловий тўғрилик мезони каби.
2. Номларнинг амалий транскрипцияси ва транслитерациясига оид терминлар: антропонимларнинг транскрипцияси ва транслитерацияси, топонимларнинг русча транскрипцияси, исмларни тўғри транскрипция қилиш, номлар транскрипцияси, русча транскрипция, топонимик транскрипция, транслитерация, тўғри транслитерация, амалий транскрипция, транскрипцион луғат ва б.
3. Номларнинг орфоэпиясига оид терминлар: исмни тўғри талаффуз қилиш, номнинг маҳаллий талаффуз шакли, номнинг миллий талаффузи, талаффузда қулайлик мезони, фамилиялар талаффузи каби.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish