Номинация тушунчалари билан боғлиқ терминлар.
Номлаш шунчаки ўзича юз берадиган (стихияли) ҳодиса бўлмасдан, ўзига хос мураккаб лисоний ва нолисоний қонуниятларга, эҳтиёж ва талабларга жавоб бериши лозим бўлган жараёндир. Ушбу жараённинг хусусиятлари ономастик тадқиқотларда муайян терминлар билан юритилади:
1. Номлаш (номинация) тушунчасини умумий тарзда ифода этувчи терминлар: аташ, номлаш, аташ системаси, аташ функцияси, исм бериш, номинация, онимизация, ономастик номинация, номинацион система, номлаш маданияти, номлаш санъати ва б.
2. Номлаш усули билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи терминлар: тўрт насабгача аташ, олти насабгача аташ, уруғ номига нисбат бериш, лақаб билан аташ, объектларни якка тарзда номлаш, ота томонидан аташ, расмий номлаш, аташнинг арабча усули, икки ном билан аташ, кишилар шарафига номлаш, кўпномлилик, қўшномлилик ва б.
3. Номланиш жараёни ва қонуниятларини англатувчи терминлар: топонимизация, топонимлашув жараёни, топонимлашув ҳодисаси, топонимга кўчиш, фитонимизация, фитонимлашув жараёни, фитонимлашув, этнонимлашув, ономастик кўчиш, табиий пайдо бўлган номлар, табиий ясалган номлар, мотивланганлик, мотивланиш жараёни, мотивланиш ҳодисаси, мотивланувчи, мотивловчи асос, мотивловчи элемент, номинация мотивлари, номлаш моделлари ва б.
Номларнинг генетик-этимологик манбаини англатувчи терминлар:
1. Ўз қатламга мансуб номларни умумий тарзда атовчи терминлар:
а) «умум» лексемаси билан бошланувчи терминлар: умумтуркий номлар, умумтуркий муштарак номлар, умумтуркий ономастик бирликлар, умумтуркий топонимик қатлам, умумтуркий этноним, умумтуркий қатлам каби;
б) таркибида «турк», «туркий» лексемаси мавжуд терминлар: туркий номлар, туркий атоқли отлар, туркий антропонимлар, туркий топонимлар, туркий географик номлар, туркий исмлар, туркий исмлар фонди, туркий сўзли топонимлар, туркий этнонимлар каби;
г) таркибида «ўзбек», «ўзбекча», «ўз» сўзи иштирок этган терминлар: ўзбекча номлар, ўзбекча жой номлари, ўзбекча исмлар, ўзбекча номлар, ўзбекча топонимлар, ўзбек этнонимияси, ўз қатламга мансуб номлар, ўз қатлам антропонимлар.
2. Номнинг ўзлашма қатламга мансуб эканлиги тушунчасини англатувчи терминлар:
а) ўзлашма ном тушунчасини умумий тарзда ифода этувчи терминлар: нотуркий номлар, хорижий номлар, хорижий тилларга мансуб номлар, ўзлашган номлар, ўзлашган топонимлар, ўзлашган қатлам антропонимлар, ўзлашган қатлам номлар каби;
б) таркибида «форсча», «форс-тожикча», «эроний» сўзлари келган номлар: форс-тожикча исмлар, форс-тожикча номлар, форс-тожикча топонимлар; форсча исмлар, форсий исмлар, форсча номлар, форсий тахаллус; эроний топоқатлам, номларнинг эроний қатлами, эронча ясалган номлар, эроний луғавий асосли номлар, эроний тилларга мансуб топонимлар, эроний тиллардан ўзлашган номлар ва б.;
в) таркибида «сўғд», «сўғдий», «сўғдча» лексемалари мавжуд терминлар: сўғд тили элементлари, сўғдий номлар, сўғдий топонимлар, сўғдий қатлам, сўғдча номлар, сўғдча топонимлар, сўғдча элементлар, сўғд тилига мансуб номлар, қадимий сўғд элементлари каби;
г) таркибида «араб», «арабча», «арабий» сўзлари мавжуд терминлар: арабча номлар, арабча номлар қатлами, арабча топонимлар, арабча қатлам, арабча ўзлашма қатлам, аслида арабча бўлган топонимлар каби;
д) таркибида «мўғул», «мўғулча» лексемалари келган терминлар: мўғулча номлар, мўғулча топонимлар, мўғулча қўшма антропонимлар, мўғул лексикасига оид топонимлар, мўуллар антропонимияси ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |