Нисбий содда терминлар диахроник ёки этимологик жиҳатдан қўшма бўлса-да, тилнинг ҳозирги даври ҳолати нуқтаи назаридан содда тузилма деб тушунилади.
+уйидагиларни нисбий содда терминларга киритиш мумкин: агио ~ (юн. аgio – муқаддас): агионим, агиотопоним; акро ~ (юн. аkro – ташқи, четки): акроним; allo ~ (юн. аllos – ёт, ўзга, бегона): аллоним; андро (юн. аndros – эркак): андроним; анемо ~ (юн. аnemos – шакл): анемоним; антrо ~(юн. аntrofos – одам): асти ~ (юн. astiоs – шаҳарга хос): астионим, астионимия ва б.
Диссертация таркибида яна мана шу каби элементлар мавжуд 58 та термин келтирилган.
Терминларнинг ясалиши. Сўз ясаш тил лексикасини бойитиш, янгилашнинг асосий усулларидан биридир. Ўзбек ономастикасининг илмий йўналиш сифатида шаклланиши ва ривожи бу соҳага оид илмий тушунчаларни ифодалаш эҳтиёжини ту\дирди. Бу эҳтиёжни қондириш икки йўл билан амалга ошди: а) янги терминлар яратиш; б) бошқа тиллардан термин ўзлаштириш. Бу икки йўлдан биринчиси ички ресурс, иккинчиси ташқи ресурс деб ҳам юритилади. Ўзбек ономастикаси терминлари қуйидаги усулларда ясалади:
Аффиксация усули. Аввал ҳам таъкидланганидек, ўзбек ономастикасида янги терминларни ясашда аффиксация усули унчалик маҳсулдор эмас. Баъзи намуналар: – шунос: номшунос, исмшунос, топонимшунос; – чилик: тахаллусчилик; – ш(-иш): номлаш, номланиш, аташ; – ув: гидронимлашув, топонимлашув, атоқлилашув, этнонимлашув, антропонимлашув, апеллятивлашув, турдошлашув, маъносизлашув, фитонимлашув; – ма: тузилма (конструкция), қоришма (гибрид); – гич: аниқлагич; –ча: ўзбекча, ассурийча, арабча, мўғулча; – вий: фаунатавий ( тип), тўдавий ( лақаб), жамоавий (-лақаб); – боз: номбоз; – лик: номбозлик, номшунослик; – вчи: мотивловчи, мотивланувчи ва б.
Синтактик усул. «Композиция йўли билан сўз ясаш композиталар – қўшма сўзлар яратиш бўлиб, бунда икки (ё ундан ортиқ) сўзнинг қўшилиши янги лексик бирлик – лексемани ҳосил қилади. Сўз ясашнинг бу типи ҳам ўзбек тилидаги актив йўллардандир»1. Бу ўринда, албатта, синтактик усул билан қўшма термин ясаш (лексемага тенг бўлган) ва бирикмали термин ҳосил қилиш (сўз бирикмасига тенг бўлган) фарқлаш лозим бўлади. Кейинги тип терминлар ўзбек тилида миқдоран кўп.
Бизнинг ўзбек ономастик терминологияси юзасидан кузатишларимиз бу соҳада қўшма терминлар деярли йўқ даража эканини кўрсатди. Биз тўплаган 1677 термин орасида 20 га яқин қўшма термин учрайди, холос. Улар орасида баъзи оригинал ясалмалар: исмбоши, отаисм, соцтопонимлар, қўшном, кўписмлилик, қўшномлилик терминлари мавжуд.
Ономастикада қўшма терминларнинг кам учраши, бизнинг назаримизда, бу соҳа терминологияси тизимининг ҳали етарли даражада меъёрланмаганлиги билан изоҳланади. Бу ҳол, биринчидан, кўпгина терминларнинг ўзлашма шаклда ишлатилаётганида, иккинчидан, ономастикага оид кўпгина тушунчаларнинг тавсифий характердаги бирикма терминлар орқали ифодаланаётганида кўринади. Бундай бирикмаларнинг баъзилари келгусида шаклий қисқаришга учраши ва содда ёки қўшма сўзга айланиши мумкин.
Ишда исм-бағишлов, исм-истаклар типидаги терминларни қўшалоқ компонентли терминлар ёки қисқароқ қилиб қўшалоқ терминлар деб юритиш таклиф қилинган. Ўзбек ономастикасида компонентлари дефис орқали ёзилувчи 20 яқин қўшалоқ компонентли терминлар учрайди: антропоним–апеллятив, гап–топоним, географ–топонимист, мутахассис–номшунос, тилшунос–ономаст, филолог–топонимист, исм–ба\ишловлар, исм-истаклар, исм–сўзлар, лақаб–тахаллус, лақаб–фамилия, ном–фраза, термин–индикатор, титул–лақаб, топоним–апеллятив, топоним–архаизм, ном–ибора ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |