Ызбекистон республикаси фанлар академияси



Download 223 Kb.
bet13/21
Sana07.04.2022
Hajmi223 Kb.
#534691
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
A O\'zbek onomastikasi terminlarining lis 2005 R Nur 141

Ўзбекча терминлар. Сўзшуносликка оид илмий адабиётларда «туркий сўз», «туб туркий сўз», «туркий лексема», «умумтуркий лексика» каби терминлар қаторида «ўзбекча сўз» термини ҳам ишлатилади. Аммо «туркий сўз», «умумтуркий сўз» ва «ўзбекча сўз» тушунчалари кўп ҳолда фарқланмайди. Тўғри, ўзбекча сўзлар ҳам туркий лексика таркибига киради, аммо Э.Бегматов тў\ри таъкидлаганидек, бу икки тушунча бир хил нарса эмас1. Келтирилган фикр ономастика терминлари тизимидаги ўзбекча терминларни таҳлил қилиш учун ҳам тўли\ича тегишлидир.
Ўз материалдан ҳосил қилинган ўзбекча терминларда терминни ясовчи асос ҳам, ясовчи қўшимчаси ҳам туркий тил материалидан иборат бўлади: аташ, аташ тизими, атоқли от, аниқлагич, икки сўзли, икки ўзакли, от қўйиш, турдош сўз, эркалаш отлари, қўшимчали ўзак, қўшимчасиз ўзак ва б.
Негизини соф туркий материал ташкил қилган ўзбекча содда терминлар миқдоран кўп эмас. Аммо бу сўзлар термин ясашнинг бошқа бир усулида жуда сермаҳсул эканини кўрамиз:
– иккинчи қисми исм сўзидан иборат бўлган терминлар: асровчи исм, боғлиқ исм, янги исм, ўзбекча исм, қисқарган исм, қўшимча исм, сўзловчи исм, туркий исм, туташган исм, қўшалоқ исм, тўқима исм ва б.;
– иккинчи қисми ном сўзидан иборат терминлар: кўл номи, кўприк номи, кўчирма ном, овул номи, сой номи, тўқима ном, уруғ номи, элат номи, ўлик ном, қўшном, булоқ номи, кечик номи, йўл номи ва б.
Ўзбек ономастикаси терминлари орасида ўзлашган материал негизида ҳосил қилинган ўзбекча терминлар анча сермаҳсулдир. Бундай терминларнинг лисоний материали этимологик жиҳатдан нотуркий тилга мансуб бўлса-да, термин ўзбек тилида ясалган, ушбу тилнинг маҳсули ҳисобланади. Бундай терминларни материалига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Арабча лексемалар асосида ҳосил қилинган ўзбекча терминлар: анъанавий исм, исломий исм, лақаб исм, мавсумий лақаб, мавсумий тахаллус, рамзий тахаллус, расмий исм, сиёсий тахаллус, тарихий исм, феъл исм ва б.
Форс-тожик тили лексемалари асосида ҳосил қилинган терминлар: банд номи, бегона ном, гумбаз номи, жой номи, дарё номи, дашт номи, жуфт ном, кўча номи, кўҳна ном, мозор номи, сарой номи, чашма номи ва б.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish