Ызбекистон республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт +ымитаси



Download 440,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/26
Sana23.02.2022
Hajmi440,42 Kb.
#163551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
oquvchilarini kurashga orgatish zharayonida umumij va maxsus zhismonij sif

1.4. Тезкорликни тарбиялаш 
Курашчининг тезкорлиги—унинг маълум ҳаракатини қисқа 
муддат ичида бажара олишидир. Агар курашчининг 
тезкорлиги хақида гапирадиган бўлсак, идеал ҳаракат 
сифатида курашчи реакцияси учун энг кам вақт сарфлашини, 
тезда рақибини ушлаб, маълум усулни қўллаши ёки химоя ва 
қарши хужум ҳаракатини қўллашини тушунамиз. 
Спорт кураши учун ҳаракат реакциясининг тезлиги 
алоҳида ўрин тутади. У сигнал берилишидан бошлаб жавоб 
ҳаракати бошланишигача бўлган вақтни ўз ичига олади. 
Оддий ва мураккаб ҳаракат реакциясининг вақти турлича 
бўлади (0,15 секунддан 0,5 секундгача). 
Ҳаракат реакциясининг тезлиги зарур жавоб 
ҳаракатининг мураккаблигига боғлиқ. Жумладан, агар 
ҳаракат оддий бўлса, реакция вақти 0,15 секунддан 0,25 
секундгача, агар мураккаб бўлса, реакция вақти 0,25 
секунддан 0,5 секундгача давом этади. 
Курашчининг шахсий хусусиятлари ва унинг спорт 
формасидаги аҳволи, ҳаракатни баҳолашда амалий 
тажрибаси ва рақибнинг кай ҳолатда тургани, жавоб 
ҳаракатининг мураккаблик даражаси, жавоб ҳаракатини 
қанчалик тез бажара билиши, чарчаганлигига боғлиқдир. 


22 
Техника ҳаракатлари бажариладиган тезлик оддий ва 
мураккаб ҳаракат учун ҳар хилдир. Мураккаб ҳаракатнинг 
тузилиши қанчалик содда ва тежамли бўлса, у шунчалик катта 
тезликда бажарилади. 
Харакат реакцияси ва тезкорликни тарбиялаш. 
Фаол хужумкорлик ёки қарши хужум ҳаракатида қулай 
вазият юзага келганлигини ўз вақтида пайқаш маълум 
даражада қийин бўлиб, уни билиш курашчининг амалий 
тажрибаси билан бевосита боғлиқ. Курашда реакциянинг 3 
асосий тури учрайди: оддий реакция, танлаш реакцияси, 
кузатиш реакцияси). 
Оддий реакция миллий курашда усул қўллашини 
боғланганлигини сезганда, шунингдек химоя ёки қарши хужум 
ҳаракатининг бошланишида юзага келади. Оддий реакция 
жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу орқали курашчи рақиби 
туғрисида дастлабки маълумотга эга бўлади, ўрта малакадаги 
курашчилар учун оддий реакция вақти 220 — 260 милли 
секундга тенг. 
Танлаш реакцияси курашчининг икки ва ундан ортиқ 
сигнал вариантларидан қайси бири тайёрланган ҳаракатга мос 
келишини белгилашда юзага келади. Танлаш реакцияси вақти 
280—320 миллисекундга тенг. 
Кузатиш реакцияси ҳаракатдаги рақибнинг маълум 
ҳолатга эришгандан кейин курашчи ўз ҳаракатининг 
бошланишида кўринади. Агар курашчи зарур дақиқада ўз 


23 
ҳаракатини бошласа кузатиш реакциясининг вақти ижобий 
бўлиши, агар у кечикиб ҳаракат қилса, салбий бўлиши 
мумкин. Демак у ноль бўлиши ҳам мумкин. Миллий курашда 
зарур бўлган кузатиш реакциясини тарбиялаш шерик билан 
жуфт бўлиб машқ қилишда яхши натижа беради. 
Айрим ҳаракатларни бажариш тезлиги тезкорликни 
ҳосил бўлиш шаклларидан бири ҳисобланади. ҳаракатни 
бажариш тезлигини ошириш учун техникадан иложи борича 
унумли фойдаланиш, тегишли мушак гуруҳини зарур 
даражагача ривожлантириш ва кўп марта такрорлаш билан 
ҳаракатни бажаришнинг энг яхши уйғунлигига эришиш зарур. 
Шунингдек, мушаклар етарлича эгилувчан ва буғимлар 
ҳаракатчан бўлиши зарур. Курашчининг ўз вақтида 
мушакларини бўшаштира олиши жуда ҳам муҳим. Чунки 
мушакларнинг доимо таранг туриши тезкорлик қобилиятини 
кўрсатишда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Тезликни тарбиялаш мақсадида шароитни 
муракаблаштириш, мусобақа шароити ёки янада кийинроқ 
шароитга максимал равишда якинлаштириш маъқулдир 
(масалан, анча юқори малакадаги спортчи ёки бошқа оғир 
вазндаги спортчи билан машқ қилиш қўлланилади). 
Шу мақсадда зарур мушак гурухларини ривожлантириш 
учун зарур ҳаракатнинг аниқ тузилишини ифодаловчи маълум
тезлик билан бажарилувчи машқларни мураккаблаштириш 
қўлланилади. 


24 
Мураккаблаштириш билан бирга шароитни 
енгиллаштириш ҳам қўлланилади (енгил снаряд, ҳаракат 
имитацияси, қаршилик кўрсатмайдиган рақиб, бирмунча 
енгил вазн категориясида шерик ва шу кабилар). 
Тезлик қобилиятини ривожлантиришда умумривожлан-
тириш ва махсус машқлардан фойдаланиш. 
Тезлик қобилиятини ривожлантириш учун 
умумривожланиш машқларига: 
- қисқа масофага югуриш (вақтга қараб); 
- узунликка ва баландлик сакраш машқлари киради. 
Ўтказилган ҳар бир машққа мусобақа элементларини киритиш 
мақсадга мувофиқдир. Ҳар хил спорт ўйинлари тезкорлик 
қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради (футбол, 
баскетбол, қўл тупи ва бошқалар). 

Download 440,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish