Ызбекистон республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт +ымитаси


II-БОБ. Тадқиқотлар мақсади, вазифалари,услублари



Download 440,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana23.02.2022
Hajmi440,42 Kb.
#163551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
oquvchilarini kurashga orgatish zharayonida umumij va maxsus zhismonij sif

II-БОБ. Тадқиқотлар мақсади, вазифалари,услублари 
ва уларни ташкил қилиш............................................. 
 
37 
2.1. Илмий-усулбий адабийётларни ўрганиш ва тахлил 
қилиш................................................................................ 
38 
2.2.Етакчи спортчилар ва тренерлар билан интерьвю 
хамда анкета савол жавобини ўтказиш............................ 
39 
2.3.Педагогик кузатишлар ва ташкил этиш бўйича 
материалларни тахлил қилиш............................................ 
39 
2.4.Педагогик тажрибалар................................................ 
40 
2.5.Математик статистик услублари................................ 
40 
III-БОБ. Миллий кураши билан шуғулланувчи ёш 
спортчиларда 
жисмоний 
тайёргарлигини 
тажрибагача ҳолати..........................................................................  
42 
3.1.Куч ва куч чидамлилиги..............................................
42 
3.2.Тезкор-кучлилик ва махсус тезкор-куч чидамлилиги.. 44 
3.3.Тезкорлик сифатлари..................................................
46 
3.4.Чидамдлилик сифатлари.............................................
47 
3.5.Чаққонлик сифатлари..................................................
49 
3.6.Эгилувчанлик сифатлари............................................ 
51 
Хулоса........................................................................ 
54 
Фойдаланилган адабиётлар....................................... 
55-59 



 
КИРИШ 
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва истиқлол 
йўлидаги тараққиётлари мамлакатимизнинг халқ хўжалигини, 
айниқса унинг энг муҳим тармоғи бўлган таълим тарбия 
жараёнларини халқоро андозаларга тенглаштиришга даъват 
этмоқда. Бунда республика президенти И.А.Каримовнинг 
тасаббускорлиги, ҳатти—ҳаракатлари ҳамда бевосита 
раҳбарлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Аҳолининг саломатлигини яхшилаш, меҳнаткашларнинг 
иш қобилияти ва меҳнат самарадорлигини ошириш, ўқувчи 
ёшларнинг маънавий—жисмоний камолотини тарбиялаш йўли 
билан уларни касб—хунар эгаллашларига йўналтириш 
масалалари Республика хукуматининг диққит эътиборида 
турибди. Шу сабабдан ҳам «Таълим туғрисида» (1997), 
«Жисмоний тарбия ва спорт туғрисида» (янги таҳрирда 2000) 
қонунлар қабул қилинди. Уларнинг мазмунида узлуксиз таълим 
жараёнларини амалга ошириш ҳамда ўқувчи ёшларнинг 
жисмоний баркамоллигини тарбиялашда уларни жисмоний 
тарбия ва спорт машғулотлари ҳамда оммавий спорт 
мусобақаларига тўла жалб этиш кўзда тутилган. 
С
ОҒЛОМ 
авлод Давлат дастури, умумтаълим давлат таълим 
стандартларида «Жисмоний тарбия» дастури асосида умумий 
жисмоний тайёргарликларни таъминлаш ва айниқса ўқувчи 
ёшларни спорт турлари билан шуғуллантириш асосида 



уларнинг спорт маҳоратларини (махсус жисмоний 
тайёргарлик) янада оширишга даъват этилган. 
Уларнинг асосий мақсад ва вазифалари эса, кўп 
босқичли, узлуксиз спорт мусобақаларининг дастлабки кўриги 
сифатида «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари «Алпомиш» ва
«Барчиной» махсус тестлари бўйича ўтказиладиган оммавий 
спорт тадбирларида ўз куч— қудратини синаб кўришга 
қаратилганлиги билан эътиборга боғлиқдир. 
Маълумки, мактаб ва коллежларда ўқувчиларнинг 
жисмоний тайёргарликларини тарбиялаш, айниқса уларни энг 
севимли 
спорт 
турлари 
билан 
мунтазам 
равишда 
шуғулланишларида жисмоний тарбия воситалари асосий 
ўринда туради. 
Энг муҳим томони шундаки, мактаб ва коллежларнинг 
жисмоний тарбия дастурлари таркибига кураш турлари 
киритилиб, улар ўқувчи ёшларнинг маҳсус жисмоний 
тайёргарлигини тарбиялаш ҳамда спорт маҳоратларини 
мустаҳкам эгаллашларига қаратилган. Шу асосида миллий 
қадриятларни ўзлаштириш, она Ватанга садоқатли бўлишни 
ўрганиш каби жисмоний сифатлар ва инсоний фазилатлар 
билан қуроллантирилмоқда. 
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонлик олимлар турли 
даврларда кураш тарихи, кураш билан шуғуллантириш 
йўналишларида анчагина тадқиқотлар ўтказишган. Улар 
орасида куч, тезкорлик, чаққонлик, эгилувчанлик кабиларнинг 
тадқиқотлари эътиборга лойиқдир. 



Махсус адабиётларни ўрганиш натижалари шуни 
кўрсатадики, мактаб ва коллеж ўқувчиларининг жисмоний 
тарбия дарсларини талаб даражасида ўтказиш, айниқса 
иктидорли ёшларни дзюдо курашга жалб этишда уларнинг 
маҳсус 
жисмоний 
тайёргарликларини 
тарбиялаш 
муаммоларига 
қаратилан 
илмий
тадқиқотлар 
олиб 
борилмаётир, шунингдек мазкур соҳа бўйича ўқув услубий 
қўлланмалар деярли учрамайди. 
Мактаб ва коллеж ўқувчиларининг «Жисмоний тарбия» 
дарсларида кураш турларини (дзюдо, самбо, эркин кураш, 
халқоро кураш, фарғонча усуллари ва б.) ўргатиш, уларнинг 
умумий ва махсус жисмоний тайёргарликларини тарбиялаш 
ижтимоий — педагогик жараён сифатида муҳим аҳамият касб 
этмоқда. Тадқиқотимизнинг асосий йўналишлари юқорида 
қайд этилган жараёнларни ўз ичига олганлиги туфайли, 
мавзунинг долзарблиги ва ишнинг энг муҳим муаммолардан 
бири эканлигидан далолатдир. 
Юқорида зикр этилган ижтимоий—педагогик 
жараёнларни тадқиқот жараёнларида мукаммал ўрганиш ва 
амалда қўллаш мактаб ва коллеж ўқувчиларининг умумий 
жисмоний тайёргарлигини оширади. 
Тадқиқот объекти. Мавзудаги мақсад ва вазифаларни 
амалга оширишда асосан Республика Олимпия заҳиралари 
коллежининг 
ўқувчиларининг 
2005 
йил 
сентябридан
2006 йил 24 февралигача бўлган фаолияти. 

Download 440,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish