Ызбекистон республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт +ымитаси



Download 440,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/26
Sana23.02.2022
Hajmi440,42 Kb.
#163551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
oquvchilarini kurashga orgatish zharayonida umumij va maxsus zhismonij sif

1.2. Ёрдамчи жисмоний тайёргарлиги  
Ёрдамчи жисмоний тайёргарлик махсус ҳаракат 
малакаларини ривожлантиришга қаратилган катта хажмдаги 
ишни самарали бажариш учун зарур бўлган махсус асосни 
яратишга мўлжалланган. У анча тор ва ўзига хос 
йўналишларга эга, ҳамда қуйидаги вазифаларни ҳал этади: 
1. Асосан миллий кураш учун кўпрок хос бўлган 
сифатларни ривожлантириш; 
2. Миллий курашда курашчи ҳаракатларида катта 
даражада иштирок этувчи мушак гуруҳларини танлаб 
ривожлантириш. 
Ёрдамчи жисмоний тайёргарликнинг илғор воситалари 
сифатида шундай машқлар кўлланиладики, улар ўзининг 
кинемитик ва динамик таркиби, ҳамда асаб—мушак 
кучланиши хусусиятига кўра миллий курашнинг мусобақа 
фаолиятида бажарадиган асосий ҳаракатларига мосдир. 
Шундай машқлар орасида қўйидагиларни ажратиш мумкин: 
— миллий курашнинг турли усулларини ишора орқали 
бажариш; 
— махсус тренажер мосламаларида бажариладиган 
машқлар; 
— курашчилар манекини билан машқлар. 


18 
Чиниқиш соғломлаштиришнинг табиий омиллари ҳамда 
гигиеник шароитлардан тренировка машғулотлари вақтида 
ҳам, шунингдек тренировкадан ташқари ҳолатларда (махсус 
гигиеник омиллар, саунага кириш, массаж қилиш, умумий 
соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, овкатланиш тизими ва 
х.к) ҳам фойдаланилади. 
Мазкур омил ва шароитларнинг спорт фаолиятидаги 
аҳамияти тренировка юкламаларини ошириб борган сари 
тобора ортиб боради. 
1.3. Миллий курашнинг махсус жисмоний тайёргарлиги
Миллий курашнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 
ҳаракатланиш 
сифатларини 
курашчиларнинг 
мусобақа
фаолияти хусусиятлари томонидан қўйиладиган талабларга 
қатъий мувофиқ ҳолда ривожлантиришга қаратилган. Шунинг 
учун махсус жисмоний тайёргарликнинг асосий воситалари 
сифатида мумкин бўлган турли мураккабликларни жалб 
қилган ҳолда мусобақа машқлари қўлланилади. 
Бундай мураккаблаштирилган машқлар курашчи 
организмига бўлган таъсирни кучайтиради. Масалан, огирроқ 
вазн тоифасидаги шеригини ташлаш, шерикларни 
алмаштирган 
ҳолда 
ўқув-тренировка 
беллашувлари 
бажарилади ва х.к. Мана шу танлашлар энергия 
таъминотининг у ёки бу механизмини шаклланишига 
комплекс ҳолда таъсир кўрсатади, ҳамда бир вақтнинг ўзида 
унинг жисмоний ва техник—тактик тайёргарлигини оширади. 


19 
Жисмоний тайёргарликнинг кўрсатилган барча турлари 
бир—бири билан узвий борлиқ. Тренировка жараёнида бирон 
бир жисмоний тайёргарлик турларига етарлича баҳо 
бермаслик охир—оқибат спорт маҳоратининг ошишига 
тусқинлик қилади. Шунинг учун тренировка жараёнида 
кўрсатилган жисмоний тайёргарлик турларининг оптимал 
нисбатига риоя қилиш жуда муҳимдир. 
Спортчининг махсус жисмоний тайёргарлик кўриши 
танланган спорт турини ўзига хос талабларига жавоб бера 
оладиган жисмоний сифатини тарбиялаш жараёнидан 
иборатдир. 
Маълумки спортнинг хар бир тури, спортчининг жисмоний 
сифатларига махсус талаблар қўяди, хилма хил жисмоний 
сифатлар ўзига хос уйғунлашган бўлиши ва намоён 
этилишини талаб қилади. Масалан, курашчидан аввало тезкор 
— кучлилик сифатларининг маҳсус нисбатда бўлиши, 
шунингдек, мушак қисқаришининг энергетик ресурсларидан 
анаэроб фойдаланишга асосланган тезликка чидам талаб 
қилинади. Турли жисмоний сифатларни ўзига хос равишда 
намоён этиш ва уйғунлаштиришга асосланган ана шундай 
специфик 
қобилиятларни тарбиялаш спортчи махсус 
жисмоний тайёргарлик кўриши орқали эришилади. 
Ёш спортчиларни тайёрлашда мақсадга мувофиқ 
режалаштирилган жисмоний тайёргарлик маҳоратни 
шакллантиришда ва мусобақа давомида юксак натижага 
эришиш ниҳоятда мухим омиллардан биридир. Лекин, спорт 


20 
амалиётида ҳар доим ҳам режалаштирилган жисмоний 
машқлар мувофиқ ҳаракат сифатларини ривожлантиришда 
кутилган натижани бермаслик ҳолатлари тез—тез учраб 
туради. Бунинг асосий сабаби машғулотларда қўлланилган у 
ёки бу жисмоний машқларнинг хажми ва шиддати, ҳамда 
ушбу кўрсаткичларни шуғулланувчилар организмига таъсир 
этиш даражаси объектив равишда баҳоланмаслигидадир. 
Курашчининг махсус чидамкорлигини самарали ривож-
лантиришда асосий воситалардан бири гилам устида ижро 
этиладиган олишув усуллари—техник малакалардир. 
Шу билан бир қаторда узоқ муддат давом этадиган 
мусобақа жараёнида техник малакаларни юқори самарада 
ижро этиш биринчи навбатда махсус чидамлилик сифатига 
бевосита боғлиқлигини исбот талаб қилмайди. 
Махсус 
чидамлилик 
умумий 
чидамлилик 
яхши 
ривожланган ҳолдагина самарали шаклланиши исбот 
қилинган. 
Ленц 
А.Н.нинг 
фикрича 
махсус 
чидамкорликни 
ривожлантириш учун курашчи махсус техник машқларни узоқ 
вақт давомида, хатто чарчаш асоратлари мавжуд бўлганда 
ҳам, ижро этиши керак бўлади. 
Ю.И.Чуйко курашчиларнинг жисмоний сифатларини 
баҳолаш учун қуйидаги тест машқларини тавсия этган: 
— баланд стартдан 30 метрга югуриш; 
—арқон узра оёқлар ёрдамисиз чиқиш (5 м); 
—қўл—елка ва бел мушаклари кучини аниқлаш; 


21 
- жойдан туриб юқорига сакраш; 
- 20— 2х800 метрга югуриш; 
—катта тезликда (20 с) манекенни кўтариб ташлаш. 

Download 440,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish