Ҳиндистонда европаликларнинг пайдо булиши. 1498 йилда Васко да Гама эскадраси Малабар қирғоғида пайдо бўлиб, Каликут шаҳрига тушди. Португаллар XVI аср бошларидаёқ Ҳиндистоннинг ғарбий ва жанубий қирғоқларида бир қанча жойларни эгалладилар. Португаллар Ҳинд океани, Форс қўлтиғи ва Қизил денгизда ҳукмрон бўлиб олдилар. Улар кенг суратда денгиз қароқчилигибилан шуғулланардилар, ҳинд кемаларига ҳужум қилиб, уларни талардилар. Улар босиб олган территория умуман Гоа шаҳри, Цейлон ороли ва яна бошқа бир неча жойдангина иборат бўлса-да, талончилик экспедициялари мамлакатнинг анча ичкарисига кириб борар эди. Португаллар европаликлар ичида Ҳиндистонни мустамлакачилик эксплуатациясига биринчи бўлиб дучор қилдилар. Кейинчалик, XVI аср охири ва XVII аср -бошларида уларга голландлар ва инглизлар келиб қўшилди. Деҳли султонлигининг тушкунликка учраши. XV аср мобайнида Дехли султонлиги буюк давлат бўлмай қолган эди. Деҳли шаҳри ва унинг атрофидаги ерлар ҳукмрони Деҳлининг буюк султони деган дабдабали унвонга эга бўлса ҳам, у Шимолий Ҳиндистондаги оддий давлат-князликлардан бири эди. Энг йирик давлат — қўшни Бенгалия князлиги эди, бироқ у ҳам лоақал Шимолий Ҳиндистон учун гегемонлик ролини ўз зиммасига ололмас эди. Феодал тарқоқлиги,қўшни князликларнинг рақобати ва ўзаро урушлари, айрим хусусий феодаллар ҳам, кўпдан-кўп майда ҳукуматлар ҳам ундириб оладиган солиқларнинг ўсиши шароитида мамлакат меҳнаткаш аҳолисини эксплуатация қилиш янада кучайди. Деҳқонлар солиқ ва рента тўлашдан' бош тортишар, ўрмонларга қочиб, давлат солиқларини йиғувчилардан ва ўз феодалларининг зўравонлигидан яширинишар эди. Баъзан қаҳатчилцк ва очарчилик натижасида деҳқонларнинг стихияли ғалаёнлари бўлиб турарди. Тарқоқ, синфий кураш кескинлашган, мусулмон ва ҳинд феодалларйдан иборат бир-бирига душман икки гуруҳга бўлинган Ҳиндистон мўғул-туркларнинг янги ҳамласи олдида тамомила ҳимоясиз бўлиб қолган эди. Шимолий Ҳиндистоннинг Бобир томонидан босиб олиниши. 1526 йилда Темурнинг эвараси — амир Бобир афғон тоғ йўллари орқали Ҳиндистонга кириб борди. Аввал Бобир Самарқанд шаҳрида ҳукмрон эди, аммо у ердан маҳаллий феодал зодагонлари томонидан хайдалди. Мовароуннаҳрдан ҳайдалган Бобир Афғонистонни ва қисман Шарқий Эрон (Хуросон)ни босиб олди. Қобул ва Ғазна шаҳарлари унинг қўлига ўтди. Бу ердан Бобир асосан Урта Осиё турклари, хуросонликлар ва афғонлардан иборат 20 минг кишилик қўшин билан Шимолий Ҳиндистонга ҳужум қилди. Ҳиндистон учун қатъий жанг Панипат текислигида (Деҳлидан шимол томонда) 1526 йил 21 апрелда бўлди. Деҳлининг Лоди династиясидан бўлган Деҳлининг сўнгги султони Иброҳим бу жангда ўлдирилди. Шундан кейин Бобир Деҳлини босиб олиб, ўзини Ҳиндистон императори (тўғрироғи — шоҳ) деб эълон килди. Келгуси 1527 йилда мусулмон ва ҳинд князлари коалицияси сон жиҳатидан Бобир қўшинидан бир неча марта куп келадиган, 100 минг кишилик жуда катта қўшин тўплади. Лекин Бобир Агра шаҳри яқинидаги Канваг ёнида бўлган жангда коалицияни тор-мор қилишга муваффақ бўлди. Шундан кейинги йилларда Бобир Бихар билан Бенгалия вилоятларини истило қилди. Шимолий Ҳиндистон ва Афғонистон ерларидан иборат бўлган катта бир давлат вужудга келиб, бу давлат Буюк Мўғуллар империяси деган ном олди. Бобир ворислари даврида Буюк Мўғуллар ҳокимияти ўрта ва Жанубий Ҳиндистонга тарқалди.
Do'stlaringiz bilan baham: |