Марко Поло: «Юань сулоласи дастлабки пайтларда Хитой Шарқ курашини томоша қилиб улардан нега Муғулларга қарши курашмайсизлар, сизлар улардан кучли сизку деганда, улардан бири муғулларни биз ўзимизга сингдириб борамиз», деган эди.... XIII аср охири XIV аср бошларидаѐқ муғуллар Хитойликларнинг кучли таъсири остига тушиб қолдилар. Улар Хитой тилида гапирадиган бўлдилар, хитой ѐзувини ўзлаштирдилар ва хитойликларнинг илгариги идора усулини қабул қилдилар. Иккинчи томондан Хитойнинг муғул давлатлари системасига киритилиши туфайли эндиликда Хитой илгариги Тан ва Сун "миллий" сулолалари замонидагидан ҳам кўпроқ даражада савдо-сотиқ ишларида иштирок қиладиган бўла олди. Хитойда Эрон, Араб, Ўрта Осиѐ ва Хинд савдогарларининг савдо расталари пайдо бўлди.
Хитойда XIII асрда бамбукдан ясалган трубкага ўхшаш милтиқлар, XIV асрда эса тош ва темир ўқ солиб отиладиган метал замбараклар ихтиро қилинди. Хубилай замонида Хитойга борган Венециялик сайѐх Марко Поло "Хитой ипаги, чинниси, темири, миси, дунѐнинг ҳамма бурчагига чиқариларди" деб ѐзган. Савдонинг асосий самарасини муғулар ва турк форс савдогарлари кўрарди. XIV асрда муғул императорига қарши бир неча бор саройда фитна уюштирилди. Ахолининг кенгроқ доиралари ўртасида ўз олдига мамлакатни озод қилиши мақсад қилиб қўйган миллий ташкилотлар тузилди. 1351 йили Хенань ва Шандунь вилоятлари " Оқ нилуфар" номли иттифоқ томонидан таѐрланган "Қизил пешонабоғлилар" қўзғолони бўлди. Деҳқонларга шахарликлар қўшилди ва қўзғолон озодлик урушига айланиб кетди, у қарийб 20 йил давом этди. 1356 йили "қизил пешона боғлилар" улуғ хон пойтахтини Янцизинь (Пекин) шаҳрини хавф остида қолдирдилар. XIV аср 60 йилларида Хитой вилоятларининг кўпчилигида муғулларга қарши қўзғолонлар бўлди. Қўзғолончи деҳқон армиясининг рахбарларидан Чжу-Юань-Чжан 1369 йили император деб эълон қилинди. У таъсис этган сулола Мин деб аталадиган бўлди.
Мин сулоласининг идора қилиши. Бу сулола Хитойни 1368 йилдан то 1644 йилга қадар идора қилди. Унинг пойтахти дастлаб Нанкин шахри эди, лекин кўп ўтмай пойтахт яна Янцзинь шахрига кўчирилди. У энди Пекин деган янги расмий ном олди. Халқ орасида чиққан янги сулола дастлаб мехнаткашлар манфаатини биринчи ўринга қўйган холда сиѐсат юритилди. Масалан, солиқларни тенгрок таксим қилиш мақсадида, солиқ рўйхатлари қайтадан кўриб чиқилди. Муғул зодагонларининг ерлари хийла кўпайди. Боқимандларни кечиши тўғрисида Чжоу Юань Чжан бир неча марта фармон чиқарди.
XIV аср охирлари XV асрнинг биринчи ярмида ирригация соҳасида катта ишлар қилинди. Шахарлардаги хунармандлар тўлайдиган солиқлар ҳам дастлабки пайтларда бир қадар камайтирилди. Лекин шу билан бирга "деҳқонлар императори " бирор бир ижтимоий инқилоб қилишни ўйламасди. Катта ер эгалари дастлаб сал чеклаб қўйилган бўлсада умуман сақланиб қолди. Бу холат ўсишда ва мустахкамланишда давом этди. Чжоу Юань Чжангга хокимиятни қўлга олишга ѐрдамлашган лашкарбошилар ва янги сулоланинг фаол тарафдорлари кўпгина ер мулклари олдилар. Сулола удел ерлар сифатида экинзорлар ва яйлов ерларнинг жуда катта қисмини ўз қўлига киритди. Бу ерлардан олинган даромад император саройи ва шахзодаларнинг харажатини қопларди. Чжоу-Юань-Чжаньнинг 20 дан ортиқ ўғли бўлиб уларнинг ҳаммаси юқори маъмурий лавозимни эгаллар ва айни вақтда йирик ер эгалари эди. Аммо император хонадонига тааллуқли бўлмаган олий маъмурий шахслар ҳам катта ер мулклар эгасига айланган.