Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби


-жадвал Тахминий баланс қайдномаси



Download 479 Kb.
bet2/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив

6-жадвал
Тахминий баланс қайдномаси
(минг сўмда)



Активлар Йил

1

2

3

Нақд пуллар

________







Марказий банкдаги вакиллик ҳамда
захира ҳисобрақамлари

________




Бошқа банклардаги вакиллик
ҳисобрақамлари

________


________


________


Қимматли қоғозлар

________

________

________

Кредитлар

________

________

________

Ипотека ссудалари

________

________

________

Тижорат ссудалари

________

________

________

шу жумладан, жисмоний шахсларга

________

________

________

Бошқа кредитлар

________

________

________

Минус: кредитлар ва лизинг бўйича
эҳтимолий йўқотишлар учун захира

________


________


________


Соф кредитлар

________

________

________

Асосий воситалар

________

________

________

Бошқа активлар

________

________

________

Жами активлар

________

________

________



Пассивлар












Талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақамлари

________

________

________

Корхоналар

________

________

________

Истеъмолчилар

________

________

________

Бошқалар

________

________

________

Жамғарма омонатлари

________

________

________

Муддатли омонатлар

________

________

________

Жами омонатлар

________

________

________

Қарзлар

________

________

________

Марказий банкдан

________

________

________

Банклардан

________

________

________

Бошқалар

________

________

________

Бошқа пассивлар

________

________

________

Жами пассивлар

________

________

________

Жами капиталлар (2-шакл)

________

________

________

Жами пассивлар ва капитал



________


________


________


Юқорида кўриниб турганидек, баланс икки қисмдан – актив ва пассив ҳамда бунга мос равишда баланс ҳисобварақлари актив ва пассив ҳисобварақларига ажратилади. Баланснинг иккала қисми жами суммалари ўзаро тенг бўлиши керак, яъни


Актив=Пассив
Баланс пассивини ҳам, ўз навбатида, икки қисмга ажратиш мумкин: банк мажбуриятлари ва капитал. Бу мулоҳазани эътиборга оладиган бўлсак, юқоридаги тенгламамиз қуйидаги кўринишни олади:
Актив=Мажбуриятлар+Капитал
Энди банк балансини бошланғич схемасини ҳосил қилдик:
БАЛАНС

АКТИВ

ПАССИВ

АКТИВЛАР

МАЖБУРИЯТЛАР


+
КАПИТАЛ

ЖАМИ(А=П)

ЖАМИ(А=П)

Банк ишида баланс активларига қуйидагилар киради: нақд пуллар ва бошқа касса ҳужжатлари (А), Марказий банкдаги вакиллик ҳамда заҳира ҳисобварақалари (Б), бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақалари (В), қимматли қоғозлар (Г), кредитлар (Д), асосий воситалар, номоддий активлар ҳамда арзон ва тез эскирувчи буюмлар (Е), шунинингдек, бошқа активлар (З). Мажбуриятлар эса икки асосий мезондан иборат: банкка қўйилган турли хил депозитлар (Ж) ва нодепозит қарзлар (И). Ўз навбатида, депозитлар қуйидагилардан иборат: талаб қилиб олинадиган, жамғарма ва муддатли депозитлар. Нодепозит қарзлар эса Марказий банкдан олинган қарзлар, банклардан олинган қарзлар ва бошқа қарзлардан ташкил топади. Капитал қуйидаги моддалардан иборат: устав капитали (К), қўшилган капитал (Л), акциядорлардан сотиб олинган ўз акциялари (М), резерв капитали (Н) ва тақсимланмаган фойда (О). Энди тенгламамизни қуйидаги кўринишга келтиришимиз мумкин:


А+Б+В+Г+Д+Е+З = Ж+И+К+Л+М+Н+О
Банк балансини тузганимизда бир қанча тамойилларга амал қиламиз. Бу тамойилларга амал қилмаслик банк балансини хато тузилишига олиб келади.
Баланс ҳисоботини тузиш тамойилларининг биринчиси бу ликвидлиликнинг пасайиб бориш тамойили ҳисобланади. Бизга маълумки, баланс активининг кетма-кет моддалари юқоридан пастга қараб ликвидлилиги пасайиб бориши тартибида жойлаштирилган.
7-жадвал
Банк балансида активларнинг жойлашиш тартиби



Нақд пуллар

Марказий банкдаги вакиллик ҳамда
захира ҳисобрақамлари

Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобрақамлари

Қимматли қоғозлар

Кредитлар:

- Ипотека ссудалари

- Тижорат ссудалари

шу жумладан, жисмоний шахсларга

- Бошқа кредитлар

Минус: кредитлар ва лизинг бўйича
эҳтимолий йўқотишлар учун захира

Соф кредитлар

Асосий воситалар

Бошқа активлар

Актив моддаларининг энг биринчи моддасида мутлоқ ликвид бўлган нақд пуллар жойлашган: нақд пуллар ҳар жой ва исталган пайтда миллий иқтимодиётда ҳар бир одам томонидан қабул қилинади – уни олишга ва беришда ҳеч қандай эътирозлар бўлмайди. Банк ўз ликвидлилигини таъминлаш мақсадида зарурий ҳолларда Марказий ва бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақаларидан фойдаланиши мумкин. Қимматли қоғозларни реализация қилиш нақд пулларни реализация қилишга қараганда бир мунча мураккаброқдир (бу ерда молиявий жиҳатдан барқарор корхона, ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари назарда тутилмоқда). Бу қимматли қоғозларни реализацияси учун бир неча кун талаб этилади. Кредитларнинг пулга айланиш даражаси анча паст. Уларни қайтариб бериш қимматли қоғозларни реализация қилишга қараганда кўпроқ муддатни талаб этади ва ҳ.к.


Баланс ҳисоботини тузишда тамойиллардан иккинчиси бўлиб талаб қилиб олиш муддатининг узайиб бориш тамойили ҳисобланади. Келинг банк балансининг пассив қисмига назар ташлайлик.
8-жадвал
Банк балансида пассивларнинг жойлашиш тартиби



Талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақамлари:

- Корхоналар

- Истеъмолчилар

- Бошқалар

Жамғарма омонатлари

Муддатли омонатлар

Жами омонатлар

Қарзлар:

- Марказий банкдан

- Банклардан

- Бошқалар

Бошқа мажбуриятлар

Жами мажбуриятлар

Жами капитал

Жами мажбуриятлар ва капитал

Кўриниб турганидек, банк балансининг пассив қисмини кетма-кет моддаларини талаб қилиб олиш муддатлари узайиб бормоқда. Пассивнинг энг биринчи моддаси талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақамларидан иборат. Бизга маълумки, банк мижози ўз депозитини талаб қилиб олинадиган ҳисобварақларга қўйган тақдирда, бу депозитини исталган пайт ва ҳеч қандай тўсиқсиз олиши мумкин (банк иш кунидан ташқари бўлган вақтлар ҳисобга олинмаганда). Пассивнинг кейинги моддаси жамғарма депозитлари ҳисобланади. Банк сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мижозлар 3 кундан 5 кунгача муддатда ўз жамғарма депозитини талаб қилиб олиши мумкин. Муддатли депозитлар мижоз билан банк ўртасида келишилган муддат давомида сақланади. Белгиланган муддат ўтганидан сўнг эса, мижоз ўз муддатли депозитини олиш ҳуқуқига эга бўлади (муддатидан олдин мижоз илтимоси билан муддатли депозит олиб кетилиши мумкин, фақат бу депозит талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказилиб, депозит қайтариб берилади). Банк, пул етишмовчилиги кузатилган тақдирда, Марказий банк ҳамда бошқа банклардан қарз сўраши мумкин ва ҳ. к.


4.2. Банк ресурслари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
Банклар фаолиятини олиб бориш аввало етарли миқдордаги банк ресурсларининг мавжуд бўлишини тақозо этади. Банк ресурсларининг мукаммал ташкил қилиниши ва тежамли ишлатилиши ҳар қандай банк фаолиятининг самарали олиб борилишига замин яратади. Ҳосил қилинган ресурслар банкларнинг тижорат ва хўжалик фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади. Бозор иқтисодиёти шароитида банк ресурсларини шакллантириш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантириш нафақат янги мижозларни жалб этиш, балки ресурслар манбалари тузилмасини доимий равишда ўзгартириб туришни ҳам ўз ичига олган ҳолда, банк активлари ва пассивларидан оқилона фойдаланишнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ресурс - французча «ressourse»1 сўзидан олинган бўлиб, пул маблағлари, ёрдамчи маблағ, имконият, заҳира, маблағ ва имкониятлар манбаи, даромадлар манбаи, хом-ашё деган маъноларни ўзида мужассамлаштиради.
Иқтисодий манбаларда «ресурс» сўзи турли хил маъноларда, яъни, табиат ресурслари, молиявий ресурслар, иқтисодий ресурслар, инсон ресурслари ва бошқа кўринишларда тез-тез учраб туради. Шундан иқтисодий ресурсларни жамият ривожланишининг ҳар бир босқичида тақсимланадиган иқтисодий имкониятларининг асосий элементларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Ундан иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг аниқ мақсадларига эришишда фойдаланилади. Иқтисодий ресурсларнинг асосий қисми молиявий ресурслар бўлиб, бу ресурслар иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаш учун фойдаланиладиган пул-кредит ва бюджет маблағларини ташкил қилади.
Молиявий ресурсларнинг асосий манбаи бўлиб, вақтинчалик бўш турган пул маблағлари, солиқлар, жисмоний шахcларнинг пул маблағлари, чек- депозит эмиссияси билан боғлиқ маблағлар ва бошқалар ҳисобланади.
Кўзланган асосий мақсаддан келиб чиққан ҳолда, молиявий ресурсларнинг ажралмас қисми бўлган банк ресурсларига кенгроқ тўхталмоқчимиз. Банк ресурслари тўғрисида республикамизда и.ф.н. Б.Бабаев, А.Омонов, У.Ортиқов1 ва бошқалар томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Унда банк ресурсларининг моҳияти, таркиби, ресурсларни шакллантириш билан боғлиқ муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини кенг очиб беришга ҳаракат қилинган. Республикамизда пул бозорини шакллантириш ва унда пул ресурслари билан операциялар ўтказишда банклар фаолиятининг стратегиясини ишлаб чиқиш учун банк ресурслари тушунчаси ҳамда банкларнинг ресурслар билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган операцияларнинг моҳиятини тўлиқ англаш ва талқин этиш лозим.
Хорижий иқтисодчи олимлар томонидан ёзилган назарий манбалар ҳамда амалиётчилар иқтисодий таҳлилларини ўрганар эканмиз, шу нарсага амин бўлдикки, «банк ресурслари» тушунчасига катта эътибор берилган. Масалан, Э.Рид, Р.Коттер, Э.Пилл ва Р.Смитларнинг2 ҳаммуаллифлиги остида чоп қилинган «Коммерческие банки» китобида банк балансини гуруҳлаштирилган ҳолда кўриш мумкин ва унда пул маблағларининг манбаларига алоҳида эътибор берилганлиги ҳамда уларни тадқиқ этишда банкларнинг пассив операцияларини чуқур таҳлил қилиш зарурлиги уқтирилганининг гувоҳи бўлдик. Яна бир гуруҳ Д. Полфреман ва Ф. Форд3 каби иқтисодчи олимлар банк фаолиятини таҳлил қилишда банк ресурсларини, банк пассивлари деб кўриб чиқишган ҳамда улар банк акционерлари маблағлари ва жамғармачиларининг маблағларидан ташкил топган, деган фикрни билдиришган. Кўриниб турибдики, хорижлик муаллифлар банк ресурсларини ўз қарашлари орқали ифодалаб уларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш имкониятларини аниқлашдан кўра, тижорат банкларининг пассивларига кенгроқ эътибор беришган. Бу ҳолатни бир жиҳатдан ижобий баҳолаш мумкин, яъники хорижий банклар фаолиятида авваламбор банкларнинг мажбуриятлари ва уларнинг бажарилиши, бизнинг фикримизча, олд вазифа қилиб белгилаб олинган. Бу қарашнинг иккинчи жиҳати шундаки, тижорат банклари шу ресурсларни ўз мажбуриятларини бажариши учун мукаммал жойлаштиришни афзал кўради ва шу орқали ресурслардан юқори самара олиш учун қаттиқ кредит сиёсатини олиб боради, ҳамда тижорат банкларининг фаолияти мижозлари олдида олган мажбуриятларини бажаришга қаратилган бўлади. Биз мазкур параграфнинг бошида ресурс тушунчасига таъриф берганда «ресурс» - бу, нафақат маблағ, балки у заҳира ва имконият ҳам деб ўтган эдик. Шундан келиб чиқиб, «банк ресурслари» нафақат қарз мажбуриятлари ёки эгалик ҳуқуқини олиш учун маблағ жалб қилиш, балки банк учун даромад келтирадиган заҳира ва имконият ҳамдир.
Биз хорижлик олимлар Д.Полфреман ва Ф.Фордларнинг фикрларидан фарқли равишда шуни таъкидламоқчимизки, банкнинг пассивлари ва унинг ресурслари тушунчаси бир хил тушунча эмас. Бизнинг фикримизча, банк пассивлари банк ресурсларини ташкил қилиш манбаи бўлиб, уларнинг ҳажми бир неча омилларга боғлиқ:

  • банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фаолияти;

  • пул-кредит сиёсатини бошқариш соҳасидаги Марказий банкнинг сиёсати; банкнинг жалб қилинган маблағлари ва уларнинг таркиби;

  • тижорат банки томонидан Марказий банкка ўтказиладиган мажбурий заҳира миқдори;

  • бошқа пассивлар.

Иқтисодий манбаларда ва банк маблағларининг шаклланиши бўйича олиб борилган тадқиқотларда «банк ресурслари», «кредит ресурслари», «депозит ресурслари», «банк пассивлари» каби тушунчаларни учратишимиз мумкин ва бу тушунчаларга муаллифлар ўзларининг турлича таърифлари орқали изоҳ берганликларининг шоҳиди бўламиз.
Россиялик олим О. Лаврушиннинг фикрига кўра, тижорат банкларининг ресурслари ёки «банкларнинг ресурслари» банкнинг ихтиёрида бўлган ўз ва жалб қилинган ресурсларининг йиғиндиси бўлиб, ундан актив операцияларини амалга оширишда ишлатилади1. Шундай фикрни бошқа бир гуруҳ муаллифларнинг илмий изланишларида ҳам учратиш мумкин. Тижорат банкларининг ресурслари ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ташкил қилинишини таъкидлаш, бизнинг фикримизча, уларнинг манбаларига кўпроқ эътиборни қаратади. Банк ресурсларининг зарурлиги банк фаолиятини ташкил қилиш ва олиб бориш натижасида шаклланади. Банклар ташкил қилинишининг илк босқичларида банклардан авваламбор ўз капиталининг мавжуд бўлиши ва банклар кейинги фаолиятларини олиб боришлари учун эса маблағлар жалб қилиниши талаб қилинади. Шу боисдан, тижорат банклари ресурслари моҳиятини таърифлаганда нафақат уларнинг қайси манбалар ҳисобидан ташкил қилинганлигини эътиборга олиш, балки у маблағлар банкнинг мақсадли фаолияти учун зарур ва муҳимлигини ҳамда уларнинг самарадорлигига эришишни ҳам кўзда тутиш лозим.
Шундан келиб чиққан ҳолда, биз банк ресурслари - бу банк сиёсати доирасида банк фаолиятини амалга ошириш учун ишлатилиши мумкин бўлган, банкнинг ўз маблағларидан ва жалб қилинган маблағларидан ташкил топган, банкнинг даромад олишга асос бўлувчи заҳира ва имкониятларнинг йиғиндисидир деган таърифни келтирмоқчимиз. Бу таъриф орқали биз биринчи навбатда банк сиёсатини амалга оширишда қўйилган вазифлардан келиб чиққан ҳолда, банк ресурсларини турли манбалардан ташкил қилинишини таъкидлашимиз мумкин.
Тижорат банклари бошқа хўжалик субъектлари каби ўзининг хўжалик ва тижорат фаолиятини таъминлаш учун маълум миқдорда пул маблағларига, яъни ресурсларга эга бўлишлари лозим. Иқтисодиёт ривожланишининг замонавий талабларида банк ресурсларини ташкил этиш муаммоси банк фаолиятини бир маромда олиб бориш учун биринчи даражали ҳисобланади. Буни шундай изоҳлаш мумкин, яъни иқтисодиётнинг бозор моделига ўтиши билан банк ишида давлат монополияси тугатилди, икки босқичли банк тизимини шаклланишида банк ресурслари характери ижобий томонга ўзгаради.
Бундан ташқари, унинг актив операциялари кўлами, ресурслар ҳажмига боғлиқ бўлади. Бундай ҳолат ресурсларни жалб қилиш бўйича банклар ўртасида рақобатни келтириб чиқаради.
Шундан келиб чиқиб, банк ресурслари тижорат банки фаолиятини кенг олиб боришга асос бўлиб, банкка маълум миқдорда даромад келтира олиш қудратига эга бўлган заҳира ва имкониятдир. Тижорат банклари ўзининг кредит сиёсатини ишлаб чиққанда ёки узоқ даврга ўз фаолиятининг стартегик йўналишларини белгилаганда шу захира ва имкониятларнинг кўламини кенг кўриб чиқиши ва ресурсларни ўз фаолият йўналишларининг даромад манбалари сифатида назарда тутиши лозим.
Чет эл адабиётларида1 маблағларни жалб қилиш операцияларини нафақат тижорат банклари, балки молиявий компаниялар, жамғарма кассалари, турли хил фондлар ҳам бажаради деган фикрни учратиш мумкин. Албатта, бозор муносабатларининг ривожланиши банклар фаолиятида рақобатбардош молиявий институтлар ва фондларнинг шаклланишига олиб келади. Лекин, фондларнинг фаолияти ва мақсади билан тижорат банкларининг фаолияти ва мақсади бир хил эмас. Турли фондлар ва муассасалар фаолиятидан кўра банкларда депозитлар суғурталанган ва кафолатлангандир. Турли бошқа молиявий муассасаларга нисбатан тижорат банклари бу маблағларни сақлаш ва рискдан ҳимоя қилишда маблағ эгасига ўз кафолатини бериши мумкин ва мижознинг ўз маблағини йўқотиши билан боғлиқ риски банкларда бошқа фондлар ёки кассаларга нисбатан анча паст ёки деярли йўқ дейиш мумкин.
Банкнинг асосий вазифаларидан бири бўш пул маблағларини мумкин қадар кўпроқ жалб қилиш ва уларни бошқа фойда келтирувчи оптимал активларга жойлаштиришдан иборат.
Банк ресурслари банклар томонидан амалга ошириладиган пассив операциялари ёрдамида шаклланиб, банк балансининг пассив қисмида икки катта гуруҳга бўлиб ҳисобга олинади. Булар: банкларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағларидир. Жалб қилинган ресурсларни баъзи ҳолларда иккига бўлиб қаралади. Биринчиси, бу жалб қилинган депозитлар, иккинчиси, бошқа мажбуриятлар ва сотиб олинган ресурслардир. Бу ресурслар банкнинг актив операцияларини амалга оширишда ишлатилади, яъни банк ресурслари даромад олиш мақсадида турли хил соҳаларга жойлаштирилади. Банкнинг пассив ва актив операциялари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, пассивларнинг таркиби ва характери кўп жиҳатдан банкларнинг актив операцияларини амалга оширишда ўз ифодасини топади. Шу билан бирга, ресурслар характерига банкларнинг кредитлаш сиёсатининг ўзгариши ҳам таъсир қилади.
Банк ресурсларининг асосий қисмини банк мижозларининг маблағлари ташкил қилади.
Тижорат банки ўз мижозларининг бўш турган маблағларини қарзга олиш билан бир вақтнинг ўзида, бу маблағларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мажбуриятини ҳам олади, шунинг учун банк барқарор ликвидликка эга бўлиши керак. Ишончлилик ва ликвидлилик тамойиллари тижорат банки мавжудлигининг зарур шартларидан бўлиб, улар аҳолининг бўш турган пул маблағларининг банк сари оқимини таъминлайди. Ундан ташқари банкнинг аҳволи молиявий жиҳатдан кам самарали бўлган ҳолатда мижозлар ўз маблағларини қайтариб олишларига ишонч ҳосил қилишларига замин яратади. Ресурслар ёрдамида банкларнинг ташкилий фаолияти амалга оширилади, кредитлар бериш салоҳияти, тўловларнинг амалга оширилиши натижасида, банкларнинг даромадлари вужудга келтирилади.
Банк ресурсларининг шаклланиши ва айланиши узлуксиз жараённи ташкил қилади ва бу эса, ўз навбатида банклар фаолиятини доимийлигига асос ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларининг ресурсларини ташкил қилиш жараёнига катта аҳамият берилади.
Шу сабаб, ўтиш иқтисодиётини бошидан кечираётган деярли барча мамлакатларда тижорат банклари ресурсларини шакллантириш тизимида тубдан ўзгаришлар амалга оширилди. Бундай ўзгаришларга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди. Булар:

  • банклараро кредит бозорида Марказий банкнинг фаол иштирок этишининг таъминланиши ва бу ўз навбатида кредит рискини камайтирганлиги;

  • иқтисодиётда нотўловлар муаммосининг мавжудлиги ва кредитнинг қайтарилмаслиги оқибатида, тижорат банкларининг зарар кўриш даражасининг ошиши;

  • аҳоли қўлидаги омонатларнинг ўсиши;

  • корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва бошқалардир.

Банкларда мавжуд бўлган маблағлардан фойдаланиш имкониятига ва уларнинг манбааларига қараб банк ресурслари ўз ресурсларига ва қарз (сотиб олинган) ресурсларга бўлинади. Банк ресурсларига банк капиталидан ташқари маълум вақт давомида банк ихтиёрида бўлган жалб қилинган депозитларни, бошқа банклардаги депозит ва вакиллик ҳисоб рақамидаги қолдиқларни, форвард валюта курси ва клиринг бўйича қолдиқларни ҳам киритиш мумкин.
Ундан ташқари, банкнинг ихтиёрида мавжуд бўлган ресурслар унинг амалга оширилиши мўлжалланаётган актив операциялар учун етарли бўлмаса, зарур миқдордаги маблағларни марказий банкдан, нобюджет фондлардан, ресурслар бозоридан сотиб олиши ёки қарзга олиши мумкин. Шундай қилиб, ўз маблағлари ва жалб қилинган ёки сотиб олинган маблағлари йиғиндиси таркибий шаклланиш жиҳатдан тижорат банкларининг ресурс базасини ташкил қилади. Халқаро банк амалиётида банкларнинг ресурс базасини шакллантирувчи асосий манбаларга ўз капиталидан ташқари қуйидагилар киради: юридик ва жисмоний шахсларнинг депозит ҳисоб варақларидан қолдиқлари; банк томонидан юридик шахслар учун муомалага чиқарилган векселлар ва депозит сертификатлар; олинган банклараро кредитлар; вакил банк томонидан очилган “Востро” депозит ҳамда валюта ҳисоб варақасидаги маблағлар ва бошқа манбалар.
Тижорат банкларининг ресурс базасини ресурсларнинг турлари бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин. Бу банкнинг ўз маблағлари, уларга тенглаштирилган маблағлар ҳамда жалб қилинган ва қарз маблағларидир.
Тижорат банкларининг ўз маблағларини оладиган бўлсак, улар ўзининг ишончлилик даражаси буйича фарқланади. Ўз маблағлари элементлари орасида (умуман резерв базасида) энг ишончлиги, тижорат банкларининг устав капиталидир. Тижорат банкларининг ресурс базасини қуйидагича таснифлаш мумкин.



Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish