Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби


Банк капитали етарлилиги бўйича Базель-III талабларини жорий этиш муддатлари



Download 479 Kb.
bet9/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив

Банк капитали етарлилиги бўйича Базель-III талабларини жорий этиш муддатлари
(Тегишли молиявий йилнинг 1 январь ҳолатига )



Кўрсаткичлар

2013 й.


2014й.


2015й.


2016й.


2017й.


2018й.


2019й.


Базавий I даражали капитал (Оддий кациялар+тақсимланмаган фойда)га минимал талаб (Minimum Common Equity Cpital Ratio=core tier-one capital)

3,5%

4,0%

4,5%

4,5%

4,5%

4,5%

4,5%

Махсус захира капитали (Capital Conservation Buffer)










0,625%


1,25%


1,875%


2,50%


Базавий I даражали капиталига минимал талаб +Махсус захира капитали

3,5%


4,0%


4,5%


5,125%


5,75%


6,375%


7,0%


I даражали капиталга минимаг талаб(Minimum Tier I Capital)

4,5%


5,5%


6,0%


6,0%


6,0%


6,0%


6,0%


Умумий капиталга минимал талаб (Minimum Total Capital)

8,0%


8,0%


8,0%


8,0%


8,0%


8,0%


8,0%


Умумий капиталга минимал талаб+Махсус захира капитали

8,0%


8,0%


8,0%


8,625%


9,25%


9,875%


10,5%


Шуъба корхоналарига инвестициялар бўйича Базель III га мувофиқ банкларга капиталнинг 15 фоизидан ошмайдиган миқдорда консолидациялашмаган молиявий муассасаларнинг оддий акцияларига инвестициялар қилишга рухсат берилади. Инвестицияларнинг юқоридаги 15% дан ортиқ қисми 2015 йил 1 январдан бошлаб капитал таркибидан 100 фоиз чегириб ташланди.


Базель III тавсияларини жорий этишда кутилаётган муаммолар:

  • оддий акциялар салмоғини ошириш учун қўшимча акцияларни муомалага чиқариш ва инвесторларни жалб этиш, акциялар таклифининг ортиши ҳисобига акция баҳосининг пасайиши;

  • тақсимланмаган фойда салмоғини ошириш борасида акциядорлар ўртасида манфаатлар келишмовчилигининг юзага келиши;

  • иқтисодий рецессия шароитида соф фойдани ошириш имкониятининг чекланиши;

  • янги ликвидлилик талабини жорий этиш ҳисобига даромадлиликнинг пасайиши;

  • банкларнинг кредитлаш кўламининг қисқариши.



4.6. Тижорат банкларининг депозит операциялари ва нодепозит ресурслари
Тижорат банклари ресурсларининг асосий қисмини жалб қилинган маблағлар ташкил этади. Ҳар бир тижорат банки фаолиятида жалб қилинган маблағлар муҳим аҳамият касб этади, чунки тижорат банкларининг ўз маблағлари асосан банкни ташкил қилиш ва шакллантириш билан боғлиқ вазифани амалга оширса, жалб қилинган маблағлар эса, банкнинг барқарор даромад олиш имкониятини таъминлаб туради. Шунинг учун ҳам, ҳар бир тижорат банкининг жалб қилинган маблағларини доимий таҳлил қилиб бориш банкнинг барқарорлигини таъминлаш имконини беради. Тижорат банкларида пухта ўйланган депозит ва кредит сиёсати бўлишини талаб қилади. Тижорат банкларида депозит ва кредит сиёсатининг тўғри ташкил этилганлиги, улар орасидаги боғлиқлик ва нисбатнинг оптимал танланганлиги банкларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўлиши мумкин.
Тижорат банклари ресурсларининг таркибида депозитли манбалар муҳим рол ўйнайди. Депозитлар қуйидагилардан ташкил топади:

  1. Талаб қилиб олинадиган депозитлар

  2. Жамғарма депозитлари

  3. Муддатли депозитлар

Талаб қилингунгача бўлган депозитлар бўйича ҳисобварақалари эгалари томонидан жорий операцияларни амалга ошириш учун ишлатилади ва улар қолдиқнинг номунтазамлиги билан характерланади. Шунинг учун бундай счетлар гуруҳи даромадлик даражаси билан ажралиб туради. Юридик шахсларга очилган талаб қилингунча ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи бўйича фоизлар минимал даражада ёки умуман тўланмаслиги мумкин.
Жисмоний шахслар учун очилган талаб қилингунча ҳисобварақлар бўйича фоизлар деярли мажбурий тартибда ўрнатилади, аммо у бўйича даромад ҳамиша муддатли қўйилмаларга қараганда пастроқ бўлади. Муддатли қўйилмалар бўйича фоиз ставкаси ҳажмини ўрнатишдаги муҳим омил бўлиб маблағлар жойлаштирилган муддат ҳисобланади.
Марказий банк эмиссия маркази сифатида макроиқтисодий даражадаги пул айланиши ҳамда банк тизимининг ликвидлилиги нуқтаи назаридан тижорат банкларининг улар томонидан жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш имкониятларини доимий равишда тартибга солиб туради.
Талаб қилиб олингунгача бўлган депозитлар қуйидаги хусусиятларга эга:

  • депозитнинг бу турида хоҳлаган вақтда, хоҳлаган суммада
    маблағни қўйиш ёки олиши мумкин;

  • депозит муддати чегараланмаган;

  • кам миқдорда фоиз тўланади ва ҳ. к.

Тижорат банкларида жалб қилинган маблағлар таркибида талаб қилиб олингунча депозитлар турлича ҳажмга эга. Бу одатда, банк ресурсларини шакллантиришнинг энг арзон манбаидир. Маблағларнинг юқори ҳаракатчанлиги туфайли талаб қилингунча ҳисобварақлардаги қолдиқ доимий эмас, баъзида жуда ўзгарувчан. Ҳисобварақ эгаси истаган пайтда маблағларни олиш эҳтимоли банк оборотида юқори ликвид активларнинг ҳиссаси кўпроқ бўлишини талаб қилади. Бу эса камроқ ликвидлика эга бўлган бироқ юқори даромад келтирувчи активларнинг ҳиссасининг қисқариши эвазига юз беради. Шу сабабли талаб қилгунгача ҳисобварағи эгаларига паст фоиз тўлайдилар ёки умуман тўламайдилар. Бироқ, талаб қилгунча ҳисобварақлардаги маблағларнинг юқори даражадаги ҳаракатчанлигига қарамасдан уларнинг минимал, доимий қолдиғини аниқлаш ва улардан барқарор кредит ресурси сифатида фойдаланиш имкониятига банклар эга бўлмоғи лозим.
Муддатли депозитлар - бу банклар томонидан маълум муддатга жалб қилинадиган депозитлардир. Бу турдаги депозитларлар қўйилган муддатда ўзгармас бўлиши лозим ва улар жорий тўловлар учун ишлатилмайди.
Муддатли қўйилмалар маблағларни шартнома бўйича муддат ва шартларда тўлиқ банк ихтиёрига беришни англатади, бу муддат тугаши билан муддатли қўйилма хоҳлаган пайтда эгаси томонидан қайтариб олиниши мумкин. Муддатли қўйилма бўйича тўланадиган фоиз ҳажми депозит муддати, суммаси ва шартномани пул қўювчи томонидан бажарилишига боғлиқдир. Қўйилманинг муддати ва суммаси қанчалик катта бўлса, фоизи ҳам шунчалик юқори бўлади. Юқорида таъкидлаганимиздек, амалиётда асосан 1, 3, 6, 9, 12 ой ёки янада узоқроқ муддатга қўйилмалар расмийлаштирилади. Бундай аниқ чегаралар пул қўювчиларни ўзларининг маблағларини рационал ташкил қилиш ва қўйилмалар қўйишга рағбатлантиради, шунингдек банкларга ўзларининг ликвидликларини бошқариш учун шароит яратади.
Муддатли депозитлар депозитларнинг бошқа турларига нисбатан банкнинг барқарор ресурс базасини таъминлайди. Шу боис тижорат банклари муддатли депозитлар салмоғини кўпайтиришга ҳаракат қилишлари лозим.
Муддатли депозитлар қуйидаги хусусиятларга эга:

  • аниқ муддатга эга ва улар бўйича ўзгармас (депозит сиёсатида кўрсатилган) фоиз тўланади;

  • жорий ҳисоб-китоблар учун фойдаланилмайди;

  • мижоз томонидан муддатидан олдин олинмаслиги лозим акс ҳолда фоиз тўлаш бўйича шартнома шартлари бекор қилинади ва талаб қилиб олингунча депозит миқдорида фоиз тўланиши мумкин;

  • маблағлар секин айланади, узоқ муддатли ссудаларга йўналтирилади ва ҳ.к.

Жамғарма депозитлари аҳоли пул жамғармаларининг тўпланиши учун хизмат қилади. Жамғарма депозитларга пул маблағларини жамғариш ёки сақлаш мақсадида шакллантирилган қўйилмалар киради. Уларнинг махсус хусусиятли томонлари сақлашнинг рағбатлантирилиши ва юқори даромадлилик даражаси, маълум давр ичида жамғарила бориши кабилар ҳисобланади. Тижорат банклари фаолиятидаги муҳим йўналишлардан бири бўлиб, аҳоли маблағларини жалб қилиш ҳисобланади ва йирик тижорат банклари бу борада муваффақиятли рақобат қилмоқдалар.
Назарий жиҳатдан замонавий банк тизимида нақд пулсиз айланишларнинг ривожаланиши натижасида дастлабки шакллантирилган депозитларни (дастлабки ёки реал депозитлар Марказий банк томонидан чиқарилган нақд пуллар асосида шаклланганликни тақазо қилади) чекланмаган тарзда бир банкдан иккинчи банкка ўтказиш, шу билан бирга эса, тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларни чексиз ошириш имконияти мавжуд. Хорижий назарияда бу жараён депозит мультипликацияси (яъни маблағларнинг бир банкдан бошқасига занжирсимон шаклда ўтказилиши) ва кредит экспанцияси деб ном олган.
Марказий банк томонидан ўрнатилган мажбурий заҳира талаблари банк тизимида депозит ва кредитларни оширишнинг бевосита чекловчиси бўлиб хизмат қилади. Агар мажбурий захира йўқ деб тахмин қилинса назарий жиҳатдан депозит мультипликацияси ва кредит экспанцияси чексизликка тенг ва тескариси, мажбурий захира 100% бўлган тақдирда депозит мультипликацияси 0 га тенг бўлади.
Депозит (ёки кредит) мультипликациясининг максимал миқдори ёки чегарасини ҳисоблаш учун қуйидаги математик формуладан фойдаланиш мумкин.

бу ерда:
Д – банк тизимида шакллантирилиши мумкин бўлган депозитнинг максимал миқдори;
До – дастлабки депозит;
R – депозит бирлигига тенг келадиган ликвидликлик захираси.
Мажбурий захира даражасига тескари мутаносиб равишда мультипликация даражаси ўзгаради, демак мажбурий захира даражаси ошса, банк тизимининг кредит салоҳияти имкониятлари ҳам камаяди.
Депозит мультиликацияси ва кредит экспанцияси ғояси қуйидаги иқтисодий заруриятни келтириб чиқаради: ҳар қандай тижорат банки депозитларни қабул қила туриб, ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларни бажаришлари учун унинг маълум бир қисмини ликвидлилик заҳираси сифатида сақлашлари лозим. Шу боис тижорат банкларининг кредит бериш салоҳияти миқдори банк томонидан жалб қилинган молиявий ресурслар, мажбурий захира ва ликвидлилик захираси ҳажмига боғлиқ. Кредит салоҳияти миқдори (Кс) ни қисқача ҳолда қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
Кс = Д – Мз – Лз
бу ерда:
Д - жалб қилинган маблағлар;
Мз - мажбурий захира миқдори;
Лз - ликвидлиликни таъминлаш бўйича захиралар.
Шундай қилиб тижорат банкларининг кредит салоҳиятига:

  • банкка жалб қилинган маблағларнинг умумий миқдори;

  • Марказий банк томонидан ўрнатилган мажбурий захира даражаси;

  • жорий ликвидлиликни сақлаш мақсадида ташкил қилинган захира ва ундан фойдаланиш тартиби;

  • кредит салоҳияти манбаларининг таркиби ва барқарорлиги;

  • банк мажбуриятларининг таркиби ва умумий миқдори каби омиллар таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ва 2005 йил апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш тўғрисида”ги Фармонларига асосан тижорат банклари аҳолининг бўш маблағларини муддатли депозитларга жалб қилишни оширишга қараб банклар даромади имтиёзли солиққа тортилиш ва фоиз миқдорларини ошириш мумкинлиги таъкидланган.
Жаҳон банки амалиётида тижорат банкларига маблағларни жалб қилишнинг кенг тарқалган нодепозит шакллари ҳам мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:

  • банклараро бозордан қарз олиш;

  • қимматли қоғозларни қайтиб сотиб олиш шарти билан сотиш;

  • банк акцияларини сотиш;

  • тижорат қоғозларини чиқариш;

  • евро-долларлар бозоридан қарз олиш;

  • облигациялар чиқариш ва бошқалар.

Шуни таъкидлаш лозимки, хорижий давлатларда тижорат банкларини ривожлантиришда ресурсларнинг нодепозит манбаларига катта эътибор берилади. Улар бозорда рақобатчилик асосида воситачилар (брокерлар) орқали ресурсларни сотиб оладилар. Бу ерда биринчидан маблағларни сотиб олиш ғояси банкнинг ўзига тегишли, иккинчидан, бу ғоя банкнинг бирор-бир мижози билан боғлиқ эмас. Нодепозит манбалардан асосан молиявий марказларда жойлашган ҳамда молия бозори механизмидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йирик банклар кенг фойланадилар. Одатда нодепозит маблағлар йирик миқдорда сотиб олинади.
Мазкур бўлим бўйича хулоса қилиб, шуни таъкидламоқчимизки Ўзбекистонда тижорат банкларининг ресурслари салмоғини оширишга катта эътибор берилаётган ҳозирги вақтда тижорат банклари қўйилмаларига маблағларни жалб қилиш учун қуйидаги чора-тадбирлар банк ресурсларини оширишда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бу соҳада:

  • аҳоли маблағларини жалб қилиш бўйича турли дастурларни ишлаб чиқиш;

  • мижозлар – пул жамғарувчиларга турли-туман банк хизматларини кўрсатиш;

  • қўйилма муддати тугаши билан мукофот бериш билан инвестицион характердаги қўйилмаларга юқори фоиз ставкасини қўллаш;

  • доимий пул жамғарувчиларга “банкка садоқати” учун мукофот тўлаш;

  • мижоз ва банк иқтисодий қизиқишларини оптималлаштирадиган аралаш характерда амал қилувчи НАУ ва САПС типидаги ҳисобварақларни қўллашни амалга оширишлари мумкин.


Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish