Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби



Download 479 Kb.
bet1/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив


IV-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ПАССИВ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИ


4.1. Банк баланси ва унинг тузилиши

Бугунги кунда ҳар бир корхона Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ва хўжалик фаолияти бўйича ишлаб чиққан ҳисоб сиёсатига асосланиб ўзининг бухгалтерия ҳисобини юритади. Бухгалтерия ҳисобининг асоси бўлиб, унинг асосида тузиладиган молиявий ҳисобот шакллари ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу ҳисобот шакл турларини тузишга бўлган талаб янада ошмоқда. Бу давр тақозосидир.


Юритиладиган ҳар бир ҳисобот шакли тури муайян корхонанинг молиявий ҳолати, унинг барқарорлиги ҳамда иқтисодий мустақиллигини кўрсатиб турувчи ҳужжат ҳисобланади. Бу ҳужжат турли хил, яъни ички ва ташқи фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлади. Бу ҳужжатнинг асосий фойдаланувчилари бўлиб корхонанинг маъмурий бошқарув аппарати таркибига кирувчи ходимлар ҳисобланади. Асосий фойдаланувчилар дейилишига сабаб, бу аппарат таркибига кирувчи ходимларнинг молиявий ҳисобот шакл турларига кирувчи ҳужжатлардан фойдалана олиш қобилияти (ишга бўлган масъулияти) корхонанинг истиқболини кўрсатиб беради. Ташқи фойдаланувчилар учун эса, улар иккиламчи заруррий ҳужжатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига асосан қуйидаги ҳужжатлар молиявий ҳисобот шаклларига киритилади:
- бухгалтерия баланси;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
- асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
- пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
- хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
- изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Молиявий ҳисобот шакллари бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.
Молиявий ҳисобот шаклларининг энг асосийси бухгалтерия баланси ҳисобланади. Банк баланси тижорат банкининг ресурслари ҳолати, уларнинг шаклланиш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари, шунингдек, банк фаолиятини ҳисобот даври боши ва охиридаги молиявий натижаларини пул шаклида ифодалайди. Банк баланси – бу аналитик ҳисобнинг барча шахсий ҳисобварақларидаги қолдиқ суммасини акс эттирадиган бухгалтерия ҳисобининг асосий ҳужжатидир. Балансда акс эттирилган маълумотлар таҳлили банкнинг маълум давридаги фаолиятига мажмуали тавсиф бериш имконини яратади. Балансни баҳолаш деганда мавжуд ўз маблағларини аниқлаш, ресурслар манбалари структурасидаги ўзгаришлар, активлар таркиби ва динамикаси ҳамда бошқаларни билиш имкони тушунилади. Бундан ташқари, баланс асосида тижорат банкининг ликвидлилик ҳолати, даромадлилиги ва мавжуд тараққиёт истиқболлари тўғрисида хулоса чиқариш мумкин.
Банклар баланси таркиби ва тузилиши уларнинг фаолияти хусусияти ва ўзига хосликлари, кредит ташкилотларидаги бухгалтерия ҳисобини тузиш тамойиллари ва банк операцияларида қўлланилишига боғлиқ.
Тижорат банки баланси банкнинг ўз ва жалб этилган маблағлари ҳолати ҳамда уларни кредит ҳамда актив операцияларга жойлаштирилишини акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботи шакли ҳисобланади. Бундан ташқари, банк баланси банк томонидан амалга ошириладиган операцияларни ифодалайди, ҳақиқий олинган фойдани акс эттиради. Баланс ҳисоб ва ҳисоботнинг ягона ҳужжати бўлади ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Банклар баланси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган банкларда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига мос унификацияланган схема бўйича тузилади. Банк баланслари тижорат ахборот воситаларига киради ҳамда тезкорлик, аниқлилик ва ишончлилик талабларига жавоб беради. Банк баланси оперативлиги уни ҳар кунлик тузилишида кўриш мумкин. Бундай тартиб банклардаги бухгалтерия ҳисобини маълум даражада тўғрилиги ва ишончлилигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда тасдиқланган, 22-сон ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилган “Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида”ги Низомда банк баланси қандай кўринишда бўлиши кераклиги кўрсатилиб ўтилган. Ушбу Низомга асосан банк балансининг тахминий қайдномаси қуйидаги кўринишга эга бўлиши керак.



Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish