Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби


-расм. Тижорат банклари ресурсларининг шаклланиш жиҳатдан таркибий таснифи



Download 479 Kb.
bet3/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив

2-расм. Тижорат банклари ресурсларининг шаклланиш жиҳатдан таркибий таснифи


Тижорат банкининг ресурс базасини ташкил қилиниши, таҳлили ва бошқарилиши умумий объектив иқтисодий қонунлар, ҳамда банк тизимининг тизимли ташкил қилинишига асосланади. Қуйида тижорат банкларининг ресурсларини таснифини келтирамиз.
9-жадвал
Тижорат банклари ресурсларининг манбаси бўйича таснифланиши



Тасниф
белгилари

Ресурслар турлари

Изоҳ

Манбаи
бўйича



Ўз маблағлари



Низом, қўшимча капитал, захиралар, фойда ва зарарлар ҳисоб рақамидаги қолдиқ

Жалб қилинган ва қарз маблағлари

Мижозларнинг ҳамда вакил - банкларнинг депозит, жамғарма ва бошқа ҳисоб рақамларидаги маблағлар; аҳоли омонатлари

Маблағлар-нинг кимга тегишлилиги бўйича

Банкка тегишли



Ўз маблағлари: тақсимланмаган фойда, тақсимотдан кейинги жорий даврнинг фойдаси, ўз маблағларини кўпайишига таъсир қилувчи харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда эмиссион даромад

Банкка тегишли бўлмаган

Банклараро кредит, жалб қилинган депозитлар, махсус жамғармалар, корхоналарнинг ҳисоб рақамлардаги вақтинча бўш пул маблағлари, банкнинг кредиторлик қарзлари, дебиторлар билан ҳисоблашишлар бўйича заҳиралар

Муддатига кўра

Узоқ муддатли

Ўз маблағлари, ўз маблағларига тенглаштирилган маблағлар, узоқ муддатли депозитлар

Қиска муддатли

Қисқа муддатли депозитлар, корхона ва ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамларидаги минимал қолдиқдан ортган маблағлар

Қиймати

Тўловли

Депозитлар, бошқа юридик шахсларнинг кредитлари

Нисбатан тўловсиз

Талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамлари, корхоналарнинг ҳисоб рақамлари

Ишончлилик даражасига кўра

Ишончли

Ўз маблағлари, узоқ муддатли депозитлар

Ишончсиз

Талаб қилиб олингунча депозитлар, корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар

Кўпайиш манбаи

Ўз ички ва ташқи маблағлари

Тақсимланмаган фойда. Қимматли қоғозларни чиқариш (акция, облигация) шу жумладан, банк активларини сотиш, кўчмас мулкни ижарага бериш

Жалб қилинган ички ва ташки қарз маблағлари

Қимматли қоғозларни конвертация қилиш, фуқароларнинг омонатлари, юридик шахсларнинг депозитлари, банклараро кредитлар

Бу тасниф иқтисодий адабиётларда келтирилган қисқача таснифлардан фарқли равишда банк ресурсларининг манбаси, турлари, кимга тегишлилиги, муддати, қиймати, ишончлилик ва риск даражасини кўрсатиш имкониятларини ўзида мужасамлаштирган ҳолда ишлаб чиқилди.


Тижорат банкларининг барча ресурс базасидаги элементларни турли белгилар бўйича гуруҳларга ажратдик:

  • манбалари бўйича;

  • маблағлар кимга тегишлилиги бўйича;

  • муддатига кўра;

  • қийматига кўра;

  • ишончлилик даражасига кўра;

  • кўпайиш манбаига кўра ва бошқалар.

Тавсия қилинган тасниф, бизнинг фикримизча, банклар фаолияти учун зарур бўлиб, тижорат банклари ўзида мавжуд бўлган ресурсларни қайси манбадан, қандай қийматда, қанча муддатга жалб қилинганлиги тўғрисида яққол тасаввурга эга бўлади. Бундан ташқари, бу тасниф асосида тижорат банклари маблағлари қайси субъектга тегишли эканлиги ва бу субъектнинг молиявий аҳволи, унга шу маблағлар қайси муддатга зарурлиги ёки бошқача қилиб айтганда, уларнинг ликвидлилик, ишончлилик даражаси, шу маблағлар бўйича мавжуд рисклар ва уларнинг даражасини аниқлашга ҳамда шу омиллар асосида чора-тадбирларни амалга ошириб банкларнинг ресурс базасини барқарор ушлаб туришга ёрдам беради.
Одатда тижорат банкларининг фаолияти асосий хусусияти шундан иборатки, уларнинг ресурс базасининг асосий қисмини (80-90) фоизини четдан жалб этилган маблағлар, қолган (10-20) фоизини эса ўз маблағлари ташкил этади. Келгуси бўлимларда уларга батафсил тўхталиб ўтамиз.


4.3. Банк маблағларини ташкил қилиш назариясининг модели ва усуллари

Ҳар бир иқтисодий субъектнинг фаолиятини режалаштириш нуқтаи назаридан уларнинг жамғармалари ва улар салмоғининг ўзгариш квотасини белгилаш банклар ва уларга ўхшаган бошқа субъектлар олдидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу масала пул маблағлари билан ишловчи субъектлар учун нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятига эга. Мамлакат миқёсида ресурсларни жалб қилиш, нафақат давлат аҳамиятига, балки мамлакат молиявий бозорида фаолият кўрсатувчи бошқа молиявий субъектлар учун ҳам муҳим, чунки бу субъектлар ўзаро рақобат асосида фаолият кўрсатадилар ва уларнинг бу рақобатга асосланган фаолияти шу субъектлар ҳамда давлат учун фойда келтириши лозим. Банклар томонидан пул маблағларини йиғиш, бошқа депозитларни жалб қилиш стратегиясини амалга ошириш банкнинг кредит-инвестицион фаолиятини амалга ошириш учун ҳам зарурдир.


Жамғарма, яъни пул маблағларини йиғиш назариялари иқтисодий фанлар ривожланишининг асосий қисмларидан ҳисобланади. Маблағларни жалб қилиш назариялари ва уларнинг келиб чиқиши бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Кейинсчиликкача бўлган давр (XVI-XVIII асрлар).
2. Кейнсчилик даври (XVIII аср охири – XIX аср боши).
3. Замонавий давр (XIX аср – ҳозирги давр).
Иқтисодчилар томонидан олиб борилган илмий изланишларни қиёсий таҳлил қилиб қарайдиган бўлсак, жамғарманинг ягона омили даромад эканлиги кўрсатиб берилган ва жамғарманинг даромадга боғлиқлигини қуйидаги формулада ифодалаш мумкин,
Gs = d + Ks • D
бу ерда:
Gs – жамғарма миқдори;
d – жон бошига тўғри келувчи даромаднинг ўртача миқдори, бунда паст даражадаги даромадда жамғариш амалга оширилмаслиги мумкин (d<0);
Ks – даромад ҳисобидан жамғарма ўсишининг коэффициенти (Ks >0);
D – жон бошига тўғри келувчи даромад миқдори.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, пул маблағларини жамғариши квотасини топиш мумкин.

А.Маршал d ва Ks кўрсаткичларининг жамғарма функцияларини турли иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсирида кўриб чиққан. Бу омиллар қаторига у биринчидан, маданий, тарихий, анъанавий, урф-одатларни, иккинчидан, жамғармалар бўйича тўланадиган фоиз ставкаларини олган.
Жамғарма жараёни билан боғлиқ ҳолатларни таҳлил қилиб А.Маршалл “Накопленные богатства регулируются множеством разнообразных причин: обычаем, привычкой к сдержанности и умением предвидеть будущее, а в первую очередь – силой семейных привязанностей”1 деб таъкидлайди.
Юқорида келтирилган омиллар d – миқдорининг кам ёки кўп бўлишини бошқариб туради. Ундан ташқари жамғарма ўсиш коэффициенти олинган даромаддан қай даражада фойдаланиш, уни тақсимлаш, жорий ва калажакдаги пулга бўлган талаб, бошқача қилиб айтганда, пулнинг дисконтлаштирилган қиймати ёки вақт бирлигида пул қийматининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Бу ҳолда жамғарманинг фойдалилик даражаси бўйича фоиз ставкаси билан ўлчанади. Агар жамғармага бўладиган фоиз ставкаси юқори бўлса демак, унинг фойдалилик даражаси ҳам шунча юқори ва аксинча, истеъмолни чегаралаб жамғармага ажратилган маблағнинг самараси паст бўлиши мумкин.
Жамғарма назариясининг иккинчи босқичи (Дж.М.Кейнс, Р.Голдемит ва бошқалар) жамғарма функциясини тавсифлашда асосий кўрсаткичлар даромадлар суммаси, истеъмол ва жамғармаларнинг ўзаро боғлиқлигини, улар ўртасидаги фарқлар миқдорини кўриб чиққанлар. Дж.М.Кейнс томонидан олға сурилган жамғарма функциясининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, у жамғарманинг юзага келишида инсоний омилларни, субъектив бошқа сабабларни ҳам кўриб чиққан ва бу омиллар жамғарма юзага келишида устивор роль ўйнайди деб қабул қилган.
Бунда Кейнс қуйидаги гипотезаларга асосланган:

  1. Олинган даромаддан жамғарма қилишда ёки унинг бир қисмини жамғарма сифатида сақлаб қолишда саккизта асосий рағбат ёки сабаб бўлади. Булар: эҳтиёткорлик, олдиндан кўра билиш, ҳисоб-китоб қила билиш, яхшиликка интилиш, мустақиллик, тадбиркорлик, мағрурлик ва зиқналикдир. Албатта, бу рағбат ёки сабаблар бугунги кунда ҳам ўз аҳамияти ва ўрнига эга деб ўйлаймиз.

  2. Юқоридаги рағбатлар иқтисодий субъектларнинг ҳатти-ҳаракатига боғлиқ, бошқача қилиб айтганда уларнинг даромад олиши билан истеъмоли ҳам ошиши мумкин, лекин жамғарма бўлиши учун истеъмолнинг ўсиши даромад ўсишидан паст юради.

  3. Даромад ўсиши билан истеъмол ҳажми нисбатан камаяди ва жамғарма ҳажми ошади.

Кейнс томонидан илгари сурилган ғояларда даромаднинг ошиши билан жамғарма квотаси (салмоғи)нинг ошиши тўғри пропорционал эканлиги тасдиқланди. Нобель мукофоти совриндори америкалик олим С.Кузнец қатор давлатларда аҳоли жамғармасининг ўсиши билан бирга узоқ вақт давомида жамғарма квотасининг ўзгармаганлигини ёки сезиларсиз ўзгарганлигини тадқиқот қилган. АҚШ, Франция, Германия каби давлатларда иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейинги йилларда нисбатан жамғармалар ўсган бўлсада, кейинроқ бу ҳол олдинги ҳолатга қайтган, яъни даромад ошсада, жамғарма квотаси секинлик билан ўсиб борган ёки ўзгармаган.
Бу бошқа қатор омилларнинг таъсири алоҳида олган даромаднинг таъсиридаги анча юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатилган. Улар шундай ҳолатага олиб келиши мумкинки, юқори даромад юқори жамғарма квотасини бермаслиги, аксинча кам даромад юқори жамғарма квотасига ҳам олиб келиши мумкин.
Кейинги даврда бошқа омилларни комплекс равишда кўриб чиқиш масаласига устиворлик берилган. Бундай омиллар қаторига:

  1. Давлатнинг сиёсий-иқтисодий барқарорлиги ва унинг сиёсатдаги ижтимоий-иқтисодий соҳага эътибор жамғармаларни камайтиришга олиб келиши мумкин. Агар жамиятда давлат томонидан юқори ижтимоий-иқтисодий кафолатлар белгиланган бўлса (юқори иш ҳақи, нафақа, пенсия тўловлари, тиббий суғурта ва бошқалар) бу ҳол алоҳида қора кунга жамғарма қилмаслигига шароит яратади.

  2. Давлатнинг молиявий барқарорлиги. Бу омил ҳам жамғармаларнинг таркибини ўзгартириб, унга икки томонлама таъсир қилиш мумкин. Биринчидан, бу омил аҳолининг расмий (банклардаги) жамғармаларини ошириш ва бу жамғармалар мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг манбаи бўлиши мумкин. Иккинчи томондан бу омил норасмий жамғармалар (чет эл валютасидаги, “ёстиқ”даги, чет элдаги ва бошқалар)ни камайтириши мумкин. Натижада жамғарманинг умумий миқдори камаяди.

  3. Бозор инфраструктурасининг хусусиятлари, мамлакатдаги истеъмол даражаси ҳам жамғармаларга таъсир қилиши мумкин. Масалан, товарлар ва хизматлар сони ва сифатини яхшилаш, уларни ташвиқот-тарғибот, реклама қилиш, молиявий инструментлар (кредит, ипотека)дан фойдаланиш, аҳолининг миллий минталитети, дам олиш, бошқа тадбирлар учун маблағлар йиғиш, масалан, ўзбекларда тўй-томоша учун, дала-ҳовли, уй-жой қуриш ва ҳ.к. ҳам жамғармалар талаб қилади.

  4. Маъданий-тарихий ва табиий хусусиятлар ҳам истеъмолга у орқали жамғармага таъсир кўрсатиши мумкин. Бу омил ҳам жамғарманинг камайтириши мумкин. Юқоридаги таҳлил бўйича жамғарманинг қуйидаги моделларини таснифлаш мумкин.

А-Модель–“турмуш фаровонлиги–катта ҳамён” модели. Бу модел ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор, аҳолиси юқори даромад олувчи (25 – 50 минг евро) ва жамғармага мойил бўлган аҳоли устивор бўлган давлатлар бўлиб, уларда жамғарма квотаси юқори бўлиб, у ўртача 15 – 30% ни ташкил қилади.
В-Модель – “истеъмол жамияти”. Бу модел ҳам юқори барқарорлик ва даромадга эга бўлган давлатларга таълуқли бўлиб, уларда даромад диапозони 25-40 минг евро бўлишига қарамасдан уларнинг истеъмолида янгича ҳаёт тарзига мос келувчи илғор ғояли истемол устун туради. Шу сабаб бу давлатларда турли янгиликларга кўп эътибор берилганлиги сабаб даромад юқори бўлсада, жамғариш квотаси паст бўлиб ўртача 3–8%ни ташкил қилади.
С-Модель – “жамғарма – ҳаёт қутқарувчиси”. Бу моделга кирувчи давлатларда иқтисодий, молиявий ёки сиёсий жиҳатдан нобарқарор бўлган давлатларда ўртача даромад 20 минг еврогача бўлиб, бу мамлакат аҳолиси ўзининг анъанавий тадбирлари ва бошқа анъанавий турмуш тарзини таъминлаш учун жамғармалар қиладилар. Хақиқатда уларда жамғарма квотаси нисбатан юқори бўлиб, 10 – 20% ни ташкил қилади.
D-Модель – “Мақсад ва имкониятлар кўлами кенглиги” модели бўлиб, бу гуруҳга кирувчи давлатларда иқтисодий ва сиёсий барқарорлик, ўрта миёна даромад (17–23 минг евро) миллий анъаналар ва замонавийликнинг уйғунлашувида олиб борилади. Буларда жамғарма квотаси юқори эмас, бор йўғи 2 – 3% ва ундан паст миқдорлар бўлиши мумкин.
Умуман олганда жамғарма миқдорининг қанчалик юқори бўлиши мамлакат иқтисодиётига шунчалик кўпроқ ички ресурсларни жалб қилишга имкон яратади, албатта, бу соҳада кенг ролни банк тизими ўйнайди.
Биз пул маблағларини жамғариш назариясини кўриб чиқиб, жамғаришнинг мамлакат иқтисодиёти учун қанчалик муҳим эканлигини таъкидламоқчимиз. Ўзбекистон бозор муносабатларига кириб бораётган ёш давлатлардан бўлиб, унинг аҳолиси юқоридаги давлатлар аҳолисидан юқори даромад олмасада, Ўзбекистон аҳолисининг миллий анъаналари унинг жамғарма жараёнида қатнашувини тақозо қилади.
Биз юқорида кўриб чиққан замонавий назарияларнинг асосий ғояси аҳоли даромадларининг юқори бўлиши, аҳоли жамғармаларининг ҳам юқори бўлишини таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон аҳолиси даромадларининг ошиб бориши билан аҳоли жамғармаларининг миқдорини ҳам пропорционал равишда ошиб бориши гувоҳи бўлмоқдамиз.
Жамғармалар иқтисодиётнинг асосий субъекти бўлган банклар томонидан амалга оширилса, унинг мамлакат иқтисодиёти учун фойдаси жуда юқори бўлади.



Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish