Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби


Тижорат банкларининг қимматли қоғозларини эмиссия қилиш амалиёти



Download 479 Kb.
bet10/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив

4.7. Тижорат банкларининг қимматли қоғозларини эмиссия қилиш амалиёти

Тижорат банклари ресурсларини ташкил қилишнинг учинчи муҳим манбаи бўлиб, уларнинг қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ҳисобланади. Тижорат банклари, одатда, оддий акциялар, имтиёзли акциялар, облигациялар, депозит ва жамғарма сертификатларини муомалага чиқарадилар.


Ҳозирги даврда республикамиз тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган маблағлар уларнинг мажбуриятлари таркибида акс этмайди, балки уларнинг устав капиталида ҳисобга олинади. Хорижий мамлакатларда эса, тижорат банкларининг имтиёзли акцияларини сотишдан олинган маблағлар уларнинг мажбуриятлари таркибида ҳисобга олинади.
Ривожланган хорижий мамлакатларнинг банк амалиётида тижорат банклари қимматли қоғозларини сотишдан олинган маблағлар улар пассивларининг ҳажмида сезиларли даражада юқори салмоқни эгаллайди. Масалан, Дойче банкнинг пассивлари ҳажмида банкнинг қимматли қоғозларини сотиб олишдан олинган пул маблағлари 2004 йилнинг 31 декабр ҳолатига 20,2 фоизни ташкил қилган бўлса, 2005 йилнинг 31 декабр ҳолатига бу кўрсаткич 19,6 фоизни ташкил қилди1.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг қимматли қоғозларни эмиссия қилиш билан боғлиқ операцияларининг ривожланмаганлиги бир қатор омилларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
– қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг ривожланмаганлиги;
– қимматли қоғозларни муомалага чиқариш амалиётининг республикамизнинг қатор тижорат банкларида шаклланмаганлиги;
– тижорат банкларининг қимматли қоғозларининг инвесторлар учун инвестицион жозибадорлигининг таъминланмаганлиги.
Ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар бозорининг ривожланганлиги тижорат банкларига қимматли қоғозларни бозор механизмлари орқали қулай баҳоларда тез сотиш имконини беради. Бунда тижорат банклари томонидан асосий эътибор қимматли қоғозларга тўланаётган фоизларнинг барқарорлигини таъминлашга ва инвесторларнинг банк қимматли қоғозларига қилинган инвестициялари реал қийматининг пасайишига йўл қўймасликка қаратилади. Одатда, инвесторларнинг қимматли қоғозларга қилинган инвестициялари реал қийматининг пасайиши валюта курсларининг тебраниши ва инфляция таъсирида юз беради. Тижорат банки томонидан чиқарилган қимматли қоғоз бўйича валютанинг алмашув курси пасайса, бу ҳолат тижорат банкининг ана шу валютада ёзилган қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларнинг реал қийматини пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида тижорат банки қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлиги пасаяди. Хўш, бундай шароитда тижорат банки эмитент сифатида қандай чоралар кўриши лозим? Ушбу саволлар тижорат банкларининг қимматли қоғозлар эмиссияси билан боғлиқ бўлган амалиётини такомиллаштириш орқали ўз ечимини топади.
Инфляция даражасининг юқори ва нобарқарор бўлиши инвесторларнинг қимматли қоғозларга, шу жумладан, тижорат банкларининг қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларининг реал қийматини пасайишига олиб келади. Чунки инфляция сарфланган маблағ қийматининг маълум қисмини ютиб юборади. Ушбу муаммо Япония, Еврозона малакатларида мавжуд эмас. Чунки Японияда инфляция ноллик даражада ва бунинг устига дефляция муаммоси мавжуд.
Тижорат банклари қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлигини таъминлашда тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини таъминлаш муҳим амалий аҳамият касб этади. Бунинг сабаби шундаки, рейтинг агентликлари тижорат банкларининг кредит ва тўловга қобиллик рейтингини аниқлашда асосий эътиборларини уларнинг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг даражаларига қаратадилар.
Тижорат банклари қимматли қоғозларни муомалага чиқариш йўли билан узоқ муддатли ресурсларга бўлган эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўладилар. Бундай шароитда одатда тижорат банклари томонидан субординациялашган қарз мажбуриятлари чиқарилади. Субординациялашган қарз мажбуриятлари узоқ муддатли облигациялар кўринишида бўлиб, уларни сотиш тижорат банкига узоқ муддатли ресурсларга эга бўлиш имконини беради. Шуниси характерлики, узоқ муддатли субординациялашган қарз мажбуриятларини сотишдан олинган маблағлар тижорат банкларининг иккинчи даражали капитали таркибига киритилади. Лекин уларни эмиссия қилиш ҳажми чекланган бўлиб, Базел стандарти иккинчи даражали капиталга нисбатан 75% қилиб белгиланган.
Тижорат банклари қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлигини оширишда улардан олинадиган даромадларга нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш муҳим рол ўйнайди. Чунки инвесторлар солиқ юкини камайтириш мақсадида солиқ имтиёзи қўлланилаётган қимматли қоғозларни сотиб олишга ҳаракат қиладилар. Масалан, Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари акцияларидан олинадиган даромадлар 2016 йилнинг 1 январига қадар солиқдан озод қилинган. Бу эса, инвесторларга, тижорат банклари қимматли қоғозларига инвестиция қилиш йўли билан, солиқ юкини кескин камайтириш имконини беради. Чунки олинадиган дивидендлар солиқдан тўлиқ озод қилинади.
Тижорат банкларига қимматли қоғозлар билан боғлиқ қуйидаги операцияларни амалга ошириш ман қилинади:
– давлат рўйхатисиз қимматли қоғозларни эмиссия қилиш;
– эмитентга ва қимматли қоғозларга оид маълумотларни ошкора қилмасдан туриб қимматли қоғозларни чиқариш;
– тегишли лицензияга эга бўлмасдан туриб қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш;
– қимматли қоғозлар бозорида сохта битимлар асосида олди-сотди операцияларини амалга ошириш;
– конфиденциал маълумотларни ноқонуний тарзда ишлатиш;
–қимматли қоғозлар бозори амал қилиш принципларига риоя этмаслик.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг қимматли қоғозларига нисбатан иқтисодий меъёрлар асосида ҳам чекловлар белгилайди.
Лекин шуни таъкидлаш жоизки, тижорат банки қимматли қоғозлар билан бўлган барча меъёрий талабларни бажарса ҳам, банк акциясини сотиш учун Марказий банкнинг розилигини олиши зарур. Марказий банк эса, банк акциясини сотиб олувчи субъект молиявий жиҳатдан нобарқарор бўлса, тижорат банкига рад жавобини бериши ҳам мумкин. Ушбу тартибнинг жорий этилиши тижорат банклари акциядорлари таркибига ноҳалол ва молиявий носоғлом акциядорлар кириб қолишининг олдини олишга қаратилган.
Бундан ташқари, ноқонуний, жиноий йўл билан топилган пул маблағларининг тижорат банклари устав капиталига кириб қолиши ҳам Марказий банк учун ноқулай ҳолат ҳисобланади. Шу саббали, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида махсус функционал бўлинма ана шу масаланинг назорати ва мониторинги билан шуғулланади.
Хулоса қилиб айтганда:
биринчидан, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозларнинг улар пассивларининг ҳажмидаги салмоғи жуда паст даражада қолмоқда, бу эса, банкларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган эмиссион операцияларининг ривожланмаганлигидан далолат беради;
иккинчидан, тижорат банклари қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлигини оширишда қилинган инвестициялар ва улардан олинадиган даромадларнинг реал қийматини пасайишига йўл қўймаслик муҳим омил саналади;
учинчидан, Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларининг меъёрий базаси шакллантирилган.



Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish