Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби


-расм. Тижорат банкининг макромуҳит концепцияси



Download 479 Kb.
bet12/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив

3-расм. Тижорат банкининг макромуҳит концепцияси.
Иқтисодий шароит, ҳар бир тижорат банкининг ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини тўлиқлигича ифодалаб туришини таъминлайди. Мамлакатдаги умумий, иқтисодий вазият, аҳоли ҳамда иш фаолият олиб борувчи субъектларнинг иқтисодий фаоллик даражасини аниқлаб беради ва аҳолининг истеъмол қилиш ҳамда жамғариш фаоллигига ўз таъсирини кўрсатади. Бундан ташқари, ҳар бир аниқ иқтисодий вазият капитални иқтисодиётнинг турли йўналишларига тақсимлашга ва ўз навбатида бундай тақсимланган капитал банк мижозлари гуруҳларига тақсимланишига ёрдам беради.
Табиий шароит, бевосита ёки билвосита банк мижозларининг иш фаолиятига таъсир қилади, чунки у табиий ресурсларнинг ишлатилиши, уларни қўриқланиши ва табиий офатларнинг юзага келишининг олдини ола билиш борасида алоҳида аҳамият берилиши лозим бўлган муҳит ҳисобланади.
Илм-фан техник шароит, банк учун илм-фан ва техника томонидан яратилган технологияларни ишлатиш ва улар орқали ўз мижозларига замонавий, банк хизматларини кўрсатиш, уларнинг хизматлар сифатини янада ошириш ва янги хизмат турларини таклиф қилиш шарт-шароитларини яратиб беради.
Сиёсий шароитга, аввалам бор, ҳуқумат органлари томонидан қабул қилинган қонунлар, ҳуқуқий ва меъёрий актлар киради. Ҳукумат уларга риоя қилинишини доимо назорат қилиб боради. Марказий банк эса тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Мамлакатдаги барқарор сиёсат, сиёсий ҳолат банк тизимининг барқарорлиги асосини таъминлайди.
Маданий шароит, жамият аъзолари хулқ-авторини аниқлашга ёрдам беради. Жамиятда риоя қилувчи маданий нормалар ва хулқ-атвор, қонун ва қоидалар мазкур жамият ривожланиши учун муҳим ҳал қилувчи омил сифатида таъсир қилиш мумкин.
Демографик шароитни ўрганиш, банкнинг бозордаги ўрнини аниқлашда ва шу орқали ўзига керакли бўлган мижозлар тўпламини жалб қилишда муҳим ўрин эгаллайди. Банкни бундай мижозларга нисбатан қуйидаги маълумотлар қизиқтиради: туғилиш даражаси, мижозларнинг ёши, миграция коэффициенти аҳолининг билим олиш даражаси ва уларнинг қаерда ишлаши, қанча даромад олиши яъни тўлай олиш қобилияти, обрўси ва бошқалар қизиқтиради.
Банкнинг микромуҳити унинг ўз ички фаолиятидан келиб чиқади, шу билан бирга бу ерда: банкнинг хизмат турлари, ҳисоб-китоб турлари, тўлов усуллари маҳсулот етказиб берувчилар, воситачилар, мижозлар ва банкнинг ўз ходимлари уларнинг касб маҳоратлари инобатга олинади.
Тижорат банклари турли хил хизматлар кўрсатишга ихтисослашиб, ўз олдиларига турли хил масалалар қўйиб, уларни ҳал қилишга ҳаракат қилишади ва бунинг натижасида уларнинг ташкилий тузилмаси бир меъёрда сақланиб турмаслиги юзага келиши мумкин.
Тижорат банки ичидаги алоқаларнинг қай даражада муҳимлигини баҳолаш қийиндир. Бундай алоқалар нафақат формал, ташкилий тузилишига, балки тижорат банкининг ички тартиб қоидалари ва ундаги ноформал бўлган алоқаларга боғлиқдир. Бундай шароитлар банк ходимлари иш активлигини яратади ва барча ходимларни ишга ёндаштиради.
Б анкнинг микромуҳитида, мижозлар муҳим ўрин тутади. Мижозларнинг қай даражада банк учун фойдалилиги ва таркиблаштирилганлиги банкка молиявий ресурсларнинг жалб қилиниши ва уларнинг сифатли жойлаштирилишига имкон беради ва банкнинг иш унумини таъминлайди.



Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish