МАЪРУЗА №7
Мавзу: Мотивациянинг замонавий назариялари, уларнинг бажарилиши.
Режа:
Мотивация бу…
Мотивация ўзини ва бошқаларни шахсий ва ташкилот мақсадларига эришишга ундаш жараёнидир.
Мотивациялаш муассасадаги ходимларни эхтиёж ва мақсадларини қондирилишига боғлиқ бўлади.
Мотивация менежер фаолиятининг бир қисмидир.
Муассасадаги энг зарур ресурс бу ходимлардир.
Муассаса муваффақияти ходимлар мехнатининг самарадорлик даражасига боғлиқдир.
Менежернинг қарори қанчалик асосоланган ва кучли бўлмасин унинг муваффақияти ходимнинг ўз иши натижасидан манфаатдорлигига боғлиқ бўлади.
Мотивациялаш
Ходимнинг ўз иши натижасидан манфаатдорлиги иш жойида шахсий эхтиёжларини қондиришга боғлиқ бўлади.
Муассасанинг мақсади билан ходим мақсадларининг боғлиқлиги таъминланиши лозим.
Мотивациялаш эҳтиёж ва мақсадларнинг қондирилиши, яъни рағбатлантиришга асосланади.
Рағбатлантириш
Моддий рағбатлантириш
Маънавий рағбатлантириш
Рағбатлантириш
Ташқи рағбатлантириш
Ички рағбатлантириш
Ташқи рағбатлантириш-иш хаққи, лавозимни ошириш, хизмат статуси, пристижи ва бошқалар.
Ички рағбатлантириш- ходим мехнатини қадрланиши ва уни хис этиш, ўз жамоасига бўлган яхши муносабати, муомаладан қониқиш, хамкасабалар билан яхши муносабат, рахбарларнинг ходимларга муносабати ва бошқалар.
Ходимларни мотивациялаш:
Ходимларга сифатли мехнат эвазига шахсий эхтиёжларни қондириш имкониятини бериш керак.
Шахсий эхтиёжларни қондириш-бу унинг мақсадлари амалга ошгандаги хиссиёт- муваффақият ва енгилликни хис этиш.
Мотивациялаш жараёни босқичлари:
1. Эхтиёж ва мақсадларнинг шаклланиши;
2. эхтиёж ва мақсадларни қондириш йўлини аниқлаш;
3. Фаолият мақсади ва йўналишларини аниқлаш;
4. Фаолиятни амалга ошириш;
5. фаолият учун рағбатлантириш;
6. Мақсаднинг амалга ошиши– қониқиш.
Замонавий мотивация назариялари:
Абрахам Маслоу
Дэвид МакКлелланд
Фредрих Герцберг
Портер Лоуер
Маслаунинг эхтиёжлар табақаси назарияси
Физиологик ва ўзини химоя қилишга бўлган эхтиёжлар
Муассасада бу ходимнинг иш хаққи олиш, мехнат таътили, пенция таъминоти, танаффуслар , яхши иш шароити, иш жойини ёритиш, иситиш ва шунга ўхшаш истаклар.
Ўзини ҳимоя қилишга бўлган эхтиёжлари муассасада ходимнинг эгаллаган лавозимини ва мукофотларини сақлаш , ўзини хавфдан , жарохатлардан ва бошқа йўқотишлардан сақлаш кабилардир.
Социал эхтиёжлар
Ходимни дўстлик, бошқаларга ёқиш, мухаббат ва тегишлилик ҳиссиёти.
Бу эхтиёжлар муассасада расмий ва норасмий бўлинмаларни ташкил этиш, турли хил хамкорлик қилиш шаклларини ривожлантириш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ҳурмат қозонишга бўлган эхтиёж
Ходимни бошқаларнинг хурматига сазовор бўлишга бўлган хиссиёти-бу унинг репутацияси, унвонлари, жамоадаги ўрни билан белгиланади.
Бу мақсадлар хурмат белгиси унвонларини олиш, мақташ, қўшимча мажбурият, хизмат поғонасини ўсиши ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.
Мавқени юқори кўрсатишга бўлган эхтиёж:
Ходимни қолган ходимларга нисбатан билими, малакаси ва бошқа имкониятларини устун эканлигини ўзи ва бошқалар тан олишларига бўлган эхтиёж.
Бунинг учун ходимга қўшимча мажбурият ва хуқуқ берилиш илмий изланишни талаб этадиган вазифа топшириш, қолган ходимларни ўқитиш, мактаб яратиш имкониятини бериш лозим.
Юқори даражада эхтиёжларни қондириш услублари:
Социал эхтиёжларни қондириш услублари:
Ходимларга мулоқотда иштирок этадиган иш таклиф этиш;
Иш жойида ягона командани ташкил этиш;
Шаклланган норасмий гурухни бузмасликка харакат қилиш керак.
Хурмат қилишга бўлган талаб эхтиёжини қондириш услублари:
Ходимларга аниқ иш таклиф этиш керак.
Иш натижалар билан рағбатлантиришни боғлаш керак.
Ходимларга қўшимча хуқуқ ва мажбуриятлар юклаш;
Хизмат мавқеини ошириш;
Ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш.
Мак Клелланд назарияси:
Инсонларга хос эхтиёж:
Хокимият (бошқаларга таъсир этиш)
Муваффақият
Дахлдор бўлиш.
Герцберг назарияси:
Ташқи (гигиеник) омиллар-
Фирма ва рахбарият сиёсати.
Ишлаш шароитлари
Иш хаққи
Рахбар билан муносабатназорат даражаси.
Мотивацион омиллар-
Хизмат поғонасининг ўсиши;
Иш натижаларини бахолаш
Юқори жавоюгарлик
Ижодий ва хизмат малакасининг ўсиши.
Ф.Герцбергнинг мотивлаштириш назариясининг асоси:
Боисий тозаланиш (иш хаққи, шароитлар, ишчилар билан муносабат, мехнат хавсизлиги, назорат даражаси ва б.)
Қониқиш келтирувчи мехнат.
Руҳан соғлом бўлиш.
А.Маслоунинг мотивациялаш назарияси:
Эхтиёжлар устунлигидан иборат;
Эхтиёж ва қизиқиш турлари:
Базис эҳтиёжлар
Ижтимоий эҳтиёжлар
Ҳурматга бўлган эҳтиёжлар
Одамлар қондирилмаган эхтиёжларини қондиришга интилувчи очкўз махлуқотлардир! А.Маслоу
Амалиётда қўлланиладиган мотивациялаш моделлари:
Оқилона (рационал модел)
Инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели
Кенг қамровли мотивациялаш модели.
ХУЛОСА!
Мотивациялаштириш жараёни орқали инсонларнинг барча эхтиёжлари –ижтимоий, рухий, гигиеник, физиолоик, социал ва б. қондирилади. Натижада ходимлар, ишчиларнинг ўз ишига бўлган масъулияти, қизиқиши ортади. Уларда ўз иш жойига нисбатан вужудга келган мухаббат бевосита ташкилотнинг иш кўламини оширади. Муваффақият ва бизнес жараёни ривожланиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |