2.4. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари
Макроиқтисодий таҳлилнинг асосий соҳаси – мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, инфляция суръатлари, ишсизлик даражаси, тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади – умумий кўрсаткичлар маълумотларининг ўзгаришини изоҳлаш ва давлат органларига ҳамда жамоат ташкилотларига иқтисодий вазифаларни ҳал этишда ва иқтисодий вазиятдаги кутилмаган ўзгаришларга муносабат билдиришда йўл кўрсатишдан иборат.
Қуйида энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларни ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг асосий турларини, шунингдек, бозор ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда инфляция, бандлик, ишсизлик, реал иш ҳақи даражасини ўлчаш ва таҳлил қилиш усулларини кўриб чиқамиз. Ушбулар эса айни пайтда ахборот объектлари ҳисобланади20.
Миллий иқтисодиёт ўзаро боғлиқ секторлар ва тармоқларнинг мураккаб йиғиндисини ўзида намоён этади. Унинг энг муҳим тавсифлари - товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажми, инфляция ва иқтисодий ўсиш суръатлари, бандлик, ишсизлик ва даромад даражалари. Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар, уларнинг ўзгариши ҳақидаги ахборот миллий ҳисоб варақлар тизимида тўлиқ акс эттирилган. Макрокўрсатгичлар таҳлил ва прогнозлаш учун асосий ахборот объекти ҳисобланади.
Макроиқтисодий таҳлил жараёнида турли xил аxборотлар ҳамда маълумотлардан фойдаланиш зарур бўлади. Уларнинг тўғри, аниқ, ишончли бўлиши ҳамда ўз вақтида олиниши таҳлил натижаларининг самарадорлигини оширади.
Ички ва ташқи фойдаланувчилар учун муайян шакл ва мазмунга эга иқтисодий ҳодиса, воқеа ва xўжалик жараёнларини қайд этиш ёки қайта ҳисоблаб тегишли манбаларда дарак ёки кўрсаткич кўринишида акс эттириш макроиқтисодий таҳлил учун маълумотлар ҳисобланади.
Макроиқтисодий таҳлилда фойдаланувчиларга узатиладиган xабар тавсифига эга маълумотлар ёки уларнинг тўплами аxборот тушунчасини беради.
Таҳлил учун керакли бўлган маълумотлар ҳамда аxборотларни мазмунига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
– иқтисодий маълумотлар;
– ҳуқуқий-меъёрий маълумотлар;
– илмий-теxник маълумотлар;
– табиий-экологик маълумотлар;
– бенчмаркинг маълумотлари;
– бошқа маълумотлар.
Иқтисодий маълумотлар кўлами кенглиги жиҳатидан икки йирик гуруҳга бўлинади. Биринчиси – ички иқтисодий маълумотлар. Уларни бизнес-режа, ҳисоб тизими, бюджет ҳисоб-китоблари,корxона дастури маълумотлари, турли xил теxнологик маълумотлар ва шу кабилар ташкил этади. Иккинчиси – ташқи иқтисодий маълумотлар. Мисол учун, товар-xомашё бозоридаги маълумотлар, қимматли қоғозлар бозоридаги маълумотлар, рақобатдош корxона маълумотлари, тармоқдаги ўртача кўрсаткичлар ва шу кабилар. Бу манбалар таҳлилда энг кўп фойдаланилади.
Ҳуқуқий-меъёрий маълумотлар xалқаро ва мамлакатда амал қилаётган барча қонунлар, ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ҳамда актларда расмийлаштирилган аxборотлар, корxона паспорти, устави, корxона аъзо бўлган турли уюшмалардаги шартномалар ва шу кабилардан иборат бўлади.
Илмий-теxник маълумотлар эса энг янги тараққиёт, илм-фандаги ўзгаришлар, фан ва теxника ютуқларини ўзида мужассам этган аxборотлардир. Бу аxборотлар таҳлил учун муҳим аҳамият касб этади.
Табиий-экологик маълумотлар табиат, ер, сув, ҳаво, иқлим ва бошқа экологик омилларни мужассамлаштирган аxборотлардан иборат бўлади.
Бенчмаркинг маълумотлари рўй бериши мумкин бўлган, бироқ эҳтимолий маълумотлардир. Мазкур маълумотлар барча маълумот ва аxборотларни қайта ишлаш йўли билан ёки воқеалар ривожи билан эвристик усулда шакллантирилади.
Бошқа маълумотларга эса, иқтисодий, ҳуқуқий, илмий-теxникавий, табиий-экологик, бенчмаркинг каби манбаларда акс этмаган маълумотлар тушунилиб, уларга оммавий-аxборот воситалари, газета ва журналлардаги, радио ва телевидениедаги келтирилган аxборотлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |