Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси


ФАН БЎЙИЧА ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ



Download 7,84 Mb.
bet2/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

ФАН БЎЙИЧА ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ



1-боб. МакроиҚтисодий таҳлил ВА ПРОГНОЗЛАШ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


РЕЖА:
1.1. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари
1.2. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари
1.3. Макроиқтисодий таҳлил ва МҲТнинг роли
1.4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари
1.5. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни


1.1. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожланти-риш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармон мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлашга бағишланди.
Бундай ҳаракатлар стратегиясини қабул қилишга қандай зарурият туғилди, чунки мамлакат тараққиётининг ўзига хос “Ўзбек модели” мавжуд эди-ку, деган саволнинг туғилиши табиий. Агар унинг мазмун-моҳиятига чуқур кириб борилса, ушбу ҳаракатлар стратегиясининг пайдо бўлишига объектив зарурият туғилди. Зеро, ушбу ҳаракатлар стратегияси дунё тан олган “Ўзбек модели”нинг, бугунги кун талабидан, тараққиёт тажрибасидан келиб чиққан, тўлдирилган мантиқий давоми, дейиш мумкин. Чунки, ушбу ҳаракат стратегиясида ҳам ўзимизга хослик барча бандларида сезилиб турибди. Ушбу ҳолатлар қуйидагилар билан изоҳланади.
Биринчидан, мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Чунки, мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, ҳар йили мамлакат тараққиётининг устувор йўналишлари белгиланиб, уларни амалга ошириб келинди. Бунга сабаб янги жамиятни қуриш, унинг муаммоларини бирданига ҳал қилиш бизга мерос бўлиб қолган қолоқ иқтисодиёт билан имкони йўқ эди. Шу туфайли муаммоларимизни босқичма-босқич ҳал қилиб келишга мажбур эдик. Тадқиқотларимиз кўрсатмоқдаки, шу ўтган 25 йил давомида 60 га яқин устувор йўналишлар белгиланган ва уларнинг бажарилиши таъминланган. Бу биргина иқтисодиётни оладиган бўлсак, мулкни хусусийлаштиришдан тортиб, уни модернизация ва диверсификация қилишгача, иқтисодиётда оддий тартиб ўрнатишдан тортиб, унга инновацион омилларни тадбиқ этишгача бўлган жараёнларни бошимиздан кечирдик. Шу даврда ривожланишнинг ҳуқуқий асоси яратилди, жамиятни ислоҳ қилишнинг ўзимизга хос йўллари ишлаб чиқилди.
Иккинчидан, дунё миқёсида глобаллашув жараёнининг кучайиши натижасида халқаро рақобатнинг кескинлашиб бориши рўй бераётган ҳозирги шароитда, бирданига бир қанча муаммоларни ҳал қилиш зарурати туғилди ва мос равишда унга иқтисодий, интеллектуал ва маънавий имкониятларимиз етарли даражада шаклланди. Ушбу имконият ҳам мамлакат тараққиётини янги босқичда давом эттириш мумкинлиги учун замин бўлди.
Учинчидан, ҳозирги шароитда мамлакатимизнинг ички имконияти ва ташқи дунё билан ҳамнафаслиги давлатимизни ҳар томонлама (сиёсий жиҳатдан, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни юксалтириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизликни таъминлаш) жадал ривожлантириш заруратини туғдирди. Энди эскича яшаб бўлмайди, чунки муаммоларнинг асосий қисми ечилиб, тараққиёт учун замин яратилган бир паллада, тараққиётни таъминлаш учун барча имкрониятларни ишга солиш вақти келди.
Тўртинчидан, юқоридаги имкониятларнинг ҳаммаси мамлакатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун тараққиётнинг янгича тамойилларини ва ёндошувларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни ҳам тақозо қилди. Пировардида тараққиёт йўлимизни кенгайтириш имконияти туғулди ва шунга мос равишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди.
Буларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланди:
1. Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш.
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш.
3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш.
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш.
5. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат олиб бориш.
Хуллас, мазкур стратегияда барча соҳалар бўйича ҳал қилиниши лозим бўлган ҳамма томонларини тўлиқ қамраб олган чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу кўзда тутилган тадбирлар мамлакатимизнинг бугунги, эртанги ва келажак истиқболдаги ривожланиш йўналишларини аниқ белгилаб берадиган бўлди. Шундай қилиб, 2017 йилдан бошлаб жамиятимиз тараққиётида янги кенг қамравли ривожланиш босқичи бошланди.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish