Таянч сўз ва иборалар
Фаннинг мақсади ва вазифаси. Ҳодисалар тўплами. Статистик маълумотлар. Миллий ҳисоблар тизими. Макроиқтисодий таҳлилнинг воситалари. Эконометрик вақтли қаторлар, имитацион, умумий мувозанат. МҲТ. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил. Моддий маҳсулот тизими. МҲТда иқтисодиётнинг асосий сектори. Макроиқтисодий жараёнларини прогнозлаш. Прогнозлаш усуллари ва моделлаштириш асосий моҳияти ва таснифи.
2-боб. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ
РЕЖА:
2.1. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимлари
2.2. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.
2.3. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув.
2.4. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари
2.5. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида
2.6. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари.
2.1. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимлари
Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, рақамлаштиришни таъминлашга ва рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал қилинмаган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.
Хусусан, давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари ишлаб чиқилмаган, ушбу соҳадаги тадбирлар эса ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий боғланмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси лозим даражада ривожланмаяпти, бу давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга ўз таъсирини кўрсатмоқда12.
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишда таъсирчан мувофиқлаштирув ва ягона технологик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги ресурсларнинг нооқилона фойдаланилишига олиб келмоқда ҳамда тадбирларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароит яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди13.
2. «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади;
Do'stlaringiz bilan baham: |