47-вариант 1.Молиявий фаолиятдан кўриладиган даромад ва йўқотишлар қандай ўрганилади?
2. Аудиторлик текширувининг стратегиясини белгилаш.
Аудитни режалаштириш мақсади
Режалаштириш аудит ўтказишнинг бошланғич босқичи ҳисобланиб, аудит ўтказишнинг кутилаётган ҳажми, жадваллари ва муддатларини кўрсатган ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқишдан, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида холис ва асосли фикр шакллантирилиши учун зарур бўлган аудиторлик русум-қоидаларини амалга ошириш ҳажми, турлари ва изчиллигини белгилайдиган аудиторлик дастурини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
АУДИТНИ РЕЖАЛАШТИРИШНИ КОИДАЛАРИ
Режалаштиришнинг комплекслилиги
Режалаштиришнинг узлуксизлиги
Режалаштиришнинг мақбуллиги
Аудитни режалаштиришнинг босқичлари
Аудитни режалаштириш пайтида аудиторлик ташкилоти куйидаги асосий боскичларни
Ажратишикерак:
1.ДАСТЛАБКиРЕЖАЛАШТИРИШ;
2. АУДИТНИНГ УМУМИЙ РЕЖАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТУЗИШ;
3. АУДИТ ДАСТУРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТУЗИШ;
Аудитда хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига каттагина ҳажмда таъсир кўрсатадиган ҳолатлар жиддий ҳолатлар деб эътироф этилади.
Муҳимлик тушунчаси деганда молиявий ҳисоботни бузишнинг энг юқори қиймати тушунилади, ундан бошлаб ана шу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир бўлмай қолади
Аудиторларнинг муҳимликдан фойдаланиши режалаштиришнинг асоси сифатида
аудиторлик хулосаси турини танлаш асоси сифатида
тўпланган аудиторлик далилларни баҳолаш асоси сифатида
Муҳимлилик даражасини аниқлашдаги асосий мезонлари
Сифат нуқтаи назаридан – аудитор текширув жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий – хўжалик операцияларида меъёрий ҳужжатларга нисбатан муҳим ёки муҳим бўлмаган оғишишларни аниқлаш учун профессионал мулоҳаза юритиш лозим.
Миқдорий нуқтаи назардан – аудитор аниқланган оғишишларнинг миқдорий кўрсаткичи алоҳида ёки ялпи қиймати миқдорий кўрсаткичлардан кўплигини баҳолаши лозим: - муҳимлик даражаси мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларда ифодаланади.
Базавий кўрсаткичлар – бу молиявий - хўжалик фаолиятини текширувчи аудиторлар учун молиявий ҳисоботнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади