Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


 Иқтисодий салоҳият кўрсаткичлари



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/134
Sana18.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#820965
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   134
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил Пардаев М Қ 2011 Дарслик

7.4. Иқтисодий салоҳият кўрсаткичлари
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили 
Корхона 
иқтисодий 
салоҳияти 
(потенциали) 
самарадорлигини 
аниқлашда, 
самарадорликнинг 
мумтоз 
тарифидан келиб чиққан ҳолда, натижавий кўрсаткичларни 
иқтисодий салоҳиятининг қийматига нисбати олинади. Юқорида 
таъкидланганидек, корхонанинг натижавий 
кўрсаткичлари 
бирқанча кўрсаткичлар тизимидан иборатдир. Уларга иш 
натижасини 
ифодаловчи 
кўрсаткичлар 
(саноатда-ишлаб 
чиқарилган ёки сотилган маҳсулот ҳажми, қурилишда-
бажарилган қурилиш мантаж ишларининг ҳажми, транспортда 
ташилган юк ҳажми - тонна км.да, савдода - товар айланмасининг 
(оборотининг) ҳажми ва ҳ.к.), даромадалар, фойда каби 
кўрсаткичлари киради. 
Иш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичларга корхонанинг 
ялпи 
натижасини 
ифодаловчи 
кўрсаткичлари 
киради. 
Даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларга даромаднинг турли 
хиллари (ялпи даромад, солиқга тортиладиган даромад, асосий 
фаолият даромади, тасоддифий даромад кабилар) киради. 
Улардан қайси кўрсаткични танлаб олиш бевосита таҳлилнинг 
мақсади ва вазифаларига боғлиқ. 
Фойда хусусида ҳам худди шундай фикирларни айтиш 
мумкин. Чунки унинг ҳам турлари кўп. Масалан, булар таркибига 
ялпи фойда, маржинал фойда, соф фойда, тақсимланмаган фойда, 
молиявий фаолият фойдаси, умумхўжалик фойдаси, тасоддифий 
фойда кабиларни киритиш мумкин. 
Таҳлил жараёнида қайси кўрсаткичдан қай ҳолатда 
фойдаланиш ҳам унинг мақсад ва вазифаларига бевосита боғлиқ. 
Шу туфайли, биз ушбу кўрсаткичлар таҳлили учун методологик 
асос тариқасида корхонанинг иқтисодий салоҳияти умумий 
қийматининг 
самарадорлигини 
ифодоловчи 
кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Бу кўрсаткичлар тизими назарий ва методологик жиҳатдан 
биз томондан асосланган ҳамда у ўқув ва амалиётда тегишли 
синовдан ўтган. Бунга муаллифнинг қуйидаги ишлари мисол 
бўлади.
Иқтисодий салоҳият тушунчаси, унинг самарадорлигини 
таҳлил қилиш йўллари муаллиф раҳбарлигида тадқиқотчи 


147 
Б.И.Исроилов томонидан ҳимоя қилинди. Кўриниб турибдики, 
корхона иқтисодий салохияти, иқтисодий таҳлил фанининг 
муҳим объекти сифатида олимлар ва амалиётчилар ўртасида тан 
олмоқда ва мустақил таҳлилий кўрсаткич сифатида шу фаннинг 
таркибий қисмидан жой олмоқда. Зеро ушбу кўрсаткичлар ушбу 
фан бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурига ва бирқанча маъруза 
матинларига ҳам киритилган. 
Корхона 
иқтисодий 
салоҳияти 
(потенциали) 
самарадорлигини 
ифо-даловчи 
кўрсаткичлар 
тизимига, 
таъкидланганидек, қуйидагилар киради. 
-иқтисодий салоҳиятнинг натижавийлиги (Иса); 
-иқтисодий салоҳиятнинг даромадлиги (Исд); 
-иқтисодий салохиятнинг фойдалилиги (рентобеллиги); (Иср) 
-иқтисодий 
салоҳият 
таркибига 
кирувчи 
моддалар 
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар 
Иқтисодий салоҳиятнинг натижавийлиги 1 сўм иқтисодий 
салоҳият қийматига неча сўм натижавий кўрсаткич (сотилган 
маҳсулот, товар маҳсулоти ва ҳ.к.) тўғри келишини кўрсатади ва 
унинг аниқланиш формуласи ўуйидагича: 
Q / Ис
Бу ерда Q-натижавий кўрсаткич суммаси 
Иқтисодий салоҳиятнинг даромадлиги 100 сўм иқтисодий 
салоҳият қийматига неча сўм даромад тўғри келишини 
ифодалайди ва у қуйидаги формула билан аниқланади: 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish