163
чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш,
тайёр маҳсулотлар, товарлар келгуси давр сарфлари
ҳамда биринчи бўлимдан узоқ
муддатли молиявий
қўйилмалар ва қарзларни киритган. Лекин доц.
М.Ķ.Пардаев эса секин ликвид бўладиган маблағлар олти
ойдан бир йилгача реализация бўладиган маблағлар деб,
фақат заҳиралар ва ҳаражатлар, ҳамда бошқа моддий
айланма маблағларни киритган. Лекин шуни ҳам
таъкидлаш керакки, узоқ муддатли қарзлар ва молиявий
қўйилмалар ҳам хар хил бўлади. Айрим қарзларнинг
қайтариш муддати яқин бўлиши (узоқ муддатли қарз
бўлса ҳам, кўп муддати ўтиб, тўлаш муддати
яқинлашган), молиявий қўйилмалар ҳолати ҳам
турлича
бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай муддати
яқинлашган қарзларни ва яхши иқтисодий кўрсаткичга
эришган корхоналарга молиявий қўйилмаларни бу гуруҳ
маблағларига қўшиш мумкин. Бундай гуруҳлаб таҳлил
қилиш фақат конкрет хўжалик юритувчи субъектни
таҳлил қилганда амалга ошириш мумкин.
4.
Ķийин ликвид бўладиган маблағлар. Бу гуруҳга асосий
воситалар,
номоддий активлар, тугалланмаган капитал
қўйилмалар ўрнатиладиган усукуналар киради. Проф.
И.Т.Абдукаримов бу гурҳга муддати ўтган дебитор
қарзларни ҳам киритган. Албатта бунда конкрет
ҳолатдан келиб чиқиш керак деб ўйлаймиз.
Агарда
муддати ўтиб кетган қарз бўлиб, қарздорнинг тўлаш
қобилияти бўлмаса, бунда маблағларнинг ушбу гуруҳга
киритиш маъқул.
Корхона баланси пассив қисмининг иккинчи бўлими
«мажбуриятлар» дейилади. Бунда корхонанинг: мол етказиб
берувчилардан, харидорлардан давлат бюджетига солиқлардан,
ходимларга меҳнат хақидан қисқа вақт узоқ муддатли банк
кредитларидан, ҳамда бошқа кредиторлардан мавжуд қарзлари
кўрсатилади. Тушунарлики, корхонанинг бу қарзларни тўлаш
муддати ҳам хар хил. Шунинг учун корхона пассивларни ҳам
тўлов муддатига қараб гуруҳларга бўлиш мукин.
Корхона
пассивлари ҳам тўлов муддатига қараб тўрт гуруҳга бўлинади.
Булар қуйидагилар:
164
1.
Жуда тез муддатларда тўланадиган мажбуриятлар. Бу
гуруҳга меҳнат хақи, солиқлар, ижтимоий суғурта ва
бошқа муддати келган қарзлар, ҳамда муддатида
тўланмаган қарзлар киради.
2.
Ķисқа муддатли пассивлар. Бу мажбуриятларга қисқа
муддатга олинган банк кредитлари ва қарзлар, ҳамда қисқа
муддатга бошқа кредиторлардан олинган қарзлар киради.
3.
Узоқ муддатли пассивлар - бу гуруҳга узоқ муддатга
олинган банк кредитлари ва қарзлар киради. Лекин шуни
ҳам
таъкидлаш лозимки, хар қандай узоқ муддатли
мажбуриятларнинг вақт ўтиши билан тўлаш муддати
келади. Шунинг учун конкрет корхона фаолиятини таҳлил
қилганда, муддати келган узоқ муддатли қарзларни тез
тўланадиган ёки қисқа муддатли пассивлар гуруҳга қўшган
маъқул.
4.
Доимий пассивлар - бу гуруҳга баланс пассив қисмининг
биринчи бўлими «¡злик маблағларининг манбалари»
киритилади. Чунки корхонанинг устав, қўшилган ва резерв
капиталлари фақат корхона фаолияти тугатилгандагина
йўқ бўлиши мумкин. Мақсадли
тушумлар келгуси давр
даромадлари, фойда бундай манбаларга тенглаштирилади.
Корхона
ликвидлиги
деганда,
уларнинг
қарз
мажбуриятларини тўлаш учун маблағларнинг мавжудлиги
тушунилади. Корхона ликвидлигини бир қанча кўрсаткичлар
ифодалаш мумкин. Уларнинг асосийлари: қоплаш коэффиценти,
тез
ликвидлилик
коэффиценти,
мутлоқ
ликвидлилик
коэффиценти,
ишлатилаётган
сармоянинг
ҳаракатчанлик
коэффиценти ва шу каби кўрсаткичлардир.
Бу кўрсаткичлар корхона баланси маълумотлари асосида
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам айрим адабиётларда уларни
корхона балнси ликвидлиги кўрсаткичлари ҳам деб аташади.
Do'stlaringiz bilan baham: