ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
М. Қ. ПАРДАЕВ, Б.А.ХАСАНОВ, Ж.И.ИСРОИЛОВ,
А.Н.ХОЛИҚУЛОВ
ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ
ТОШКЕНТ - 2 0 1 1
2
Пардаев М.Қ., Ҳасанов Б.А., Исроилов Ж.И., Холиқулов
А.Н. Иқтисодий таҳлил. Дарслик. Т.: ТДИУ ва СамИСИ,
2011. - 239 бет.
Тақризчилар: А.К.Ибрагимов
– ЎзР Банк молия
академияси кафедра
мудири, и.ф.д., профессор
У.Х.Худайбердиев –
СамИСИ, Статистика
кафедраси
доценти, и.ф.н.
Пардаев М.Қ., Ҳасанов Б.И., Исроилов Ж.И.,
Холиқулов А.Н., 2011.
3
К И Р И Ш
Ўзбекистон Республикасида амалга ошаётган иқтисодий
ислоҳатларни жадаллаштириш муаммоси ҳозирги кунда ўта долзарб
масалалардан биридир. Бу ўз навбатида режали иқтисодиёт
шароитида шаклланган барча иқтисодий дастакларнинг мазмун
жиҳатидан янгиланишини тақозо қилади. Булар қаторига иқтисодий
таҳлил ҳам киради.
Иқтисодий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият
кўрсатаётган барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолиятини уларни
бошқарувчиларга ёққол кўрсатиб беришдан, камчиликларни очиб
ташлашдан, ички имкониятларни (резервларни) ишга соладиган чора-
тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу жараёнда таҳлил
қилинаётган
объектнинг
молиявий
барқарорлигига,
унинг
рақобатбардошлигига, молиявий ва иқтисодий потенциалидан қандай
фойдаланаётганлигига ҳам объектив баҳо берилади. Буларнинг
ҳаммаси охир оқибатда таҳлил фанига, унинг назарий асосига,
хусусан бозорли иқтисодиёт шароитида тутган ўрни ва ролига
алоҳида тухталишни тақозо қилди.
Шундай қилиб, таҳлил фанининг бозорли иқтисодиёт
шароитидаги тутган роли, ўрни ва вазифалари ошмоқда.
Бозорли иқтисодиёт шароитида иқтисодий таҳлилнинг
предмети, объекти ва методи билан биргаликда унинг вазифалари ҳам
мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Иқтисодий таҳлил
амалиёт учун ўта зарур ва долзарб хўжалик дастагидир. Аммо унинг
ҳозирги шароитдаги тутган ўрни, бошқа фанлар билан ўзаро
алоқалари ҳам янгича ёндошишни талаб қилади. Бу фанлар ўртасида
иқтисодий таҳлил фанининг ҳам ўзига хос ўрни бор.
Хўжалик фаолиятининг таҳлили уни ифода этувчи ахборотлар
манбаига асосланади. Улар бухгалтерия, статистик, тезкор ҳисоб ва
ҳисоботлардан, режа, меъёр каби бошқа маълумотлардан иборат.
Корхоналарда иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш, унда
қўлланиладиган усуллар, корхона молиявий ва иқтисодий салоҳияти,
меҳнат салоҳияти, молиявий барқарорлик, молиявий натижалар каби
муҳим иқтисодий категорияларни ифодаловчи кўрсаткичлар,
4
уларнинг тизими, таснифи, аниқланиш ва баҳоланиш йўллари, таҳлил
қилиш усуллари назарий ва амалий жиҳатдан очиб берилган. Деярли
барча назарий тавсиялар аниқ амалий маълумотлар билан
исботланган.
Ушбу маърузалар матни олий ўқув юртларининг “Иқтисодиёт”,
“Менежмент”, “Маркетинг”, “Касбий таълим», «Бизнес», «Туризм
маркетинги», «Туризм менежменти», «Туризм операторлиги» каби
ўқув йўналишлари бўйича бакалаврлар ва магистрларни тайёрлашга,
ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ва ўқитувчиларига, аспирант
ва докторантларга иқтисодий ишлар билан шуғулланувчи
мутахассисларга, тадбиркорлар ва иқтисодий таҳлил билан қизиқувчи
кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |