23
ўрганиш билан иқтисодий назария фанининг ривожланиши учун ҳам
асос яратиб беради. Шу туфайли бу фанлар бир-бири билан узвий
боғлиқликда. Уларнинг боғлиқлигини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Иқтисодий назария
Иқтисодий таҳлил
Макро
кўламда
содир
бўлган,
бўладиган
бў-
лаётган, иқтисодий
жа-раёнларнинг
назарий
жиҳатини
ўрганади.
Микро кўламда содир
бўлган, бўлаётган ва бўла-
диган
иқтисодий
жараёнлар-нинг
амалий
жиҳатини ўргатади.
Иқтисодий таҳлил фани бухгалтерия ҳисоби билан ҳам узвий
боғлиқ. Бу фанлар мазмун ва моҳияти жихатидан аниқ амалий
фанлар гуруҳига киради. Таҳлил бухгалтерия ҳисобининг навбатдаги
босқичи сифатида унинг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодий
жараёнлар
Бухгалтерия
ҳисоби
Иқтисодий
таҳлил
Бошқарув
Бухгалтерия ҳисобининг вазифаси бухгалтерия ҳисоботини
тузиш, ахборотларини умумлаштириш билан тугайди. Шу ҳисоботлар
ва бошқа ахборотлар асосида содир бўлган ва бўладиган иқтисодий
жараёнлар қрганиш билан иқтисодий таҳлил шуғулланади. Таҳлилда
хўжалик фаолиятининг ҳақиқий
натижаси режадаги, меъёрлардаги,
ўтган даврлардаги кўрсатгичлар билан солиштирилиб, тегишли
фарқлари аниқланади. Унга таъсир этувчи омиллар ҳисобланади,
тегишли хулоса қилиниб, ички имкониятлар ахтариб топилади. Шу
билан таҳлил ўз вазифасини бажаради.
Таҳлил маълумотларига асосан тегишли бошқарув қарорлари
қабул қилинади. Булар ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги чизмада ўз
аксини топган:
Кўриниб турибдики иқтисодий таҳлил бухгалтерия ҳисоби
билан ҳам, бошқарув билан ҳам икки ёқлама алоқада.
Чунки
24
иқтисодий
таҳлил
бухгалтерия
ҳисоби
ва
ҳисоботлари
маълумотларидан тўлиқ фойдаланиш билан барча тегишли
ахборотларни тайёрлаб бериш лозимлиги тўғрисида бухгалтерия
ҳисобини такомиллаштиради. Бухгалтерия ҳисоботидаги
асосий
кўрсатгичлар қуруқ ҳисобот
учун эмас, балки таҳлил қилиб шу
корхона аҳволини билиш ва уни бошқаришга мўлжалланган.
Ўз навбатида иқтисодий таҳлил бошқарувга тегишли
ахборотларни етказиб, тайёрлаб бериш билан бирга бошқарувдан
тегишли буюртмаларни ҳам олади. Иқтисодий таҳлил фақат таҳлил
қилиш учун эмас, балки бошқарув учун энг зарур ахборотларни
етказиб, тайёрлаб бериш учундир. Шундай қилиб, у бухгалтерия
ҳисобидаги ахборотлар хом ашёсини бошқарув учун тайёр ҳолига
келтириб беради.
Яхши бухгалтерия ҳисоботи
унинг чиройлилиги билан эмас,
балки таҳлилийлиги билан белгиланади. Таҳлил учун ахборотлар
аниқ, тушунарли ва тўғри бўлиши керак. Нотўғри ахборотдан
нотўғри хулоса чиқарилади. Нотўғри хулоса нотўғри бошқаришга
олиб келади. Оқибатда корхонанинг иқтисодий инқирозига асоаий
сабаб бўлади.
Иқтисодий таҳлил фани сататистика фани билан ҳам бевосита
боғлиқ. Статистикада иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш усуллари
ўргатилса иқтисодий таҳлилда шу кўрсаткичлардан таҳлил қилиш
учун фойдаланилади. Статистик ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ҳам
иқтисодий таҳлил учун ахбарот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Шунингдек иқтисодий таҳлил жараёнида бирқанча статистик
усулардан фойдаланилади.
Статистика ижтимоий-иқтисодий жараёнларни
асосан макро
иқтисодиёт даражасида талқин қилса, иқтисодий таҳлил уларни
микро иқтисодиёт даражасида ўрганади. Статистика йирик бир
тўпламлар, гуруҳларни ўрганса, иқтисодий таҳлил асосан якка яхлит
олинган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ўрганиш
билан
чекланади.
Демак, статистика ва иқтисодий таҳлил фанлари бир-бири
билан узвий алоқада бўлиши билан бирга, уларнинг ҳар бири ўзига
хос хусусиятларга эга. Булар ўртасидаги боғлиқлик қуйидагича
ифодаланади.