237
*Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)дан олинган ялпи фойда
**Вилоят статистика ва истиқболни белгилаш бошқармасининг
ҳисоботига асосан баҳо индекси 1,2 га тенг.
Жадвал маълумотлари кўрсатадики, ялпи фойда шу давр
мобайнида 220,7 минг (852,8-632,1) сўмга ошган.
Унинг
ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир қилган:
1. Сотилган маҳсулот ҳажмининг кўпайиши
?
Фсм = (См
1
-Тн
0
) - (См
0
-Тн
0
) = 1743,3-632,1 = +1111,2
2. Таннархнинг ошганлиги
?
Фтк = [(См
1
/i
р
) - Тн
1
] - (См
1
-Тн
0
) = -96,3-1743,3= -1839,6
3. Баҳонинг ошганлиги
?
Фб = (См
1
-Тн
1
) - [(См
1
/i
р
) - Тн
1
] = 852,8 + 96,3 = + 949,1
Барча омиллар тасири
?
Ф = 1111,2 - 1839,6 + 949,1 = +220,7
Корхонада ялпи фойда маълум аҳамиятга эга, чунки у барча
молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар негизини ташкил
қилади. Аммо хўжалик фаолиятининг пировард натижаси соф
фойдага эришиш билан белгиланади. Шу туфайли иқтисодий
таҳлилда соф фойдани ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга
эга.
13.2. Корхона молиявий фаолиятидан олинган
натижалар таҳлили
Молиявий натижаларни ифодаловчи
даромадлар ва фойда
билан боғлиқ кўрсаткичларга ҳисобот бўйича 8 та кўрсаткич
киради. Корхона молиявий натижаларини таҳлил қилганда, энг
аввало, ушбу кўрсаткичларнинг ўзгаришини аниқлаш лозим. Бу
учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қилиш мумкин (13.2. -
жадвал).
13.2 - Жадвал.
Корхонанинг ҳисобот йилида олган даромадларини
асосий турлари бўйича таҳлил қилиш
238
минг сўм
Кўрсаткичлар
Ўтган
йилда
Ҳисобот
йилида
Фарқи
(+,-)
Ўсиш
суръати,
%
1.
Маҳсулот
(иш,
хизмат)ни
сотишдан
тушган тушум (Ят)
5728,6
6883,6
+115,5
120,2
2. Сотишдан олинган
соф тушум (даромад)
(Ст)
4583,3
5694,5
+1111,
2
124,3
3.
Сотишдан тушган
ялпи молиявий натижа
(Ямн)
632,1
852,8
+220,7
134,9
4. Асосий ишлаб чиқа-
риш фаолиятининг мо-
лиявий
натижаси
(фойда
ёки
зарар)
(Афмн)
511,0
711,7
+200,7
140,6
5.
Умумхўжалик
фаолиятнинг
молиявий
натижаси
(Мфн)
582,2
792,1
+209,9
136,1
6.
Фавқулотдаги
(тасод-дифий) фойда
ва зарар (Тф)
11,4
8,3
-3,1
72,8
7. Солиқ тўланганга
қадарги умумий фойда
(5қ+6қ) (Яф)
593,6
800,4
+206,8
134,8
8. Соф фойда (Сф)
368,0
496,2
+128,2
134,8
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,
маҳсулот (иш, хизмат)ни сотишдан тушган тушум, яъни молиявий
натижаларни шаклантирувчи асосий кўрсаткич шу таҳлил
қилинаётган йилда 120,2 % ошган. Бироқ, сотишдан олинган соф
тушумнинг ўсиш суръати ундан ҳам кўпроқ, яъни 124,3 % ни
ташкил қилади. Бу ҳолат кўрсатадики, корхона тўлайдиган
солиқларнинг ўсиш суръати маҳсулотни (иш, хизматни) сотишдан
тушган тушумга нисбатан анча кам бўлган. Шу даврда унинг
миқдори 103,8 % ни [(831,3 + 357,8) . 100 : (799,1 + 346,2)] ташкил
239
қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки ҳисобот даврида
маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) таннархи ўтган йилга нисбатан
ошган, лекин, ўсиш суръати сотишдан
олинган соф тушумнинг
ўзгариш суръатига нисбатан анча кам бўлган. Бу мазкур даврда
122,3 % ни (4841,7:3951,2 . 100) ташкил қилган. Натижада
сотишдан тушган ялпи молиявий натижанинг ўсиш суръати 134,9
% ни ташкил қилган. Молиявий
натижаларни ифодаловчи
кўрсаткичларнинг ўсиш суръати
бир-бирига нисбатан ошиб
боришини ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин.
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижаси
ҳам шу ҳисобот даврида 140,6 % ўсган. Бу кўрсаткичнинг миқдори
ҳам олдинги кўрсаткичларга нисбатан юқори. Демак, ушбу
кўрсаткични шакллантиришда иштирок этадиган сотиш ва
маъмурий харажатлар ҳам анча тежалганлигидан далолат беради.
Ҳақиқатда ушбу харажатларнинг ўсиш суръати мазкур таҳлил
даврида 116,8 % ни [(98,3+80,0) . 100 : 85,4 + 67,0)] ташкил қилади.
Корхонанинг
молиявий
натижаларини
ифодаловчи
кўрсаткичлардан умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси
бироз олдингисига нисбатан камайган. Асосий ишлаб чиқариш
фаолиятининг молиявий натижаси 140,6 % ўсган бир пайтда ушбу
кўрсаткичнинг ўсиш суръати 136,1 % ни ташкил қилади. Бу
ўзгариш мазкур кўрсаткични шакллантирувчи
омиллар эвазига
амалга ошган. Хусусан, корхона оладиган дивидендлар, берилган
қарзлар учун олинадиган фоизлари,
валюта курсидан олинадиган
фарқ, молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар (харажатлар)
ўсишига қарамасдан уларнинг ўзгариш суръати бироз паст бўлган.
Ушбу кўрсаткичларнинг ўсиш суръати ҳаммасини жамлаганда 88,6
% ни [(3,5 + 4,2 - 21,6 + 5,8 + 79,3) . 100 : (4,7 + 2,9 - 27,5 + 7,1 +
93,2)] ташкил қилади, яъни ўтган йилга нисбатан 11,4 % га кам
бўлган.
Ҳисобот даврида корхонада олинган тасоддифий фойда ўтган
йилга нисбатан 27,2 % кам бўлган (100,0-72,8). Натижада солиқ
тўланганга қадарги умумий фойданинг ҳам ўсиш суръати (134,8 %)
ўзидан олдинги кўрсаткичга нисбатан (136,1 %) паст бўлган. Шу
ҳисобот йилида фойдадан (даромаддан) тўланадиган солиқ
ставкасининг ўзгармай қолганлиги соф фойда ўзгариш суръатига
таъсир қилмаган. Натижада ушбу кўрсаткичнинг ҳам ўсиш суръати
134,8 % ни ташкил қилган.
240
Кўриниб турибдики, молиявий натижаларни ифодаловчи
кўрсаткичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ экан. Бу боғлиқлик
корхона рентабеллигини аниқлаш жараёнида ҳам яққол номоён
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: