Иқтисодий таҲ



Download 5,51 Mb.
bet67/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8.15- жадвал
Бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажатлар таҳлили

Т.р.

Кўрсаткичлар

Йил боши

Йил охири

Фарқи
(+,-)

Ўсиш суръати, %

1.

Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи, минг сўм

349516

563015

+213499

161,08

2.

Товар маҳсулотининг улгуржи баҳоси, минг сўм

475569

688640

+213071

140,80

3.

Бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажат, тийин 1/2

73,49

81,72

+8,23

111,20

ташкил этган. Бунинг ҳисоб-китоби қуйидагича амалга оширилган:+8,23 х 688640 /100= +56675, 07 минг сўм.


Енди бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг ҳисоб-китобини кўриб чиқамиз (8.16-жадвал).
8.16-жадвал
Бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар ҳажмига таъсир этувчи омилларни занжирли алмаштириш усули орқали ҳисоб-китоби



Ҳисоб

Алмаштириш

Ҳисоб формуласи таркибига кирувчи омиллар

Пировард натижа – бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажат (1у/2у), тийин

Олдинги ҳисобга нисбатан
фарқ
(+,-)

Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи

Товар маҳсулотининг улгуржи баҳоси

А

В

1

2

3

4

1

-

349516

475569

73,49

-

2

1

563015

475569

1,18

-72,31

3

2

563015

688640

81,72

+80,54

Омиллар баланси: +8,23

8.16-жадвал маълумотларидан кўринишича, таҳлил обектида бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажат 8,2 тийинга камайган. Бу ўзгариш қуйидаги омиллар таъсирида содир бўлган:


1 Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ҳажмини 213499 минг сўмга кўпайиши натижасида бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар 72,31 тийинга камайган.
2. Товар маҳсулотининг улгуржи баҳосини 213071 минг сўмга ошиши бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатларни 80,54 тийинга кўпайтирган .
Шундай қилиб, барча омиллар таъсири натижанинг умумий ўзгаришига тенг: (-72,31) +80,54 = +8,23 тийин.
Корхонада бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатларнинг ошиши асосан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ва унга мутаносиб равишда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархининг ошиши ҳисобига бўлган. Корхона келгусида харажатларни камайтириш бўйича керакли тадбирларни амалга ошириши лозим. Бу эса ўз навбатида рентабеллик кўрсаткичларининг ошишига имкон беради.
Корхонада маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинади:
- корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш туфайли маҳсулот ҳажмини ошириш;
- меҳнат унумдорлигини ошириш, хомашё, материал, электр энергия, ёқилғи, ускуналардан иқтисод режимига риоя қилган ҳолда фойдаланиш, унумсиз ҳаражатларни бартараф этиш, бракка йўл қўймаслик ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш резерви ишлаб чиқариш дастури бажарилишини таҳлил этиш орқали аниқланади. Маҳсулот ҳажмини ортиши туфайли харажатларининг ўзгарувчан қисми (ишчиларнинг иш ҳақи, материал харажатлари ва бошқа харажатлар) ортган ҳолда, харажатларининг ўзгармас қисми турғун ҳолатда сақланади ва шу туфайли таннархнинг пасайишига эришилади.
Харажатларни қисқартириш резерви ҳар бир харажат моддалари бўйича инновасияни (янги техника, илғор технологияларни қўллаш, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш), пуллаш орқали иш ҳақи, хомашё, материал, энергияларни қисқартирилишига эришилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг услубий ва меъёрий шакли Ўзбекистон Ресиубликаси Молия Вазирлиги томонидан 1999-йил 5-февралда тасдиқланган 54-сонли “Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат кў рсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ривожлантириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида унинг йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
1. Харажатларнинг иқтисодий элементари бўйича.
2. Харажатларнинг калкулятсион моддалари бўйича.
Харажатларнинг элементи бўйича гуруҳларга ажратишдан мақсад уларнинг структураси ва динамикасини назорат қилишдан иборат.
Кў рсаткичларни таққослаш орқали жонли меҳнат билан бошқа харажат турларининг нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва таҳлил этиш, оборот маблағ ларининг тезлигини аниқлаш ва миллий даромадни ҳисоблаш имконияти тушунилади.
Харажатларнинг элементлари бў йича таҳлил натижаларига мувофиқ материал сиғими, меҳнат сиғими ва фонд сиғими даражалари бўйича таннархни пасайтириш имкониятларнни аниқлаш мумкин. Таҳлил этишда жами харажатдаги ҳар бир элементнинг тутган салмоғи аниқланиб, ўтган йилдагиси ҳамда сметадаги кўрсаткичлар билан таққосланиб, уларнинг ў згариш сабаблари аниқланади.
Ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементлари ва калкулятсион моддалари бўйича ўрганиш қуйидагича фарқланади, яъни, бўлимлар ва корхона бўйича жами харажатлар фақат иқдисодий элементлари бўйича ўрганилади, маҳсулотлар тури ва туркуми бўйича эса ишлаб чиқариш харажатлари калкулятсия моддалари асосида кўриб чиқилади. Таҳлил этишда, ишлаб чиқариш харажатларининг жами таркиби бўйича ўзгаришларни мутлақ ва нисбий жиҳатдан ўрганилади. Нисбий жиҳатдан ўрганишда, ҳар бир туркум харажат моддаси ёки элементининг жами ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги салмоғига баҳо берилади.
Енди харажатларни элементи бўйича таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлилини қуйидаги 8.17-жадвалда кўриб чиқамиз.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish