расм. Ўзбекистон Республикасида ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсишининг динамикаси (% ҳисобида)
Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳити жиддий равишда яхшиланганлиги, иқтисодий ўсиш юқори суръатлари барқарор хусусиятга эгалигини инвестициявий фаоллик кўрсаткичлари яққол исботлаб турибди. Хусусан, 1990 - 2000 йилларда ўзлаштирилган капитал қуйилмаларнинг ҳажми 3,8 баробарга ортди, 2010 йилда эса мамлакат иқтисодиётида ўзлаштирилган капитал қуйилмаларнинг ҳажми 9,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу кўрсаткич 1990 йилга нисбатан 11,6 ортди.
Мамлакатда корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2011 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 10,8 млрд. АҚШ долларидан ортиқ капитал қўйилмалар ўзлаштирилди.Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 % га етди.
2011 йилнинг ўзида иқтисодиётнинг реал секторига 2,9 млрд. АҚШ доллари ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди, уларнинг 78,8 % тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.
Иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш қулай инвестиция муҳитига боғлиқдир. Инвестиция муҳити қулай бўлишини қуйидаги асосий омиллар белгилайди:
• хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича давлат сиёсати ҳамда бу масалада мавжуд имтиёзлар;
• ресурс-хомашёлар (асосий турдаги табиий ресурслар билан таъминланганлик даражаси);
• ишлаб чиқариш (мамлакатдаги хўжалик фаолияти натижаларининг жамланмаси);
• истеъмол ( аҳолининг жамланма харид қобилияти);
• инфратузилма (мамлакатнинг жўғрофий жойлашиши, инфратузилмаларнинг ривожланганлиги даражаси); - малакали иш кучи мавжудлиги ҳамда ўртача иш ҳақи даражаси;
• иқтисодий конъюктуранинг ҳолати;
• ички бозорнинг ривожланганлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари;
• кредит тизими, солиққа тортиш даражаси;
• интеллектуал салоҳият (аҳолининг таълим даражаси);
• институционал (фан-техника ютуқлари жорий этилишининг даражаси).
Чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикаси худудида турли шакл ва усулларда амалга оширилиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг низом жамғармалари ва бошқа мулкида ҳиссадорлик асосида иштирок этиш;
• тўлалигича чет эл сармоядорларига тегишли бўладиган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантириш;
• Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мулки, акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари, шу жумладан қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
• интеллектуал мулк ҳуқуқига, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқига, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хауга, шунингдек ишонч(гудвилл)га инвестиция киритиш;
• концессияларни, шу жумладан, табиат ресурсларини разведка қилиш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёхуд фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш;
• савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари мулкига эгалик қилиш, турар-жой биноларини улар жойлашган ер участкалари билан, шунингдек ердан (шу жумладан ижара асосида) ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш.
Ўзбекистон Республикасида инвестициялар киритиш шакллари бўйича бирон-бир чеклашлар мавжуд эмас. Чет эл сармоядорлари мамлакат худудида амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги корхоналарни ташкил эта оладилар.
Бугунги кунда чет эл сармоядорларига инвестиция киритишнинг қуйидаги шакллари таклиф этилади:
• қўшма корхона ташкил этиш;
• 100 % чет эл капиталига эга корхоналар ташкил этиш;
• хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари бир қисми ёки тўла пакетини сотиб олиш.
Қуйидаги шартларга жавоб берадиган янги ташкил этилаётган корхоналар чет эл инвестициялари киритилган корхоналар деб эътироф этилади:
• корхона низом фонди камида 150,0 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдор;
• корхона таъсисчиларидан бири чет эл юридик шахси бўлган корхона;
• чет эл инвестицияларнинг улуши корхона низом фондининг камида 30,0% ни ташкил этадиган корхона.
Бундан ташқари агар чет эл инвестициялари киритилган корхона ўз даромадларининг 60,0 % дан кўпроғини ишлаб чиқарган маҳсулотини сотиш ёки кўрсатган хизматидан олса, бу корхоналар чет эл инвестициялари киритилган ишлаб чиқариш корхоналари деб ҳисобланади. Бундай корхоналарга қўшимча солиқ, бож имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар ҳамда рағбатлантириш омиллари берилади.
Мамлакатдаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари тушунчаси қуйидагиларни мужассамлаштирган:
• хорижий сармоядорлар томонидан моддий ва номоддий неъматларни ҳамда уларга ҳуқуқни, шу жумладан, интеллектуал мулкка ҳуқуқни киритиш;
• чет эл сармоядорлари томонидан ҳар қандай чет эл инвестицияларидан олинган даромадни тадбиркорлик объектлари ва фаолиятнинг бошқа турларига киритиш.
Шу биланг бир қаторда жами инвестицияларнинг 73,0 % дан ортиғи мамлакатнинг ички манбалари ҳисобидан – корхоналар ва аҳоли маблағлари, инвестиция жараёнларида тобора фаол иштирок этаётган тижорат банклари кредитлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан шакллантирилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |