Кўрсаткичлар
|
1990 йил
|
2000 йил
|
2010 йил
|
Саноат - жами
|
100,0
|
123,6
|
3 баробар
|
Ёнилғи
|
100,0
|
127,3
|
2,2 баробар
|
Қора металлургия
|
100,0
|
58,8
|
1,5 баробар
|
Рангли металлургия
|
100,0
|
107,4
|
113,4 %
|
Кимё ва нефть-кимё
|
100,0
|
97,5
|
2,8 баробар
|
Машинасоздик ва металлга ишлов бериш
|
100,0
|
142,2
|
11,5 баробар
|
Ўрмон, ёғочга ишлов бериш ва целлюлоза-қоғоз
|
100,0
|
2,5 баробар
|
13,5 баробар
|
Қурилиш материаллари
|
100,0
|
58,4
|
1,3 баробар
|
Енгил
|
100,0
|
159,2
|
3,8 баробар
|
Озиқ-овқат
|
100,0
|
150,0
|
5,7 баробар
|
Бошқа тармоқлар
|
100,0
|
162,6
|
5,4 баробар
|
Мамлакат иқтисодиётида юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларини 2000 йилда саноат ишлаб чиқаришининг ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги улуши 14,2 % и ташкил этган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 24,1 % а етганида яққол кўриш мумкин. Саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70,0 % ни юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил этди.
Ўзбекистон учун янги хисобланган автомобилсозлик айниқса юқори суръатларда ривожланмоқда. Фақат 2000-2010 йилларда мамлакатда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 7,1 баробарга, автобуслар – 2,6, юк автомобиллари – 10 баробарга ортди. Умуман олганда мустақиллик йилларида республикада машинасозлик ва металлга ишлов бериш махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 11,5 маротабага кўпайди.
Давлат макроиқтисодий барқарорликни мустахкамлаш мақсадларида иқтисодиётнинг базовий тармоқлари: нефть, газ, олтин қазиб олиш, рангли металлургия, кимё ва нефть–кимё саноатини жадал ривожлантириш чораларини кўрди. Натижада Ўзбекистон саноатининг тармоқ таркибида чуқур ўзгаришлар рўй берди.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитларида ҳам Ўзбекистонда экспорт ҳажми ортиб бормоқда. 2011 йилда экспорт маҳсулотлари ҳажми 2010 йилга нисбатан қарийб 15,4 % га кўпайди ва 15,0 млрд. АҚШ доллардан кўпроқни ташкил этди. Бу 2000 йилга нисбатан 4,6 баробар зиёддир. Ташқи савдо айланмасининг ижобий салдоси 4,5 млрд. АҚШ долларидан ошди. Экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 60,0 % ни ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 46,0 % эди. Мамлакат ташқи савдосининг ижобий сальдоси эса 1,8 маротабага ортиб 4,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этди (расм). Тегишли равишда мамлакатнинг олтин – валюта захиралари кўпайди.
2012 йилнинг 1январь ҳолатига кўра, мамлакатнинг умумий ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 17,5 % дан, экспорт ҳажмига нисбатан эса 53,7 % дан ошмайди. Бу халқаро мезонлар бўйича “Ҳар жиҳатдан мақбул ҳолат” деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |