Иқтисодий ўсиш ва инсон тараққиёти Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 327,5 Kb.
bet8/14
Sana22.02.2022
Hajmi327,5 Kb.
#83578
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Инсон тараққиёти концепцияси

Миллий иқтисодиёт



Инсоннинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари учун зарур шарт-шароитлар

Моддий:
• табиий неъматлар;
• даромад;
• овқат;
• меҳнат шароитлари;
• турар жой;
• атроф муҳит;
• хизматлар;
• ижтимоий ҳимоя



Маънавий:
• соғлиқни сақлаш;
• таълим;
• ахборот ресурслари;
• маданий дам олиш;
• жисмоний тарбия ва спорт;
• урф-одатлар;
• миллий қадриятлар



Шахсни шакллантириш ва ҳар тарафлама ривожлантириш

Инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш


расм. Инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш

Г. Беккер томонидан, шунингдек “махсус инсон капитали” тушунчаси ҳам муомалага киритилган. Бу категория “умумий инсон капиталидан” фарқли равишда махсус тайёргалик натижасида эгалланган ҳамда фақат ўзининг корхонаси учун ишлаб чиқаришда манфаат келтирадиган билимлар ва кўникмалар жамланмасидир.


С. Фишер: “Инсон капитали инсонда мужассамлашган даромад келтириш қобилияти мезонидир. Инсон капитали туғма қобилият ва истеъдод, шунингдек олинган таълим ва малакадан иборат” деб кўрсатган.
Айрим олимлар инсон капитали таркибига унинг эгасининг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш имкони нуқтаи назаридан ёндашадилар. Жумладан О. Нордхог қуйидигиларни таъкидлайди: “Таҳлил этиш нуқтаи назаридан, бир тарафдан, ходимларнинг солиғи ва малакасини, иккинчи томондан, уларнинг мотивацияси ва фирмага содиқлигини фарқлаш фойдалидир. Дастлабки икки унсур алоҳида бир ходимнинг топшириқни бажариш, яъни меҳнат қилиш бўйича асосий қобилиятини ташкил этади. Инсон капиталининг кейинги икки унсури эса мазкур ходим ўз малакасига кўра, ишда қандай фаолият олиб боришини акс эттиради. Қобилият ва хоҳиш биргаликда мазкур ходимнинг меҳнатга қобилиятини шакллантиради”.
И.В. Ильинский инсон капитали таълим капитали, соғлиқ капитали ва маданият капиталида иборат деб ҳисоблайди.
Инсон капитали таркибини кенгроқ таҳлил этиш учун функциявий ёндашув принципини ҳисобга олиш лозим. Функциявий ёнаошувнинг методологик принципи ҳодисани фақат унинг ички таркиби бўйича эмас, балки унинг функциявий мақсади, пировард фойдаланиш мақсади нуқтаи назаридан кўриб чиқишни талаб этади.
Россиялик иқтисодчи С.А. Дятлов ушбу принцип бўйича инсон капитали инвестициялар натижасида шакллантирилган ва инсон томонидан жамланган соғлик, билимлар, кўникмалар, қобилият, мотивациянинг муайян заҳирасидир деган фикрни билдиради. Бу заҳира ижтимоий ишлаб чиқаришнинг у ёки бу соҳасида мақсадга мувофиқ фойдаланар экан, меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу билан мазкур инсоннинг иш ҳақи (даромади) кўпайишига таъсир кўрсатади.
В.Т. Смирнов ва И.В. Скоблякова эса инсон капиталини алоҳида инсон, алоҳида корхона ёки корхоналар гуруҳи даражасида баҳолаш лозимлигини кўрсатадилар.
Инсон капиталини таҳлил этиш ва улар турларига турлича ёндашувларни умумлаштириш бу иқтисодий категорияни расмда акс эттирилгандек тассавур этиш имконини беради:
1. Маданий-аҳлоқий капитал. Ходимнинг обрўси, фирманинг нуфузи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари каби жуда муҳимдир. Маъсулият, ҳалоллик, ваъданинг устидан чиқиш амалий муносабатларда ниҳоятда қадрланади. Социология фанлари доирасида маданий-аҳлоқий капитал интеллектуал қобилият, билим, махорат, кўникмалар, аҳлоқий сифатлар, малака жамланмасини ифода этади.
2. Саломатлик (биофизик) капитали. Жисмоний куч, чидамлилик, ишчанлик, меҳнат фаолиятининг давомийлиги ҳар бир инсон учун ҳар қандай ишлаб чиқариш фаолиятида жуда муҳимдир. Саломатлик капитали инсон капиталининг ажралмас қисми бўлиб, унга инвестициялар киритиш ходимлар касалланишининг камайиши ҳисобига меҳнат қобилиятини сақлаб қолишда ўз ифодасини топади.


Download 327,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish