Саволлар:
Ўсимликлардан олинадиган биологик фаол (доривор моддаларни) маҳсулотларни кимёвий таркиби асосида синфлаш.
Ўсимликлардан олинадиган алкалоид маҳсулотларни ТИФ ТН бўйича таснифланиши.
Товар штрих кодларидаги давлатларнинг код рақамлари.
Доривор ўсимликлар – одам ва ҳайвонларни даволаш, касалликларнинг олдини олиш учун, шунингдек, озиқ-овқат, атир-упа ва косметика саноатида ишлатиладиган ўсимликлар – гиёҳлар. Ер юзида доривор ўсимликларнинг 10-12 минг тури борлиги аниқланган. 1000 дан ортиқ ўсимлик турининг кимёвий, фармакологик ва дориворлик хоссалари текширилган. Ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг 700 дан ортиқ тури мавжуд. Шулардан табиий шароитда ўсадиган ва маданийлаштирилган 120 га яқин ўсимлик турларидан илмий ва халқ табобатида фойдаланилади. Ҳоз. даврда тиббиётда қўлланиладиган Дори-дармонларнинг қарийиб 40-47 % ўсимлик хомашёларидан олинади. Ўсимликлар мураккаб тузилишига эга бўлган жонли табиий кимёвий лаб. бўлиб, оддий ноорганик модалардан мураккаб органик моддалар ёки бирикмаларни яратиш қобилиятига эга. Доривор ўсимликларнинг қуритилган ўта, куртаги, илдизи, илдизпояси, туганаги, пиёзи, пўстлоғи, барги, гули, ғунчси, меваси (уруғи), данаги, шарбати, қиёми, тошчойи, эфир мойи ва бошқа(лар)дан дори-дармон тарзида фойдаланилади. Доривор ўсимликларни 2 хил таснифлаш қабул қилинган: 1)таъсир қилувчи моддаларнинг таркибига қараб – алкалоидли, гликозидли, эфир мойли, витаминли ва бошқа(лар), 2) фармакологик кўрсаткичларига қараб – тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатувчи, юрак-томир тизимига таъсир қилувчи, марказий нерв тизимини қўзғатувчи, қон босимини пасайтирувчи ва бошқалар. Доривор ўсимликларнинг таъсир этувчи моддалари алкалоидлар, турли гликозидлар (антрагликозидлар, юракка таъсир этувчи гликозидлар, сапонинлар ва бошқа(лар)), флавоноидлар, кумаринлар, ошловчи ва шиллиқ моддалар, эфир мойлари, витаминлар, бўёқ моддалар, ферментлар, фитонцидлар, крахмал, оқсиллар, полисахаридлар, азотли моддалар, мой ҳамда мой кислоталари ва бошқа(лар) бирикмалар бўлиши мумкин.Доривор ўсимликларнинг организмга таъсири унинг таркибидаги кимёвий бирикмаларнинг миқдорига боғлиқ. Бу бирикмалар ўсимликнинг қисмларида турли миқдорда тўпланади. Доривор ўсимликларнинг таъсирчанлик қуввати ҳамда сифати юқори бўлиш даври уларнинг гуллаш ҳамда уруғлаш даврининг бошланиши вақтига тўғри келади. Доривор моддалар баъзи ўсимликларнинг куртаги, барги ёки поясида, баъзи ўсимликларнинг гули ёки мевасида, баъзиларида илдизи ёки пўслоғида тўпланади. Шу боис ўсимликларнинг, асосан, биологик фаол моддалари кўп бўлган қисми йиғиб олинади. Ўсимликларнинг илдизи, илдизпояси, пиёзи ва туганаги, одатда, ўсимлик уйқуга кирган даврда – кеч кузда ёки ўсимлик уйғонмасдан олдин – эрта баҳорда тайёрланади. Ўсимликнинг мева ва уруғлри пишиб етилганда йиғилади, чунки улар бу пайтда дори моддаларига бой бўлади. Янги йиғиб олинган доривор ўсимлик маҳсулоти таркибида (ер устки аъзоларида 85 % гала, идизида 45 % гала) нам бўлади. Бу нам йўқотилмаса (қуритиш йўли билан), ўсимлик чириб, дори моддалари парчаланиб, яроқсиз бўлиб қолади. Одамлар қадим замонлардан табиат нематларидан фойдалана бошлаганидан буён доривор ўтлардан касалликларни даволашда фойдаланиб келганлар. Бундан 3-4 минг йил илгари Ҳиндистон, Хитой, Қад. Миср мамлакатларида шифобахш ўсимликлар ҳақида маълумотлар берувчи асарлар ёзилган. Шарқда, хусусан, Ўрта Осиё халқ табобатида доривор ўсимликлардан фойдаланиб даволаш ўзининг қад. анъаналарига эга. Шифобахш ўсимликлардан тиббий мақсадларда фойдаланиш борасида Абу Али Ибн Синонинг «Ал-Қонун» асарида 476 га яқин ўсимликнинг шифобахш хусусиятлари ва уларни ишлатиш усуллари тўғрисида маълумотлар келтирилади. Ҳоз. вақтда доривор ўсимликларнинг тури кўпайиб, халқ табобати шифобахш ўсимликлар билан бойиган. Доривор ўсимликлардан кўпроқ, анор, аччиқмия, бодом, дўғбуй, доривор гулхайри, ёнғоқ, жағ-жағ, зубтурум, исириқ, итбурун, омонқора, писта дарахти, сачратқи, чойўт, шилдирбош, ширинмия, шувоқ, янтоқ, ялпиз, кийикўт, тоғрайҳон, қизилча, қоқиўт ва бошқа(лар) тарқалган. Аччиқмиядан пахикарпин, оққурайдан песни даволашда қўлланиладиган псорален, исириқдан гармин, исигекдан анабазин, омонқорадан галантамин, шилдирбошдан сферофизин ва бошқа(лар) алкалоидлар олинади. Анор пустидан гижжа ҳайдовчи пелтерин танат ва экстракт тайёрланади. Доривор гулхайри препаратлари балғам кўчирувчи ва юмшатувчи, жағ-жағ ва лагохилусдан тайёрланган дорилари қон кетишини тўхтатувчи, писта бужғуни ва чойўтдан тайёрланган дорилар меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатилади. Доривор ўсимликларни топиш ва улардан алколоидлар олишда Ўзбекистон ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтининг хизмати катта. Ин-тда 4000 дан ортиқ ўсимликнинг турли органлари алколоид олиш мақсадида ўрганилиб, улардан 1000 га яқин табиий бирикмалар ажратиб олинган. Шу асосда цитизин, галантамин каби 20 дан ортиқ қимматли дори воситалари яратилган ва тиббиётга жорий қилинган. Ёввойи доривор ўсимликлар хомашёлари, асосан, «Ўзфармсаноат» республика давлат-акциядорлик концерни, матлубот ширкатлари ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг «Шифобахш» ишлаб чиқариш бирлашмаси хўжаликлари томонидан тайёрланади (яна қ. Фитотерапия).
Таркибида алкалоидлар бўлган ўсимликларни синфларга бўлишда улар таркибидаги алкалоидларнинг углерод-азотли скелетининг тузилиши асос қилиб олинган. Шунга кўра доривор восита сифатида ишлатиладиган алкалоидлар ва уларни ўз таркибида сақловчи доривор маҳсулотлар қуйидаги синфларга бўлинади: 1. Очиқ занжирли (атсиклик) ва азот ён занжирда бўлган алкалоидлар. Атсиклик алкалоидларга сферофизин, азот ён занжирда бўлган алкалоидларга эфедрин, капсаитсин, колхитсин ва бошқа алкалоидлар киради. 2. Пирролидин унумлари бўлган алкалоидлар. Пирролидиннинг оддий унумларига гигрин, кускгигрин, карпаин ва бошқа алкалоидлар киради. 3. Пирролизидин – гелиотридин (пирроллидиннинг икки молекуласини азот орқали жипсланган бирикмаси) унумлари бўлган алкалоидлар. N Pirrolizidin Пирролизидин унумларига платифиллин, сарратсин, триходесмин, инканин ва бошқа алкалоидлар киради. 4. Пиридин ва пиперидин унумлари бўлган алкалоидлар. Lobelin Piridin Piperidin Пиридин ва пиперидин унумларига конини, лобелин, никотин, анабазин, пелтерин ва бошқа алкалоидлар киради. 5. Тропан (пиперидин билан пирролидинни азот орқали жипсланган бирикмаси) унумлари бўлган алкалоидлар. Tropan Тропан унумларига атропин, гиостсиамин, скополамин, кокаин ва бошқа алкалоидлар киради. Секуринин алкалоиди ҳам пиперидин билан пирролидинни жипсланган бирикмасининг унумига (лекин тропан унуми эмас) киради. 6. Хинолизидин (пиперидинни икки молекуласини ёки пиперидин ва пиридинни азот орқали жипсланган бирикмаси) унумлари бўлган алкалоидлар. Xinolizidin Lupinan Хинолизидин унумларига пахикарпин, тситизин, термопсин, нуфаридин ва бошқа лупинан алкалоидлари киради. 7. Хинолин унумлари бўлган алкалоидлар. Xinolin Xinin8 Хинолин унумларига хинин, тсинхохин, эхинопсин ва бошқа алкалоидлар киради. 8. Акридин унумлари бўлган алкалоидлар: N Akridin Акридин унумларига рутадошлар оиласига мансуб баъзи тропиcўсимликларнинг алкалоидлари киради. Бу гуруҳ алкалоидлар табиатда кам тарқалган. 9. Изохинолин унумлари бўлган алкалоидлар: N Izoxinolin Бу гуруҳ алкалоидлар ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган. Уларга изохинолинни оддий унумлари (салсолин, салсолидин ва бошқалар), бензилизохинолин (папаверин, наркотин ва бошқалар), фенантренизохинолин (морфин, кодеин, тебаин ва бошқалар), фенантридинизохинолин (галантамин ва боқалар) ҳамда изохинолиннинг икки молекуласини бирлашган бирикмаси – диизохинолин (берберин типидаги алкалоидлар) унумлари бўлган алкалоидлар киради. 10. Индол унумлари бўлган алкалоидлар: Indol fizostigmin Индол унумларига Стрихнин, бруцин, резерпин, аймалин, серпентин, физостигмин, гармин, бревиколлин, винкамин, винбластин, шохкуя ўсимлигининг алкалоидлари ва бошқа алкалоидлар киради. Бу гуруҳ алкалоидлари ҳам ўсимликлар дунёсида анча кенг тарқалган. 11. Имидазол унумлари бўлган алкалоидлар: Imidazol Pilokarpin Имидазол унумларига пилокарпин ва бошқа алкалоидлар киради. 12. Хиназолин унумлари бўлган алкалоидлар: Xinazolin Peganin Хиназолин унумларига фебрифугин, изофебрифугин, пеганин ва бошқа алкалоидлар киради. 13. Пурин унумлари бўлган алкалоидлар: Purin Пурин унумларига кофеин, теобромин, теофиллин ва бошқа алкалоидлар киради. 14. Дитерпин унумлари бўлган алкалоидлар. Дитерпин унумларига элатин, делсемин, метилликаконитин, аконитин, зонгорин ва бошқа алкалоидлар киради.10 15. Циклопентанопергидрофенантрен унумлари бўлган алкалоидлар (стероид алкалоидлар). Стероид алкалоидларга соласонин, соланин, чаконин, псевдоиервин, вератрозин ва бошқалар киради. Алкалоидлар тиббиётда ишлатиладиган доривор моддалар ичида энг қимматлиси ҳисобланади. Улар кўпинча специфик (маълум касалликка нисбатан) ва бошқа дорилар билан алмаштириб бўлмайдиган таъсирга эга бўлганлиги учун турли касалликларни даволашда кенг миқёсда ишлатилади. Дорихона ва заводларда алкалоидли маҳсулотлардан ҳар хил дори турлари (дамлама, қайнатма, настойка, экстрактлар, янги препаратлари) тайёрланади ҳамда соф ҳолдаги алкалоидлар ва уларнинг тузлари ажратиб олинади.
Ўзбекистон Республикасида штрихли кодлаш тизими EAN халқаро товар рақамлаш тизими доирасида ишлаб чиқилган ва фаолият юритади, миллий ва халқаро кодлаш тизимининг мос келишини ҳамда ахборот алмашиш учун ягона тилни таъминлайди.
EAN штрихли кодларидан фойдаланиш устидан назорат GS1 UZBEKISTAN (EAN UZBEKISTAN) ассоциацияси ва “Ўзстандарт” агентлигининг “Штрихли кодлаш маркази” давлат корхонаси томонидан биргаликда амалга оширилади. GS1 (Белгия, Брюссел) Халқаро ассоциацияси томонидан мамлакатимизга 478 рақамли идентификатсион код берилган. GS1 UZBEKISTAN ассоциацияси корхонага унга рўйхатга олиш рақами берилгани тўғрисида гувохнома ва EAN тизимига кўра товар код тузилмасини беради.
Ҳозирги кунда савдо шахобчаларидан сотиб олинган деярли ҳар кандай товар ўз штрихли кодига эга (штрих код). Бу товар маркировкаси 1949 йилда Бернард Силвер ва Норман Джозеф Вудланд томонидан маҳсулотдан уни назорат қилишда ахборотни автоматик тарзда ўқиб олиш имкони учун кашф қилинган. Биринчи навбатда штрихли код савдода керак. Агар дўконда штрихли кодни ўқийдиган (POS- терминал деб аталадиган ингл. Поинт оф Сале - "Сотиш пунктлари") компютер кассаларига уланган автоматлаштирилган тизим жорий қилинган бўлса, савдо залининг барча товарларида штрихли код мавжудлиги кассалар (POS-терминаллар) олдида харидорларга хизмат кўрсатиш вақтини қискартиришга имкон беради. Касса чекида харид килинган товарнинг аниқ номи ва унинг нархи кайд қилиниши учун кассирга махсус ўқиш қурилмаси (сканер) билан товар қадоғидан EAN/UCC-13 рақамини ўқиб олишнинг ўзи кифоя.
Бундан ташсари, савдо залининг барча назорат касса машиналари ягона назорат қурилмасига (компютерга) уланганда ҳар қандай вақтда у ёки бу товар сотилишининг хақиқий ҳажмини, у ёки бошқа буюмларга бўлган эҳтиёж даражасини бахолаш (тикув буюмлари ҳолларида аник моделларга бўлган эхтиёжни бахолаш), савдо залининг расталаридаги товарлар заҳирасини тўлдириш учун омборга олдиндан буюртма бериш мумкин.
Оддий қоида: дўкондаги товарнинг штрихли коди ҳам нарх, ҳам харид қилинган товар эквиваленти ҳисобланади. Агар икки товар нархи бўйича фарқланса, улар ҳар хил штрихли кодга (EAN ракамига) эга бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда штрих код нафақат савдода, балки омборхона ҳисобини олишда, почтада, кутубхона ишида ва бошқа соҳаларда ҳам товар билан ишлашни анча осонлаштиради. У бевосита ё товарни ишлаб чиқаришда унинг упаковкасига ёки махсус принтерлар ёрдамида босиладиган стикерларга қўйилади.
Чизиқли штрих кодда, оқ-қора чизиқлар тагида рақамлар билан куйидаги а хборот берилган:
Биринчи учта рақамда (478) товар чиққан мамлакат (ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи) тўғрисидаги ахборот шифрланган. Кейинги 6 та рақамда ишлаб чиқарувчи корхона тўғрисида маълумот (001020), улардан кейинги 3 та рақамда (041) товар тўғрисида маълумот. 1-назорат сони.
Товар тўғрисида маълумот тақдим этувчи рақамлар қуйидаги ахборотга эга: товар номи, истеъмолчилик хусусиятлари, ўлчамлари, массаси, таркиби, ранги.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга берилган штрихли кодлар тўғрисидаги маълумотларни, “Ўзстандарт” агентлигининг интерактив хизматлар портали www.my.standart.uz орқали олишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |