ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
иқтисодий танлов тарзида юз бериб, ниҳоятда
хилма-хил гоҳида
эса умуман кутилмаган тарз-
да юз беради. Лекин уларни кузатиш, тажриба,
таҳлил ёрдамида ўрганиш мумкин.
Инсонларда стимулни вужудга келиб, уни
одамдаги аниқ мақсадга қаратилган сигналга ай-
ланиши ва уни охир-оқибат иқтисодий танлов,
саъй-ҳаракатга
келтириш механизми сифатида
тушуниш эса нисбатан қийин.
Китоб муаллифи ва бошқа ҳамфикрлар бун-
да механизм сифатида триада (учлик) – «мотив–
манфаатлар–мақсад»ни асос қилиб олишган. У
нафақат индивидуал, алоҳида одам иқтисодий
танлови, саъй-ҳаракатини, балки ижтимоий гуруҳ-
лар ва бутун жамиятнинг ҳам иқтисодий саъй-
ҳаракати, танлови механизмини ифодалайди.
Бизнингча, ана шу учликда тўртинчи бўғин,
яъни объектив равишда ҳосил бўладиган, инсон
биологик тузилишининг ўзи юзага келтирадиган
эҳтиёжлар етишмайди. Чунки барча ҳаракатнинг
асоси эҳтиёжлардан бошланади ва «эҳтиёжлар –
мотивация – манфаатлар – мақсад» сифатида на-
моён бўлади. Бу тўртлик (квадро) асосида охир-
оқибат танлов ва истеъмол амалга ошади ва у
«эҳтиёжлар – мотивация – манфаатлар – мақсад –
фаолият – натижа – истеъмол» занжири тарзида
юз беради.
Инсон фаолияти мотивацияга асосланади.
Мотивация – биологик жиҳатдан
инсоннинг
ирсий ва тўпланган тажрибаси асосида ин-
дивидуал ва гуруҳий равишда эҳтиёжларини
қондиришга йўналтирилган, ундайдиган туйғу.
Мотив эса инсонни бирон бир фаолият юритиш-
га йўналтирувчи, ундовчи ички ҳис-туйғу бўлиб,
у эҳтиёж, хоҳиш, қизиқиш, интилиш бўлиши мум-
кин.
Инсоннинг турли-туман даражадаги ақлий ва
жисмоний қобилияти, иродаси бир бутун ҳолда
мотивация билан биргаликда уни ҳаракатга со-
лувчи куч бўлиб намоён бўлади.
Шахснинг хулқ-атвори шаклланиши қатор
омилларга боғлиқ. Улар:
- шахснинг табиий фазилати, табиатан берил-
ган ўзига
хос психологик хусусиятлари;
- шахснинг ўзига хос бошқариш тизими – «мен
образи»;
- уни ўраб турган атроф-муҳит ва бошқалар.
Шахснинг табиий хислатлари туғилган
вақтидан бошлаб мавжуд бўлади ва унинг фа-
оллиги, таъсирчанлиги, ўзини намоён қилиши
ва бошқаларда ифодаланади.
Таъсирчанлик
шахс асаби қўзғалувчанлигининг турли даража-
сида, унинг атроф-оламга бўлган муносабатини
кўрсатиб берувчи ҳис-туйғуларининг шиддаткор-
лигида намоён бўлади. XX аср 20-йилларининг
бошларида швейцариялик психолог К.Г.Юнг
шахснинг психологик хусусиятларини «экстра-
версия» ва «интроверсия» тушунчалари орқали
таърифлаб беришни таклиф этди.
Экстраверсия (extra – ташқари) инсоннинг
шундай психологик ҳаракатларини кўрсатиб бе-
радики, бунда у ўзининг қизиқишларини ташқи
омилга, ташқи объектларига қаратади.
Баъзан
буни ўзининг ички ҳис-туйғулари, қизиқишлари,
ўзининг шахсий ахамиятини пасайтириш, эъти-
бор бермаслик эвазига ҳам амалга оширади.
Экстравертларга хулқ-атворнинг таъсирчан-
лик, самимийлик, ташаббус кўрсатиш, мулоқотга
киришиш ва бошқалар билан тезда тил топишиб
кетиш каби хислатлар хос.
Интроверсия (intro – ички) шахснинг ўз мафа-
атларига, ички оламига, ўз қарашларига диққат-
эътибор қилиши билан ажралиб туради.
Интроверсия – экстраверсиянинг ҳиссий тав-
сифлар билан бирга қўшилиб келиши шахс тем-
пераментларини
1
белгилаб беради.
Темпераментнинг турлари (сангвиник, ме-
ланхолик, флегматик, холерик) милоддан аввал-
ги асрда Гиппократ томонидан жорий қилинган
бўлиб, уларнинг номлари ҳанузгача сақланиб
қолинган, лекин мазмуни ўзгарган.
Шахснинг тавсифи инсоннинг ишга, нарсалар-
га, бошқа кишилар ва ўзига муносабатини белги-
лаб берадиган барқарор психологик хусусиятла-
рида акс этади.
Шунингдек, характерга хос хусусиятлар: прин-
ципиаллик – принципсизлик, сахийлик – хасислик,
меҳнатсеварлик – дангасалик, пухталик – пала-
партишлик ва ҳоказоларда ифодаланади.
Шахснинг табиатан
бериладиган хислати би-
лан боғлиқ психологик хусусиятлари орасида
алоҳида ажралиб турувчи хислати – бу унинг
қобилиятидир.
Қобилият – шахснинг ўзида билим, мала-
ка, кўникмаларни ҳосил қилиш тезлиги,
бирон
бир фаолият, ишни бажара олиш имконияти,
лаёқатини ифодалайди. Шахснинг хулқ-атворини
белгиловчи яна бир жиҳат унинг эҳтиёжларидир.
Эҳтиёжлар манфаатни, манфаат эса мақсадни
келтириб чиқаради. Инсон мақсадини амалга
оширишга интилиши мотивация, мотивация эса
1
Темперамент - лот. Temperamentum - қисмларнинг те-
гишли нисбати, мутаносиблик. Мазкур тушунча психоло-
гия фанида чуқур ўрганилади.
33
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ