Фаолиятнинг самарадорлиги-бу ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнининг пировард натижаси билан унга сарфланган ресурслар ,маблағлар ва бошқа ҳаражатлар ўртасидаги нисбатда ифодаланувчи кўрсаткич.
Табиий бойликлар-ишлаб чиқариш жараёнининг шарт-шароити ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қилувчи муҳим омил бўлиб,унинг асосини табиат маҳсуллари ташкил этади.Табиий бойликлар таркибига ер, сув ресурслари, фойдали қазилмалар,о ърмонлар ва атроф –муҳит киради. Улар табиат қонунлари асосида вужудга келган бўлса ,ушбу бойликлардан фойдаланиш даражаси жамият ривожига, инсонларга боғлиқ бўлади.
Екалогия-жамият ва табиатнинг ўзаро алоқадорлигини,тирик организимларнинг мавжудлигини,уларнинг яшаш муҳитининг қамраб олувчи шароит ва уларни ўрганувчи фан.
Табиий бойликлар ва экологияни асраб –авайлаш-узоқ тарихий жараёнларда яратилган ва аждодлардан мерос қолган табиий бойликлардан жамият тараққиёти йўлида мақсадга мувофиқ ҳолда ва тежамкорлик билан фойдаланиш, табиатнинг экологик ҳолатига путур етказмаслик,уни яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Истемол маданияти- турли ресурс ва неъматларни истемол қилишда иқтисодий, ижтимоий, ахлоқий ва бошқа умуминсоний жиҳатдан тан олинган меёрларнинг устуворлигини этироф этиш ва уларга қатий амал қилиш.
Иқтисодий қадриятларни англаб етиш ва уларга амал қилиш-иқтисодий ҳаёт ва фаолиятда иқтисодий меёрлар , қонунлар ва қоидаларни англаш ва амалдаги қонунчиликга асосланган ҳолда фаолият юритиш.
Меҳнатсеварлик-инсонга хос фазилатлардан бири бўлиб,унинг асосида ўз турмуш тарзини фаол меҳнат билан уйғунлаштириш, жамиятдаги юксак мавқейга , ҳаётдаги мувофаққият ва натижаларга меҳнат орқали эришишга интилиш. Меҳнатсеварлик ҳамиша иштиёқ билан меҳнат қилиш,ўзи кучи, билим ва кўник-маларини меҳнат жараёнига виждонан тадбиқ этиш орқали ифодаланади.
Тежамкорлик-ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг барча босқичлари ва даражаларида жамият аъзолари тамонидан иқтисодий ресурслар ва неъматларни исрофгарчиликка йўл қўймай, маълум меёрларга мувоффиқ сарфланишининг таъминланишидир.
Ҳалоллик-юксак инсоний фазилат ҳисобланиб , ўз ҳаётининг барча жабҳаларини инсоният тамонидан эътироф этилган ижобий ахлоқй меёрлар жумладан,тўғрилик, поклик, виждонийлик каби тамойиллар асосида ташкил этиш ва уларга қатий амал қилиш.
Саҳийлик-инсоннинг ўз иҳтиёридаги моддий ва маънавий бойликларини жамият аъзолари билан баҳам кўриш, ўзгаларга ёрдам бериш ва мурувват кўрсатиш каби ҳислатларни намаён этувчи маънавий фазилат.
Тадбиркорлик-инсоннинг даромад олиш мақсадида ўз куч ва билимларини, иҳтиёридаги ресурс ва мабилағларни таваккалчилик, ташаббускорлик ва масулият асосида ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиб,ижтимоий фойдали фаолият турларини ташкил этиш ва бошқариш қобилиятлари.
Ташаббускорлик-инсоннинг иродалилик, қобилиятлилик каби ҳислатларини намаён этган ҳолда ўз олдига қўйилган ҳар қандай эзгу мақсадлар ва ғояларни амалга ошириш сари интилувчанлиги.
Яратувчанлик-инсонларни ўз куч ва билимларига ,малка ва тажрибаларига, фан-техника янгиликларига таянган ҳолда эҳтиёжлари учун зарур бўлган моддий неъматлар ва ҳизматлар яратишдан иборат фаолиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |