Иқтисодий масулиятлилик-юксак маънавиятли шахснинг жамият ва давлат олдидаги расмий ва норасмий жавобгарликлари мажмуидир.Бу мажмуа таркибий жиҳатдан қуйидагилардан иборат:
-юрт тинчлиги, ватан равнақи ва халқ фаравонлигини яхлит ажралмас воқелик сифатида англаш ва мушоҳада этиш;
-давлат,хусусий ва бошқа мулкни қадрлаш ва унинг дахилсизлигига риоя этиш;
-корпоратив стратегия,етика ва ижтимоий масулият тамойилларига риоя қилиш;
-иқтисодий,ижтимоий ва экологик муозанатга оқилона муносабатда бўлиш;
-шахсий масулиятлилик,интизомлилик,виждонлилик ва бурчга садоқатлилик.
Патент —(лот. гувоҳнома, ёрлиқ) — 1)ихтирочига давлат томонидан
унинг ихтирочилик ҳуқуқини тасдиқлаб бериладиган махсус ҳужжат; 2)
савдо, ҳунармандчилик ва шу каби фаолиятлар билан шуғулланиш ҳуқуқини
берувчи ҳужжат. Патентларни молия органлари беради.
Пул-товарларни айрибошлашда умумеквивалент вазифасини
бажарувчй ўзига ҳос қимматбаҳо қоғоз. Пул айирбошлаш жараёни ва нарх
тартибсиз ривожланишининг маҳсули, у товар ишлаб чиқаришда иқтисодий
категория бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: нарх мезони сифатида
барча товарлар қийматини ўлчаш ва ишлаб чиқаришга сарфланган
меҳнатнинг ижтимоий ҳисобини англатади; пул муомала воситаси сифатида
товарларни айирбошлаш (харид қилиш ва сотиш)ни амалга оширади. Пул
тўлов воситаси сифатида товарларни кредитга сотишда қўлланилади; жаҳон
пуллари муомаладан чиқарилганда пул хазина ва жамғарманинг вужудга
келиш воситачиси бўлади.
Фаол—ҳисобиёт балансинииг бир қйсми бўлиб, мазкур корхона ёки
муассасага қарашли моддий бойликларни уларнинг таркиби ва жойлашуви
нуқтаи назаридан пул кўринишини ифодалайди.
Асосий воситалар—корхона ихтиёридаги хизмат муддати 1 йилдан
ортиқ бўлган ва нархи бир ойлик иш ҳақини 15 каррали ҳажмига тенг бўлган
материаллар.
Давлат бюджети — рақамларда кўрсатилган режа, даромад ва
сарфиётлар балансининг пул ва маҳсулотда ифодаланиши. Даромад ва
сарфиётлар сметаси, капитал харажатлар, касса бюджети (тушум ва сарф
қилинган нақд пуллар хомчўти) ва бошқалар бюджетнинг муҳим турлари
ҳисобланади. Шунга асосан алоҳида бўлимларнинг ҳамда ҳар бир
оператсияга масъул ва ижрочи кишиларнинг аниқ вазифалари белгиланади.
Девалватсия-миллий валюта қийматининг пасайиши; бошқа
мамлакатлар валютасига нисбатан миллий валюта курсининг давлат
қонунида белгиланган тартибда пасайиши. Девалватсиянинг келиб чиқишига
инфлясия, тўлов балансидаги тансиқлик ва ҳоказолар сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |