Миллий иқтисодий манфаатлар-глабаллашув шаротида мамлакатлар ўртасида бўладиган ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда ҳар бир мамлакат эҳтиёжини тўлароқ ҳисобга олишнинг зарур шартидир.Миллий иқтисодий манфаатлар бу хўжалик иқтисодий фаолиятини ҳаракатлантирувчи куч, жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатларининг ифодасидир.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати-миллий иқтисодий манфаатлар йўлида ижтимоий –иқтисодий тараққиётга ҳизмат қиладиган ва давлат тамонидан ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий тақбирлар мажмуаси.
Миллат,давлт,жамоа ва шахсий манфаатларнинг ўзаро уйғунлиги- мамлакатнинг жипислиги ва қудрати даражасини белгиловчи, комил инсонни ҳар хил салбий кўринишдаги носоғлом иллатлардан сақловчи,ижтимоий фаолликга ундовчи фуқаролик туйғусидир. Ҳар бир инсон қанчалик аниқ кўриб,унинг зарурлигига амин бўлши,ҳамдан ҳар-хил салбий кўринишдаги носоғлом иллатлардан сақлайди. Бу турли манфаатларни ўзида муштарак этган ўрта мулкдор қатламининг шакилланиб бориши жамият олдида турган масулиятларини фуқаролик туйғуси орқали давлат ва жамият қурилишига фуқаролик жамиятига сафрбар этилишига ва қадирланишига ҳам олиб келади. Аристотел шундай деган: << Қайси жамиятда ўрта қатлам салмоқли бўлса,ўша жамият фаравон бўлади>> - бу миллат,давлат , жамоа ва шахс манфаатларининг ўзаро уйғунлигини юзага чиқаришга асос бўлади.
Мақроиқтисодий ,ҳудудий ва тармоқ ривожланишининг ўзаро муносиблиги-миллий иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ мувозанатли функсионал фаолиятидаги яхлитликни таъминлаш воситаларидан бири. Микроиқтисодий кўрсаткичлар орқали бутун иқтисодиётнинг ҳолати,тармоқ кўрсаткичи орқали эса ҳудудлар ҳолати уларнингўсиши ёки орқага кетиши таҳлил қилиниб хулоса чиқарилади.Улар ёрдамида давлат ўз иқтисодий сиёсатини белгилайди яни макроиқтисодиёт миқиёсида хўжалик ҳаётини ўрганиш, тадқиқ қилиш натижасида хулосалар чиқариш ва улар асосида иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсадини,йўналишларини ишлаб чиқиш мумкин бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг истиқболини кўра олиш-кенгайтириган қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муносабатлари тизимини миллий иқтисодиёт равнақи нуқтаи назаридан башорат қилиш билан боғли фаолият.Мамлакатимиз Президенти ўз халқи мустақиллигини таминлаб,давлат бошлиғи сифатида Ўзбекистон учун суверен тараққиёт йўлини танлади, бутун дунёда умумеътироф этилган ўзбек моделининг машҳур беш тамойилини миллий тикланиш стратегиясини яҳлит консепсияси сифатида ишлаб чиқди. Бу сиёсат ҳозирги кунда самарасини бермоқда ва шуниси учун ҳам халқимиз давлатнинг олиб бораётган барча соҳаларидаги сиёсатни қатият билан қўллаб қувватлаб келмоқда.